_____ тумани ХТБ тасарруфидаги -умумтаълим мактабида ўтказилган “Маънавият соати”
БАЁННОМАСИ
2021 й
Қатнашди :Мактаб директори: ..............................
Мактаб маъмурияти нафар
Педагоглар нафар
8-9 синф ўқувчилари
Кўриладиган масала:
“Уяли телефон маънавиятсизлик воситаси бўлиб қолмасин”
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхияси билан бошланди.
ЭШИТИЛДИ: МДММТИБЎ: ..............................
У “Уяли телефон маънавиятсизлик воситаси бўлиб қолмасин” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида “Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2012-йил 21-майда қабул қиланган 139-сонли қарорининг мазмун ва мохиятини тушунтириб берди. Хозирги кунда глобаллашув даврида ёшлар онгига таъсир этишнинг энг асосий омили бу Интернет эканлиги, ёшлар мобил телефонлари орқали интернетга кириб бораётгани, ғаламиз кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланаётганликлари, ўзларини “Яқин дўст” ва “Хидоятга чорловчи” сифатида танитиб, ёшларни тўғрни йўлдан чаклғитмоқчи эканликлари тўғрисида гапириб ўтди.
Асосий муаммо интернетдан ким қандай мақсадда фойдаланишида эканлиги, хозир ёш бола хам уяли телефонни бемалол ишлата олиши, бир қарашда унинг ёмон жойи йўқдай, аммо хаддан ошилса, назорат бўшалса оқибати жуда ёмон бўлиши тўғрисида гапириб ўтди.
Юқоридагиларни тинглаб
Қарор қилинди:
Барча синфларда “Маънавият соат”ларида ўқувчиларга уяли телефонлардан фойдаланиш тартиби хақида тушунчалар бериб борилсин.
Мактаб директори : ..............................
Do'stlaringiz bilan baham: |