Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

баковул, дастурхончи каби хизматлар фаолияти орқали ҳам кўришимиз 
мумкин. Яъни, улар ўз идоравий вазифаларидан ташқари ҳарбий юмушларни 
ҳам бажариб келганлар.
Мамлакатнинг сиѐсий ҳаѐтида, давлат бошқарувида ҳарбий маъмурий 
амалдорлар, йирик саркардалар, қўшин бошлиқларининг (умаро) ҳам ўрни 
катта эди. Даргоҳдаги ҳарбий ишлар билаан боғлиқ чуҳрабоши ва 
қурчибоши (қурол-аслаҳа хизмати бошлиғи) вазифаларидан ташқари жибачи, 
жарчи, қоровулбеги, туғбеги каби хизматлар ҳам бўлган. Ички ва ташқи 
хавфни бартараф этишда, янги ерларни босиб олиш учун қилинадиган 
истилочилик юришларда қўшинларнинг сони, ҳарбий тайѐргарлиги, қўшин 
бошлиқларининг қўмондонлик маҳорати кабилар катта аҳамият касб этган. 
Шайбонийлар давлати бошқарувида ҳарбий-маъмурий амалдорлардан 
ташқари, уламолар, шайхлар ва хожаларнинг ҳам мавқеи катта бўлган. Энг
кучли ҳукмдорлар ҳам уламолар билан ҳисоблашишга мажбур бўлганлар.
XVI асрнинг бошларида Шайбонийхон йирик дин пешволарининг давлат 
ишларига сиѐсий таъсирини анчагина пасайтиришга муваффақ бўлган ва 
диний ҳамда дунѐвий ҳокимиятни ўз қўл остида бирлаштирган эди. Орадан 
кўп ўтмасдан Бухоро хонлилигининг сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва 
маданий ҳаѐтида, айниқса Бухоро шаҳрида йирик дин пешволарининг 
таъсири яна кучаяди. Бу даврда айниқса, Бухоро яқинидаги Жўйбор 
қишлоғидан чиққан хожаларнинг мавқеи жуда ошиб кетади. 
XVI асрнинг ўрталаридан бошлаб жўйбор шайхлари олий ҳукмдор 
тақдирини ҳал қилиш даражасидаги мавқега кўтариладилар. Қишлоқларда 
катта-катта ерларга, шаҳарларда эса йирик кўчмас мулкларга эга бўлган 
шайхлар йирик зодагонлар ва амалдорларга ҳам ўз таъсирини ўтказганлар. 
Манбаларга кўра, забардаст шайбонийлар ҳукмдорларидан бири бўлган 
Абдуллахон II ҳам аввал Хожа Ислом, кейин эса Хожа Саъдларнинг сиѐсий 
ва хўжалик фаолиятини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлган. Шайх-ул-
ислом ҳам жўйбор шайхлари хонадонидан сайланган. Дин пешволари 
орасида шайх ул-ислом, садр, қози калон, муфти каби диний
мансабларнинг мавқеи анча юқори бўлган. 


378 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling