Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Ер эгалиги муносабатлари. Барча туркий халқларда бўлгани каби
шайбонийлар давлатида ҳам ҳокимият масаласи, қўшинларнинг тузилиши масалаларида одат ҳуқуқлари нисбатан устунроқ бўлган. Ушбу давлат ташкил топган дастлабки даврда унда асосан Абулхайрхон давлатининг тузилиши ҳамда анъаналари сақланиб қолинди. Ундан ташқари ер-мулк масаласида темурийлар давлатида шаклланган хизмат эвазига ер-мулк инъом қилиш шаклларидан шайбонийлар давлатида ҳам қўлланилган. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, бу даврда Бухоро хонлигида ер ҳуқуқи масалаларида: давлатга қарашли ерлар, ушр ерлари, хурри хорис ерлар, вақф ерлари, хон ва амалдорларга тегишли ерлар, қўчманчи қабила ва уруғларга тегишли ерлар, суюрғол ерлари, танҳо ерлар ҳамда тархонлик ерлари мавжуд бўлган. Иқтоъ атамаси XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб гарчи муомаладан чиқиб, ўз ўрнини туркийча ―суюрғол‖ атамасига бўшатиб берган бўлса-да, шайбонийлар даври айрим манбалари ва ҳужжатларида ―иқтоъ‖ атамасини учратиш мумкин. Чунки, иқтоъ, суюрғол, танҳо атамалари ва шу шаклдаги ер мулки ҳуқуқининг мазмуни бир-бирига деярли яқин бўлган. Яъни, бундай ер мулклари давлат олдидаги маълум бир хизматлари учун маълум ҳадя ѐки инъом маъносини англатган. Суюрғол шайбонийлар даврида ҳам кенг қўлланилган бўлиб, шаҳзодалар, йирик зодагонлар ва нуфузли дин пешволарига маълум шарт ва имтиѐзлар асосида берилган ер мулки бўлиб, у наслдан наслга ўтган. Суюрғол эгаси давлатга тўланадиган солиқлардан озод қилинган бўлиб, ўз суюрғолидан оладиган даромаддан ўз ихтиѐрича фойдаланган. Бундай имтиѐзли суюрғол ―дарубаст суюрғол‖ деб аталган. Шаҳарлар, туманлар ва ҳатто вилоятлар ҳам алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга суюрғол қилиб берилган. Мисол учун XVI асрнинг бошларида Қарши Худойберди Султоннинг суюрғол мулки бўлган. Давлат ерлари деҳқонларга муддатсиз меросий фойдаланишга ижара сифатида берилган. Дарубаст сифатида мулк ва ер бериш, Абдуллахон II даврида айниқса ривожланиб, у ўзининг пирлари Хожа Ислом ва унинг авлодларидан Хожа Сааъдга ҳамда бошқа Жўйбор хожаларига бутун-бутун босиб олинган вилоятларни дарубаст сифатида ҳадя қилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу мулк меросий суюрғол (ҳадя) бўлиб, у барча солиқлардан озод қилиш ҳақидаги имтиѐзлар билан бирга ворисликка қолдириш ҳуқуқи билан берилган ер ва бошқа мулклардан иборат бўлган. Жўйбор хожаларининг Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Марв ва бошқа вилоятларда катта ер майдонлари бўлиб, бу мулклар мерос тариқасида авлоддан авлодга ўтган ва барча солиқлардан озод этилган. Хонлар ва бошқа йирик амалдорлар томонидан уларга ҳадя этилган ер мулкларидан ташқари улар Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг серунум яйловларига, беҳисоб подаларга, катта шаҳарларда жойлашган ўз ҳунармандчилик дўконларига, савдо расталарига, тегирмонлар, ҳаммом ва карвонсаройлардан келадиган даромадларга ҳам эга бўлганлар. 379 Каттадан-катта бойликларга эга бўлган жўйбор шайхлари ўз хусусий ерларидан ташқари вақф ерлардан келадиган даромадни ҳам назорат қилганлар. Хожаларнинг давлат ишларидаги мавқеи шунчалик кучли эдики, улар ҳатто, амалдорларни юқори мансабларга тайинлаш ѐки четлатишда ҳам катта таъсирга эга бўлганлар. Шайбонийлар даврида ер эгалигининг қуйидаги асосий турлари мавжуд эди: Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling