Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Мулки холис ѐки мулки хурри холис
- 3. Вақф ерлари-ҳукмдор
- 4. Қишлоқ жамоалари эгалик қиладиган ерлар
1. Мулки султоний ѐки мулки мамлака (манбаларда мамлакаи
девон, мамлакаи подшоҳий, замини мамлака, мамлакати султоний, мамлака атамаларида ҳам учрайди) давлатга қарашли ерлар бўлиб, бу ерларни сотиш, ҳадя этиш, вақфга бериш фақат хоннинг ихтиѐрида бўлган. 2. Мулки холис ѐки мулки хурри холис-муълум шахсларга тегишли бўлиб, ҳукмдор томонидан давлат олдидаги хизматлари учун берилган шахсий ерлар (суюрғол, иқтоъ, тархон, тиул ва бошқ.) Бундай ерлар ва уларнинг эгалари дафтардор томонидан махсус дафтарга қайд этиб борилган. 3. Вақф ерлари-ҳукмдор ѐки бошқа шаҳслар томонидан диний муассасаларга мулк қилиб берилган ерлар ва суғориш иншоотлари. Бундай ерлардан келган даромаднинг асосий қисми мутаваллилар, қозилар ва мусулмон диндорларига тушган. 4. Қишлоқ жамоалари эгалик қиладиган ерлар. Шайбонийлар даврида деҳқончиликка алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, авволо, суғориш тизимини тартибга келтириш учун қатор тадбирлар амалга оширилган. Бу жараѐнда минтақадаги йирик сув манбалари- Зарафшон, Чирчиқ, Сирдарѐ, Амударѐ, Вахш, Мурғоб каби йирик дарѐлар ва кўплаб кичик дарѐлар ҳамда кўллар, тоғ сувларининг имкониятларидан кенг фойдаланилган. Шайбонийхон дарида, сиѐсий беқарорлик йилларида, Абдуллахон II даврида сунъий суғориш ишларининг аҳамияти йўқолмаган. Ундан ташқари шайбонийлар даврида деҳқончиликнинг тараққиѐтини таъминловчи ислоҳотлар ўтказилган. Хусусан, қаровсиз ва лалми ерларни давлат мулкига киритиб, бундай ерларда деҳқончиликни ривожлантириш, деҳқончилик қилишни ҳоҳлаганларга ҳар томонлама ѐрдам бериш, маълум муддат солиқлардан озод этиш, ердан олинадиган солиқларни йиғишдан маҳаллий амалдорларнинг ўз мансабларини суистеъмол қилишларига йўл қўймаслик учун ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилган. Солиқ тизими. Бухоро хонлиги девонхонасида молиявий ва солиқ ишлари ҳисоби бўйича махсус дафтарлар мавжуд бўлиб, уларда турли солиқлар, ижара тўловлари, маълум маҳсулотлар савдосидан тушган даромадлар қайд этиб борилган. Аммо, кўпгина сабабларга кўра, жумладан, хон хазинасининг давлат хазинасидан ажратилмаганлиги, кўпчилик амалдорларнинг ўзбошимчалиги, тўпланган ўлпонларни ижарага бериш, аҳолидан олинадиган солиқларнинг тўсатдан ошиб кетиши кабилар солиқ тизимиданги тартибсизликларни келтириб чиқарар эди. Бундай ҳолатда ўлпон тўловларининг қаттиқ ўрнатилган меъѐрлари мавжуд бўлмасдан, ягона умумдавлат солиқ тизими кўпинча бузилиб турган. 380 Таъкидлаш лозимки, белгилаб қўйилган ―шариат‖ ўлпонларига бошқа тўловлар қўшилган бўлиб, солиқлар ўлчови нисбатан кучли зодагонлар ва йирик ер эгаларининг ижтимоий сиѐсатидан келиб чиқиб белгиланган. Солиқ тўловчиларнинг асосий қисми деҳқонлар бўлиб, сиѐсий беқарорлик давридаги иқтисодий инқирозлар туфайли йирик зодагонлар шаҳарликлардан ҳам йирик солиқлар ундирганлар. XVI асрда солиқларнинг катта қисми маҳсулот сифатида олинган. Тарихий манбаларнинг маълумот беришича, шайбонийлар даврида бож, ўлпон, солиқ, жарима ва мажбурий тўловларнинг 40 дан ортиқ тури мавжуд бўлган. Оддий аҳоли тўловларнинг кўплаб турларини жумладан, ер ва сувдан фойдаланганлик учун махсус солиқлар, амалдорлар фойдасига тўловлар, феодал мулкларни сақлаш учун ўлпонлар, шаҳар деворлари, мачитлар, мадрасалар қурилишлари, суғориш иншоотлари барпо этиш учун, йўллар ва кўприклар қурилишлари учун турли тўловларни тўлаганлар. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling