Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Алишер Навоий
(1441-1501) Юртбошимиз И.А.Каримов Алишер Навоийга шундай баҳо берган эди: «Алишер Навоий халқимизнинг онги ва тафакури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиѐтимизнинг тенгсиз намоянда- си, миллатимизнинг ғурури, шаъну- шарафини дунѐга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир. Таъбир жоиз бўлса оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқ-ки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқоди билан қарамаса». Буюк мутаффакир ва давлат арбоби, ўзбек адабиѐти асосчиси Алишер Навоий 1441 йили Ҳиротда таниқли барлос баҳодири Ғиѐсиддин хонадонида дунѐга келган. У ѐшлигиданоқ ниҳоятда заковатли ва зеҳнли бола бўлган. Унинг беш ѐшида ѐзган ғазалига таниқли ўзбек шоири Лутфий ўз вақтида катта баҳо берган эди. Ёшлигиданоқ у темурий шаҳзода Султон Ҳусайн билан дўст бўлиб, кейинчалик улар Хуросон ҳокими Абулқосим Бобур (1451- 1457) хизматида бирга бўлганлар. Ҳусайннинг хизмат даврида Алишер Навоий Машҳад ва Ҳирот мадрасаларида таҳсил кўради. Кейинчалик Мовароуннаҳр ҳокими Султон Абу Саид тазйиқи билан Самарқандга кетишга мажбур бўлиб, у ерда икки йилча туриб, ўз билимини янада такомиллаштиради. 1469 йили Хуросон тахти Султон Ҳусайнга теккандан сўнг, унинг таклифи билан Алишер Навоий Ҳиротга келиб, аввал муҳрдорлик сўнгра вазирлик лавозимида фаолият кўрсатади. Жумладан, Алишер Навоий ўзининг вазирлик лавозимини эгаллаган вақтида (1472-1476) мамлакатда имкон борича осойишталик ва адолат ўрнатишга ҳаракат қилади. Унинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида шаҳарлар юксалди, сув чиқарилиб, кўпгина ерлар обод қилинди, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ишлари янада ривожланди. Навоий илм-фан, маърифат ва маданият аҳлига шахсан ўзи ҳомийлик кўрсатди. Гарчи тожу-тахт учун курашларда ва фитна-низолар натижасида Навоийнинг Султон Ҳусайн билан оралари бир оз совуган бўлса- да, лекин Навоий умрининг охирига қадар давлатнинг таянч шахсларидан бири бўлиб қолади. Жумладан, у вазирлик лавозимидан кетар экан, султон Навоийга шоҳона тўн кийгизиб, унинг ҳеч бир илтимоси ҳеч қачон ерда қолмаслигини айтади. Алишер Навоийнинг биргина ўзи 300 тадан зиѐд турли қурилиш, ободончилик ишларига бош-қош бўлади. Ҳиротдаги Инжил дарѐси бўйида унинг қурилиш ишлари учун махсус ер ҳам ажратиб берилади. У барпо этган Ҳиротдаги ―Ихлосия‖, ―Шифоия‖ мажмуалари, Тус вилоятидаги Туруқбанд сув омбори ва канали, Ҳирот ва Машҳаддаги қатор суғориш иншоотлари, Астрободдаги сарой ва масжид, Марвдаги мадраса шулар 366 жумласидандир. Эл-юрт фаровонлигини ўйлаган Навоий ўз даромадларининг аксарият қисмини ҳайрия ишларига сарфлайди. Одамий дерсанг демагил одамий, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами, деб, ўз таърифини берган эди шоир. Шахсан унинг маблағлари ҳисобидан 52 та работ, 19 та ҳовуз, 16 та кўприк, 9 та ҳаммом ва бошқалар қурилди. Шунингдек, Навоий бутун Хуросонда 12 тадан ошиқ аҳамиятли бўлган ва таъмирланишга муҳтож масжид, минора, работ ва бошқаларни таъмир этиб ўз ҳолига қайтаради. Жумладан, Навоий таъмир этган Ҳиротдаги жомэ масжиди ҳозирги кунга қадар Ҳирот шаҳрининг гўзал иншоотларидан бири ҳисобланади. Алишер Навоий ҳомийлиги остида Шарқ миниатюраси мактабининг етук намоѐндаси ―Шарқ Рафаэли‖ номини олган Камолиддин Беҳзод, таниқли табиблар Абдулҳай Муний, Дарвиш Али, ҳаттотлардан - Султон Али Машҳадий, мусиқачилардан - Ҳусайн Уддий, шоир ва тарихчилардан-Соҳиб Доро, Муҳаммад Низомий, Камолиддин Биноий, Давлатшоҳ Самарқандий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Мирхонд, Зайниддин Восифий, Муиниддин Муҳаммад Исфизорий ва бошқалар етишиб чиқдилар. Алишер Навоий илк бора ўзга шоирлардан фарқли равишда туркий тилда 1483-1485 йилларда бешта достондан иборат ―Хамса‖ асарини ѐзди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling