B2b маркетинг фан силлабуси кафедра мудири


Download 144 Kb.
bet2/10
Sana08.11.2023
Hajmi144 Kb.
#1755681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6. B2B маркетинг

I. Фан тавсифи


Ушбу фан “B2B маркетинг” деб номланиб, унда бизнес маркетингининг тактик жиҳатлари, концептуал асослари ва стратегик йўналишлари тушунтирилади, бу курс магистратурада ўқитилиши режалаштирилган. Ушбу фаннинг мақсади магистрларга саноат корхоналарининг хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш учун уларнинг бозорга йўналтирилган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, нарх, товар, сотиш, коммуникация бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш йўлларини назарий ва амалий томонларини ўргатишдан иборат. B2B маркетинги фани саноат корхоналарнинг иқтисодий фаолиятида маркетингнинг назарий ва амалий томонларини ўрганиш билан бирга, корхоналар ўртачидаги ўзаро бозор фаолияти жараёнларида вужудга келадиган муаммоларни таҳлил қилишда ва уларнинг ечимини топишда, шунингдек, сабабий боғлиқликда хулосалар ясашда муҳим аҳамият касб этади
Фан 14 мавзуни қамраб олган. Биринчи мавзу Бизнес маркетингнинг табиати. Бизнес маркетингининг ўзига хос хусусиятлари. Бозор тузилмасидаги фарқлар. B2B бозорида таснифи ва уларда сотувчи ва истеъмолчиларнинг асосий жиҳатлари билан таништирилади. Иккинчи мавзу B2B бозорида истеъмолчилар тузилмаси ва уларнинг истиқболларни ўрганилади, савдо корхоналарининг ўзига хос хусусиятлари, географик консентрациялашув, тижорат корхоналарини таснифи, ҳарид ташкилоти, харидлар мақсади ва функцияси, таъминот занжири, ҳаридларни стратегк режалаштириш, электрон харидлар тизимит, тўғридан-тўғри ва билвосита товарларни сотиб олиш тартиби, ауксионларни ташкил этиш кабилар ўрганилади. Учинчи мавзуда B2B бозорда харидларни ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот беради. Тўртинчи B2B бозорда мижозлар билан муносабатларни бошқариш йўллари баён этилади. Бешинчи мавзуда B2B бозорини сегментлаш ва сегмент талабини қондириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш йўллари, сегментация стратегиясини амалга ошириш тартиблари ёритилади. Олтинчи мавзу B2B маркетингида режалаштириш: истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш йўллари билан тинишилади. Еттинчи мавзуда глобал бозорда бизнес маркетинг стратегиялари, глобал бозорга киришнинг афзаллиги, экспорт қилиш, халқаро шартномалар тузиш бўйича тушунчалар берилади. Саккизинчи мавзуда кучли B2B брендини яратиш жараёни ва брендни бошқариш учун тизимли модел таклиф этилади. Тўққизинчи мавзуда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожланиши ва инновациялар бўйича тушунчалар берилади. Ўнинчи мавзу B2B бозорларидаги хизматларни бошқаришга бағишланган. Ўн биринчи мавзуда B2B бозорида маркетинг каналларини бошқариш усуллари тасвирланган. Ўн иккинчи мавзу “B2B бозорида электрон тижорат стратегияларидан фойдаланиш имкониятлари ёритилади. Ўн учинчи мавзуда B2B маркетинг коммуникациялари: реклама ва сотишни рағбатлантириш йўллари тушунтиради. Ўн тўртинчи мавзу B2B маркетинг стратегиялари самарадорлигини аниқлашга



Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling