Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


II. ИЛК ДАВЛАТЧИЛИККА ЎТИШ ВА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

II. ИЛК ДАВЛАТЧИЛИККА ЎТИШ ВА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ 
РИВОЖЛАНИШ ДАВРИ. 
 
4-мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиѐт 
босқичлари.
 
Режа: 
1. Илк давлатлар пайдо бўлишининг ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий 
асослари.
2. Илк давлатлар ҳақидаги ѐзма манбалар. Қадимги аҳоли.
3. Қадимги Бактрия, Хоразм ва Суғдиѐна давлатлари.
4. Аҳамонийлар даврида Ўрта Осиѐ. 
5. Ўзбекистоннинг антик давр давлатлари.
6. Буюк ипак йўли – мулоқот ва ҳамкорлик йўли. 


89 
1. Илк давлатлар пайдо бўлишининг ижтимоий, иқтисодий ва 
сиѐсий асослари. 
Давлат бошқарувининг пайдо бўлиши инсоният тарихида муҳим 
муваффақият ва сифатий янги босқич бўлди. Дунѐ тарихидаги қадимги 
давлатларнинг пайдо бўлиши ва такомиллашувида Ўрта Осиѐ ва унга қўшни 
ҳудудларда яшаган халқларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.
Дунѐ тарихида шаҳарлар, сиѐсий бирлашмалар, уюшмалар, кейинроқ 
эса давлатларнинг пайдо бўлиши узоқ давом этган жараѐндир. 
Э.В.Ртвеладзенинг фикрича, бу жараѐн турли халқларда турли йўллар билан 
бўлиб ўтган.
Биринчидан, давлатлар пайдо бўлишининг осиѐча ишлаб чиқариш 
усулига асосланган «Шарқ йўли» бўлиб, унда иқтисодиѐтнинг асосини 
суғорма дехқончилик ташкил этган; дехқончилик жамоаси жамиятнинг 
бирламчи ячейкаси эди; аҳолининг катта қисмини сафарбар этиш зараурияти 
принципиал бошқарувчиларни тақазо этган. 
Ишлаб чиқаришнинг осиѐча усули мил.авв. IV минг йилликдан 
милодий I асргача йирик дарѐлар водийларида жойлашган Миср, Бобил, 
Хитой, Ҳиндистон, Ўрта Осиѐ каби ҳудудларда ѐйилган. 
Давлат тузилмасининг иккинчи, «Европача йўли» Европа ҳудудида 
мил.авв. V асрдан бошлаб милодий III асргача қадимги юнон полисларида 
мавжуд бўлган. Уларда хусусий мулкчилик шаклланиши туфайли келиб 
чиққан жамиятнинг ижтимоий мулкий табақаланиш жараѐни (табақалар 
шаклланиш жараѐни) асосий омил бўлди.
Маълум бир қабила, элат ва халққа хос ҳамда муайян ривожланиш 
босқичлари бошқа халқ ва ҳудудлардаги давлатчилик жараѐнларига асло мос 
тушмайди. Шунга қарамай, қадимги Шарқдаги илк давлатларнинг пайдо 
бўлиши ва ривожланиши кўпгина умумий жиҳатларга эга эканлигини 
таъкидлаш жоиздир. Айнан мана шунинг учун ҳам Ўрта Осиѐда илк 
давлатларнинг пайдо бўлиши қадимги Шарқ давлатчилиги тарихи билан 
узвий боғлиқдир. 
Ўрта 
Осиѐ, 
умуман 
Ўзбекистон 
ҳудудларида 
дастлабки 
давлатчиликнинг пайдо бўлиши масалалари тадқиқотчилар орасида ҳамон 
баҳслар сабаб бўлиб келмоқда. Бу ўринда ушбу жараѐнга асосий туртки 
бўлиб янада жадаллаштирган омилларни аниқлаш ниҳоятда муҳимдир. 
Бронза давридаѐқ сунъий суғоришга асосланган дехқончилик Ўрта Осиѐ 
хўжалигининг асосини ташкил этган. Суғорма дехқончиликнинг юқори 
унумдор шакллари жамиятда ҳал қилувчи ўзгаришларга олиб келди. 
Хусусан, дехқончилик ривожи натижасида қўшимча маҳсулот ва ҳусусий 
мулк кўринишлари пайдо бўлди. 
Ўрта Осиѐда илк давлат уюшмалари сунъйи суғориш бирламчи қулай 
бўлган Амударѐ (юқори, ўрта, қуйи) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида, 
Зарафшон ва Қашқадарѐ воҳаларида шаклланиб ривожланади. Бундай 
ҳолатни дунѐ тарихидаги дастлабки давлатлар – Миср (Нил) ва Месопотамия 
(Дожла ва Фрот) мисолида ҳам кузатишимиз мумкин.


90 
Юқорида таъкидлаганимиздек, дастлабки йирик шаҳар марказларининг 
пайдо бўлиш муаммолари давлатлар пайдо бўлиши масалалари билан узвий 
боғлиқ муаммо ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, бизга қадар етиб келган 
ѐзма манбалар Ўрта Осиѐ ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ҳақида 
нисбатан 
аниқ 
маълумотлар 
бермайди. 
Бу 
ўринда 
археологик 
маълумотларнинг аҳамияти беқиѐсдир. 
Жамият ҳаѐтида металлнинг кенг ѐйилиши – дастлабки шаҳарлар ва 
давлатчиликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга 
келиб Ўрта Осиѐнинг жуда кўплаб бронза ва илк темир даври 
ѐдгорликларидан (Анов, Сополли, Жарқўтон, Қизилтепа, Кўзалиқир, 
Афросиѐб, Даратепа, Чуст, Далварзин ва бошқ.) ишлаб чиқарувчи хўжилик 
билан бевосита боғлиқ бўлган металл қуроллар топиб ўрганилган. Меҳнат
қуролларининг металлдан ишланиши меҳнат унумдорлигининг янада 
ошишига кенг имкониятлар яратди.
Сўнгги бронза даврига келиб ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви ва 
алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб ривожланиши жамиятдаги 
иқтисодий тараққиѐт учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, асосини илк шаҳарлар 
ташкил этган давлатчиликнинг пайдо бўлиши учун муҳим бўлган қўшимча 
маҳсулот кўпайишига туртки бўлди. Илк давлатларнинг пайдо бўлишида 
илк шаҳарлардаги ўзаро айирбошлар, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг 
ҳам аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Сўнгги бронза даврига келиб 
шимолдаги кўчманчи чорвадор қабилалар ва жанубдаги ўтроқ дехқончилик 
аҳолиси ўртасида ўзаро мол айрбошлаш ва маданий алоқалар янада 
жадаллашади. Жанубий ва шимолий ҳудудларидан топилган топилмалардаги 
жуда кўпгина ўхшашликлар бу ҳудудлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий ва 
маданий алоқалардан, қадимги йўлларнинг тараққий этганлигидан далолат 
берадики, бу жараѐнлар ҳам дастлабки шаҳарлар билан бирга илк 
давлатчиликнинг асосий омилларилан ҳисобаланади.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиѐда энг 
қадимги 
давлатларнинг 
шаклланиш 
жараѐни 
дехқон-чорвачилик 
иқтисодиѐти, ихтисослашган ҳунармандчилик ва шаҳар марказларининг 
пайдо бўлиши билан узвий боғлиқдир. Ҳозирги кунга қадар олиб борилган 
археологик тадқиқотлар натижалари бу ҳудудларда илк темир давридаги 
ижтимоий-сиѐсий ривожланишнинг айрим муҳим масалаларини янги асосда 
изоҳлашга имконият яратади. Аммо, шунга қарамасдан бу масала тўлиқ 
ечимини топмаган бўлиб, хусусан, Ўрта Осиѐ қадимги давлатлари 
типологияси ва хронологияси, давлатчилик тараққиѐтида илк шаҳарларнинг 
аҳамияти муаммоси шулар жумласчидандир.
XIX асрнинг охирларидан бошлаб ҳозирги кунга қадар олиб борилган 
―Авесто‖ маълумотлари (вилоятларнинг Арѐшаѐна бўйича бирлашиши), 
Геродот ва Гекатей асарлари (―Катта Хоразм‖), шунингдек Ктесийнинг 
Қадимги Бақтрия давлати ҳақидаги маълумотлари ва ниҳоят, археологик 
тадқиқотлар натижалари Ўрта Осиѐда илк давлат уюшмаларининг пайдо 
бўлиши муаммоларини ўрганиш учун асос бўлган хизмат қилади.


91 
Тадқиқотчилар Ўрта Осиѐда илк давлатларнинг шаклланиш ва 
ривожланиш жараѐнини аҳмонийларгача бўлган даврда деб ҳисоблайдилар 
ва мил. авв. IX-VII асрлар билан белгилайдилар (М.Дункер, В.Томашек, 
Ф.Альтхайм, С.П.Толстов, М.М.Дьяконов, И.М.Дьяконов, В.М.Массон, 
М.Дандамаев, Я.Ғуломов, Б.А.Литвинский, Э.В.Ртвеладзе, И.В.Пьянков, 
А.С.Сагдуллаев ва бошқалар).
Сўнгги бронза ва илк темир даврига келиб аҳоли сони ва зичлигининг 
ўсиб бориши, ҳосилдор ер майдонларининг ўзлаштирилиши ва ишлаб 
чиқарувчи кучларнинг жадаллик билан ривожланиши аҳоли жойлашувининг 
ҳаѐтий зарур ҳудудларга бўлиниб кетишига олиб келади. Бундай шароитда 
чорвадор аҳолининг маълум бир қисми хўжаликнинг ярим ўтроқ ва 
чорвачилик шаклига ўтишга мажбур бўладилар. Шунинг учун ҳам Ўрта 
Осиѐдаги милл.авв.VI-IV асрларга оид кўчманчилар ѐдгорликлари ўтроқ 
аҳоли ҳудудлари чегараларида (Оролбўйи, шимолий Туркманистон, 
Зарафшоннинг қуйи оқими, Помир ва бошқ.) жойлашганлиги тасодифий ҳол 
эмас.
А.Сагдуллаевнинг фикрича, Арѐшаѐна каби вилоятлар уюшмаси 
вақтинчалик ва қолоқ бўлиб, Қадимги Бақтрия каби нисбатан йирик сиѐсий 
уюшмаларнинг пайдо бўлишига Ўрта Осиѐ ўтроқ ва кўчманчи аҳоли 
ўртасидаги доимий сиѐсий қарама-қаршиликлар сабаб бўлади.
Аҳоли аралаш жойлашуви ҳудудларида ўтроқ вилоятлар сиѐсий 
уюшмаларининг шаклланишига туртки бўлган омиллардан бири - Ўрта 
Осиѐнинг жанубидаги дашт ҳудудларда жойлашган кўчманчи қабилалар 
ҳужуми хавфли эди. Мил.авв.VII-VI асрларга келиб бундай ҳужумлар тез-тез 
бўлиши муқаррар эди. Чунки, Ўрта Осиѐнинг кўпгина тоғ ва дашт 
ҳудудларида йилқичилик кенг тарқалиб, кўчманчиларнинг ўзлари эса катта 
жанговар муваффақиятларга эришиб, жиддий хавф туғдира бошлайдилар.
Мил.авв.VIII асрнинг охири – VII асрга келиб Ўрта Осиѐнинг 
жанубидаги қишлоқлар ривожланишига жадаллик билан ўзгаришлар 
бошланиб Бақтрия ва Сўғдиѐна ҳудудларида ўзида шаҳарсозлик белгиларини 
(мустаҳкам деворлар, саройлар, буржлар, хандақлар, деворлардаги ўқ отиш 
йўлаклари ва бошқ.) акс эттирувчи маконлар пайдо бўлади. Илк темир 
даврига оид бундай манзилгоҳларнинг сони Бақтрия, Марғиѐна ва 
Сўғдиѐнада 20 тадан зиѐдроқ. Асосий манзилгоҳлар эса (майдони 5 гадан 
кам) қишлоқ қўрғонлари, учун катта бўлмаган алоҳида қалъалар ва 
дехқончилик қишлоқларидан иборат. Шаҳарлар турига киритиш мумкин 
бўлган, каттагина қўрғонли мустаҳкамланган манзилгоҳлар айрим қадимги 
дехқончилик вилоятларида (Сурхон, Қашқадарѐ, Зарафшон ҳавзалари ва 
бошқ.) битта ѐки иккитадан кўп бўлмаган.


92 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling