Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Коррупцияга қарши курашиш”, “Ички тартиб қоидалар”, “Одоб-ахлоқ кодекси”, “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “СамИСИ ёшлари диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши” мавзуларида ўтказилган давра суҳбати
БАЁННОМАСИ
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис 10.06.2022 йил институти кичик мажлислар зали соат 11-00да
ҚАТНАШДИЛАР:
1. А.Бердимуродов - Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар
бўйича биринчи проректор
2. М.Баротов - Талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит
барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган
ректор маслаҳатчиси
3. Д.Абдураимов - Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат
бўлими бошлиғи
4.Ҳ.Шакаров - Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат”
тизимини бошқариш бўлими
5.А.Тўраев - Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
6. Ф.Абдукаримов - Сиртқи бўлим бошлиғи
Институт маъмурияти ва бўлим бошлиқлари, Сиртқи бўлими талаба-ёшлари
КУН ТАРТИБИ:
Сиртқи бўлим талаба-ёшлари билан “Коррупцияга қарши курашиш”, “Ички тартиб қоидалар”, “Одоб-ахлоқ кодекси”, “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “СамИСИ ёшлари диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши” мавзуларида ўтказилган давра суҳбати тадбири тўғрисида
Тадбирни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор А.Бердимуродов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзулар билан тадбир иштирокчиларини таништирди.
Таълим муассасаларида “Коррупцияга қарши курашиш”, “Ички тартиб қоидалар”, “Одоб-ахлоқ кодекси”, “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “СамИСИ ёшлари диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши” мавзуларида ўтказилган давра суҳбатлари доимий ўтказилмоқда. Бугунги кунда республикамизда коррупцияга қарши курашиш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шунингдек, ёшлар орасида экстремизмга берилишнинг олдини олиш ҳамда илм-фанга қизиқтиришга қаратилган маънавий-маърифий учрашувлар доимий ўтказилиб борилиши тингловчилар онгида ҳамда сиёсий-ҳуқуқий тафаккурида муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлигини алоҳида таъкидлади. Асосий қонунимиз бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини айтиб ўтди ва кейинги сўз навбати Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Ҳ.Шакаровга берилди.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Ҳ.Шакаров - ўз маърузасида коррупция деб аталувчи ушбу иллатга қарши нафақат бизнинг мамлакат балки дунёдаги барча мамлакатлар курашиб келмоқда. Республикамизда коррупцияга қарши курашиш доирасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, ушбу иллатга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган маърузаси билан тингловчилар эътиборига бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, ёшларнинг билим олишлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида айтиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |