Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. [30] Бу ерда асосий тамойиллар 
сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: давлат томонидан қўллаб-
қувватланувчи чора-тадбирларнинг самарали бўлиши; КСЗ инфратузулмасини 
барпо этиш. 
Давлат томонидан кўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан қуйидагиларни 
келтириш мумкин: 

солиқ ва молиявий: кредит имтиѐзлари, солиқ ставкасини пасайтириш; 
сотиб олинадиган бино қийматини субсидиялаш; микроқарзлар ва имтиѐзли 
қарзлар, ҳар хил фондларнинг маблағларидан фойдаланиш; муҳандислик ва 
инфратузулма объектларини қуриш, реконструкция қилиш харажатларининг 
бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш; ер ва бошқа ресурслардан 
имтиѐзли фойдаланиш; ижара ҳақини имтиѐзли белгилаш; маҳаллий бюджетга 
тўловлар ва қарзларни реструктуризация қилиш. 

Мулкий чоралар: 10 йилдан ортиқ индустриал паркда фаолият 
юритаѐтган резидентларга хусусий мулк сифатида бериш. 


81 

Маслаҳат бериш: давлат органлари томонидан маслаҳат хизматини 
йўлга қўйиш (мутахассис фирмалар ѐрдамида). 

КСЗларни барпо этиш ва ривожлантиришда қатнашувчиларнинг 
ваколатларини тақсимлаш ва рискни тақсимлаш. 
Рисклар қуйидаги турларга бўлинади: сиѐсий, иқтисодий, тармоқ, 
маъмурий, юридик, экологик, форс-можор; резидентлар билан боғлиқ рисклар 
(иш режасининг бузилиши, шериклик шартлари бузилиши, маблағни ортиқча 
сарфлаш, лойиҳа ҳужжатларининг тўлиқ бўлмаслиги, технологик ишлаб 
чиқариш риски, шерикларнинг ишбилармонлик қобилияти ва молиявий ҳолати 
тўғрисида ахборотнинг тўлиқ бўлмаслиги, булардан ташқари иқтисодий 
инқирозлар, инфляция, бозор конъюнктураси тебраниши, қонунчиликдаги 
кутилмаган ўзгаришлар билан боғлиқ рисклар ва бошқа ҳолатлар). 
КСЗларни барпо қилиш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб 
этувчи тамойилларни ажратиб кўрсатиш мумкин: давлат ва хусусий сектор 
шерикчилиги; давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари; КСЗларни 
барпо этиш ва ривожлантиришдаги рисклар; маслаҳат бериш “ягона дарча” 
тамойили. Юқорида келтирилган тамойилларга риоя қилиниши КСЗларни 
самарали барпо этишга олиб келади.
КСЗларни 
илмий-тадқиқот 
институтлари, 
институт 
ва 
университетлар билан узаро алоқаларини йўлга қўйиш. Бундай алоқалар 
КСЗларни мутахассис кадрлар билан таъминлашни йўлга қўйишда, буюртма 
асосида янги техник ишланмаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиѐтга жорий 
этиш ишларини жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. 
КСЗ қатнашчилари билан маҳаллий саноат корхоналари ўртасида 
кооперацияни ривожлантириш. Бундай кооперация КСЗда маҳсулот ишлаб 
чиқаришни диверсификациялаш ва синергия самарасига эришишга олиб келади 
ва ҳудудий саноатнинг мультипликатив ривожланишига ижобий таъсир этади. 
КСЗларни давлат томонидан қуллаб-қувватлаш. Бу тамойил зона 
қатнашчиларини ҳудуд ҳокимлигининг саноат сиѐсатини амалга оширишга 
ѐрдам беради. Илғор, хорижий технологиялар асосида экспортбоп
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни амалга оширишда муҳим омил 
ҳисобланади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling