Баённомаси самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Download 1.08 Mb.
bet2/2
Sana17.01.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1097617
TuriКодекс
1   2
Bog'liq
Сиртқи Ақидапарастлик одоб ахлоқ Баённома 10 06 2022 й

СЎЗГА ЧИҚДИ: Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи А.Тўраев - ўз сўзида “Ички тартиб қоидалар” ва “Одоб-ахлоқ кодекси” билан тартибга солинадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, олий таълимга оид бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари, докторантлари ва мустақил изланувчилари ҳамда талаба-ёшларига меҳнат, ўқув, илмий фаолият, таълим-тарбия жараёнига оид касбий одоб-ахлоқнинг тамойиллари, нормалари, таълим жараёни ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари билан боғлиқ муносабатларини тартибга солиши бўйича локал норматив ҳужжат ҳисобланиши тўғрисида фикр юритди.

СЎЗГА ЧИҚДИ: Талаба-ёшлар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси М.Баротов - ўз сўзида барқарор тинчлигимизни, осуда ҳаётимизни кўра олмайдиган, онгу-тафаккурини бузғунчи ғоялар эгаллаган, ғараз ниятли турли оқим ва гуруҳлар, уларнинг қабиҳ ниятлари, ёвуз мақсадларига эришиш йўлида муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олишгани ва энг ёмони диний экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилишда, жамиятда норозилик кайфиятини тарқатишда ёшларимиз энг кўп мурожаат қиладиган ижтимоий тармоқлардан кенг
фойдаланишаётганлиги айтиб бугунги кунга келиб, мазкур хатар шу қадар кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб этмоқдаки, одамлар кўпинча унга эътиборсиз ҳатто лоқайд бўлиб қолмоқдалар. Бошқача қилиб айтганда “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “СамИСИ ёшлари диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши” мавзуларида ўтказилган давра суҳбатлари орқали муайян мақсадларга эришишни кўзлаган, дин ниқоби остида содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари ҳамда ижтимоий тармоқларда ўзларининг турли хил видео-аудио ёзувларини жойлаштириб ёшлар онгини бузишга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Хусусан, Қарши давлат университети 4-босқич талабаси билиб-билмай аудио ёзувларни ўртоқларига тарқатиши натижасида уч ярим йил озодликдан чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, “Адашганлар”, Адлия вазири Р.Давлетовнинг кийиниш маданияти мавзусидаги чиқишига оид видеороликлари намойиш этилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги сиёсати замирида давлатнинг дунёвийлиги, дин ва давлат бир-биридан ажратилганлиги ҳақидаги тамойил ётади. Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги сиёсати, ўз навбатида, халқаро шартномаларнинг бу борадаги талабларини тўлиқ эътироф этади ва фуқороларнинг шахсий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларини таъминлашни назарда тутади.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Коррупцияга қарши курашиш”, “Ички тартиб қоидалар”, “Одоб-ахлоқ кодекси”, “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “СамИСИ ёшлари диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши” мавзуларида ўтказилган давра суҳбатлари талаба-ёшлар онгида ва сиёсий-ҳуқуқий тафаккурида муҳим ўрин тутиши ҳамда шу мазмундаги тарғиботларни доимий ўтказилиши ташкил этилсин.
(Масъуллар: факультетлар деканлари, кафедра мудирлари, гуруҳ тьюторлари).


Йиғилиш раиси:
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий
ишлар бўйича биринчи проректор: А.Бердимуродов


Баёнлаштирувчи:
Ёшлар билан ишлаш, маънавият
ва маърифат бўлими бошлиғи: Д.Абдураимов
Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling