Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

 


85 
3.2-жадвал
Ҳудудлар кесимида иқтисодий кўрсаткичлар ‒ 2017 йил
18
 
№ 
Ҳудудлар 
Аҳоли 
жон 
бошига 
ЯҲМ, 
минг 
сўм 
Аҳоли 
жон 
бошига 
саноат 
маҳсулоти
, минг сўм 
Аҳоли жон 
бошига КБХТ 
томонидан 
ишлаб 
чиқарилган 
саноат маҳулоти, 
минг сўм 
Саноатда
1000 
кишига 
тўғри 
келадиган 
КБХТ 
субъектлар
и сони, 
бирлик 
Хориж 
капитали 
қатнашган 
корхоналар
Фаолият 
кўрсатаѐтган 
корхоналар
Аҳоли 
сони (1-
январь 
2018 й), 
минг 
киши 
сони, 
бирли
к 
улуши, 
% да 
Сони, 
минг 
дона 
улуши, 
% да 
1. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
7692,4 
4415,6 
1748,5 
1,49 
5517 
100 
285,5 
100 % 
32653,9 
2. 
Қорақалпоғист
он 
Республикаси 
4527,7 
3644,5 
649,9 
0,77 
76 
1,4
13,7 
4,7 % 
1842,4 
Вилоятлар 
3. Андижон 
4847,2 
4429,2 
1511,3 
1,59 
172 
3,1
24,6 
9,2
3011,6 
4. Бухоро 
6616,0 
3421,7 
1475,3 
1,21 
91 
1,6 
15,6 
5,5
1870,0 
5. Жиззах 
4388,9 
1743,1 
1059,0 
1,35 
82 
1,5
12,0 
4,2
1324,9 
6. Қашқадарѐ 
5568,8 
3469,9 
792,4 
0,64 
54 
1,0
18,5 
6,5 
3148,1 
7. Навоий
12961,6 
13772,5 
2569,3 
1,56 
60 
1,1
9,5 
3,3 
957,8 
8. Наманган 
3943,8 
1458,2 
989,0 
1,43 
103 
1,9
19,9 
7,0
2699,0 
9. Самарқанд 
4970,4 
2487,4 
1368,1 
0,99 
280 
5,1
21,1 
7,4 
3719,6 
10. Сурхондарѐ 
4274,3 
880,3 
399,2 
0,66 
57 
1,0
13,7 
4,7
2513,1 
11. Сирдарѐ 
6259,5 
4206,7 
1874,3 
1,35 
85 
1,5
9,4 
3,3
815,7 
18
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайѐрланган. 


86 
12. 
Тошкент 
вилояти 
8268,1 
7401,8 
2177,2 
1,76 
583 
10,6
26,9 
9,2
2861,7 
13. Фарғона
4669,0 
2675,9 
1099,1 
1,47 
199 
3,6
25,6 
9,0
3220,1 
14. Хоразм 
4597,6 
2137,7 
860,8 
1,18 
51 
0,9
13,7 
4,7 
1804,7 
15. Тошкент шаҳри 15805,5 
11579,3 
8183,4 
4,88 
3624 
65,7
61,3 
21,3 
2465,6 
 


87 
Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишида хориж капитали қатнашган 
корхоналар сони ва фаолият юритаѐтган корхоналар сони ҳам муҳим ўрин 
тутади. Хориж капитали қатнашган корхоналар сонининг 65,7 фоизи Тошкент 
шаҳрига тўғри келади, Тошкент вилоятига 10,6 %, Самарқанд ‒ 5,1 %, Фарғона 
‒ 3,6 % ва Андижон вилоятига 3,1 % тўғри келади. Қолган ҳудудларнинг улуши 
2% га бормайди. Фаолият юритаѐтган корхоналар сонининг энг кўпи Тошкент 
шаҳрига (21,3%), Тошкент вилояти, Андижон ва Фарғона вилоятларига 9% 
атрофида тўғри келади. Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳри барча иқтисодий 
кўрсаткичлар бўйича етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринлар Тошкент вилояти, 
Сирдарѐ, Андижон, Фарғона вилоятларига тўғри келади. Наманган, Хоразм, 
Сурхондарѐ ва Жиззах вилоятларининг иқтисодий кўрсаткичлари паст 
даражада эканлигини кузатамиз. 
КСЗларни ҳудудлар кесимида барпо этиш ва ривожланишига таъсир 
этувчи ижтимоий кўрсаткичларни кўриб чиқамиз (3.3-жадвал). 2017 йилнинг 
статистик маълумотларига кўра, республикада 90 та олий таълим муассасаси 
фаолият юритган (ҳарбий олий таълим муассасасидан ташқари), унинг 
таркибида 4 академия, 27 университет ва улар таркибида 18 та филиал ва 
хорижий олий юртларининг 7 филиали мавжуд. 
Олий таълим муассасаларининг 41 таси ва хорижий олий ўқув 
юртларининг филиаллари, асосан, Тошкент шаҳрида жойлашган. 
Иккинчи ўринда Қорақалпоғистон Республикаси ‒ 7 та олий таълим 
муассасаси, шундан 5 таси филиал. Самарқандда 7 та, шундан 3 таси филиал. 
Хоразм (жами 3 та, шундан 2 таси филиал), Тошкент вилояти (жами 3 та, 
шундан 1 таси филиал), Наманган, Навоий, Қашқадарѐ вилоятларида 3 тадан 
олий таълим муассасаси мавжуд. Жиззах ва Сурхондарѐ вилоятларида 2 тадан 
ва Сирдарѐ вилоятида 1 та олий таълим муассасаси бор. Демак, айтиш 
мумкинки, Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти, Самарқанд ва Андижон 
вилоятларида мутахассис кадрлар потенциали анча юқори, айниқса, Тошкент 
шаҳрини алоҳида кўрсатиш мумкин. 
Ҳудудларнинг илмий-техник салоҳиятини оширишда фан докторлари ва 
фан номзодлари сони, ОТМ ва магистратурани тугатаѐтган талабалар сони ҳам 
муҳим ўрин тутади. Республика бўйича жами 1470 та фан доктори бўлса, энг 
кўп фан докторлари сони Тошкент шаҳрига ‒ 907 та, Самарқанд вилоятига ‒ 
165 та ва Андижон вилоятига ‒ 85 та фан доктори тўғри келади. Энг кам фан 
докторлари Навоий (13 та), Сурхондарѐ (12 та) ва Сирдарѐ (10 та) вилоятларига 
тўғри келади. Энг кўп ОТМ ва магистратурани тугатган талабалар сони бўйича 
қараганда ҳам, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд, Фарғона ва 
Андижон вилоятлари етакчи ҳисобланади. 
2017 йилда олий таълим муассасаларини битирган талабалар сони 68494 
нафарни ташкил этди. Шундан 62900 нафари бакалавриатни муваффақиятли 
тугатди, 5594 нафари магистратурани, 67326 нафар битирувчи олий таълим 
муассасаларининг кундузги бўлимини тугатган. 1168 ‒ сиртқида ўқиб битирган 
20630 нафар талаба давлат гранти асосида ўқиган. 


88 
2017 йилда жами 5594 талаба магистратурани тугатди. Магистратурани 
тугатганларнинг 25,6 фоизи техник ишлаб чиқариш соҳасига, 22,6 фоизи 
ижтимоий соҳага, 32,2 фоизи гуманитар соҳага, 11,9 фоизи соғлиқни сақлаш 
соҳасига ва 5,6 фоизи қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига тўғри келади. 
ЎзР Фанлар Академияси таркибидаги илмий-тадқиқот институтлари 45 та 
бўлиб, улар асосан Тошкент шаҳрида жойлашган. Давлат илмий-техник 
дастурларида иштирок этувчи илмий тадқиқот ташкилотлари 94 та бўлса, 
уларнинг 95 фоизи Тошкент шаҳрида, қолган қисми эса асосан Тошкент 
вилоятида жойлашган. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling