Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш. Бу ерда, 
саноат корхоналарини жойлаштириш омилларининг муҳимлиги бўйича кўриб 
чиқсак, улар қуйидагича тартиблаштирилган: электр таъминоти, малакали 
кадрлар, хомашѐ, моддий транспорт ресурслари билан таъминлаш. Россия 
тажрибасидан маълумки, индустриал паркларда, жаҳонда ўзини самарали 
ишлаб чиқариши билан танилган компаниялар филиалларини жойлаштиришга 
имконият яратишга ҳаракат қилади. Иқтисодий салоҳиятнинг ҳар бир элементи 
кичик саноат корхоналарини жойлаштиришда муҳим ўрин тутади: табиий 


79 
ресурс салоҳияти; саноат ишлаб чиқариш салоҳияти; қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши салоҳияти; транспорт ва меҳнат ресурслари салоҳияти. Ҳудуднинг 
энг муҳим салоҳияти инновацион салоҳият ҳисобланади ва ушбу салоҳият янги 
маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини беради. Охирги йилларда барча 
давлатларда илмий ва инновацион салоҳиятга катта эътибор берилмоқда. Бу 
бежиз эмас албатта, тармоқ ва корхоналар, маҳсулот рақобатбардошлигини 
ошириш – фақат илмий ва инновацион салоҳият ва уни ривожлантириш орқали 
амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистонда 
ҳудудларнинг 
илмий 
салоҳияти 
бўйича 
тартиблаштирадиган бўлсак, биринчи ўринга Тошкент шаҳри, кейин Тошкент, 
Самарқанд, Андижон, Фарғона, Навоий ва Бухоро вилоятларини қўйиш 
мумкин. Масалан, Тошкент шаҳрида илмий-тадқиқот институтлари ва олий 
ўқув юртлари сони бошқа ҳудудларга нисбатан юқори. Юқорида келтирилган 
ҳудудларнинг саноат салоҳияти ҳам юқоридир. 
Давлат ва хусусий шерикликдан (ДХШ) фойдаланиш. Буни 
иқтисодиѐтни, ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик деб 
қараш мумкин. Бундай ҳамкорликнинг жаҳон тажрибасини ўргансак, Хитой 
Халқ Республикасида, Ҳиндистон, Бразилия, Мексика ва Малайзия далатларида 
қўллаб келинмоқда. Россияда ҳам 300 дан ортиқ лойиҳалар давлат-хусусий 
сектор ҳамкорлиги механизмидан фойдаланиб амалга оширилмоқда. Амалиѐтда 
шундай бўлиши мумкинки, КБХТ субъектларида самарали лойиҳани амалга 
оширишда ресурс етарли бўлмай қолиши, айрим тижорат ишларини давлат 
самарали бошқара олмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда ДХШ яхши 
натижаларга олиб келади. В.Варновский фикрича, давлат-хусусий сектор 
шерикчилиги, бу давлат билан бизнес ўртасидаги институционал ва ташкилий 
бирлашув бўлиб, унинг мақсади саноат тармоқларида жамият учун муҳим 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling