Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet11/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

Археография

Археография - ёзма манбаларни илк тавсифга олиш ёки уларни қидириб топиб, биринчи марта тавсифлаш, илмий муомалага олиб киришни назарда тутади. Бу илмий йўналиш Республикамиз Фанлар Акаднмиясининг Абу Райҳон Беруний ва собиқ Қўлёзмалар Институтида бошланган бўлиб маълум давргача Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига қатор археографик экспедициялар уюштирилган бўлиб, уларда А. Муродов, А.Ирисов, И.Абдуллаев, А.Аҳмедов, Б.Ҳасанов, О.Жалилов, М.Ҳакимов, Ю. Турсунов ва бошқалар иштирок этганлар. Булар натижасида бир қанча нодир қўлёзмалар ва ҳужжатлар аниқланиб, давлат хазиналарига олиб келинган.
Ҳамид Сулаймон (ваф.1979) Англия, Франция (1868) ва Ҳиндистон кутубхоналарига (1976-1977) археографик экспедициялар уюштирган эди ва бунинг натижасида қатор ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар, айримларининг микрофильм ва фотокопиялари юотимизга келтирилган эди.
Ҳозирги пайтда Шарқшунослик институти ва Ислом университети қошида шарқ қўлёзмаларини қабул қилиш арзеографик комиссиялари мавжуд бўлиб, уларда аҳоли ўртасида мавжуд ёзма манбаларни қийматини аниқлашга қодир мутахассислар бор.

      1. Тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва таҳлил этиш

Назарий манбашуносликда энг зарур тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва ниҳоят уни илмий таҳлил қилиш ҳар қандай катта кичик тадқиқотнинг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Танланган мавзунинг илмий ҳамда назарий жиҳатдан тўғри ҳал этилиши кўп жиҳатдан ҳар қандай тадқиқотнинг асоси, пойдеворини ташкил этадиган манбанинг сифат ва салмоғига, яъни мукаммаллигига ва фактик материалга бойлигига боғлиқдир.
Манбашунослик талабларидан бири шуки, бирор мавзуни тадқиқ этишда бир эмас, балки бир неча манбалар турига – расмий ҳужжатлар, солномалар, гео-космографик, агиографик ва биографик асарларга асосланиб, улардаги маълумотларқиёсий солиштирилиб таҳлил этилса илмий тадқиқот савияси ошиб, хулоса ва умумлашмалар ишонарли ва асосли бўлиб, унинг илмий аҳамияти ҳам катта бўлиши шубҳасиздир.
Тадқиқот учун ёзма манбаларнинг қайси бири асосий ва қайсилари ёрдамчи роль ўйнаши танланган мавзунинг характерига боғлиқдир. Масалан, иқтисодий-ижтимоий масалаларни ўрганишда расмий ҳужжатлар асосий бирламчи манба ролини ўтайдиган бўлса, сиёсий ҳамда маданий ҳаётни ёритиб беришда солномалар – тарихий асарлар ва биографик тазкиралар ҳамда адабий-бадиий асарлар етакчи ўринда турадилар. Лекин шунга қарамай, илмий тадқиқот олиб боришда фақат асосий ҳисобланган биргина бирламчи манба билан кифояланиб қолмай, имкон қадар бошқа иккинчи даражали манбаларга мурожаат этиш, уларни ҳам тадқиқотга жалб этиш мақсадга мувофиқдир.
Манбашунос олимларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, аксарият тарихий асарлар ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда маданий ҳаётга оид қимматли маълумотларга бой бўлади. Расмий ҳужжатларда ва биографик асарларда эса сиёсий тарихга оид қимматли фактларни, тарихий асарда йўқ маълумотларни учратиш мумкин.
Манбашуносликдаги илмий ишда кўп ва турли типдаги манбаларга асосланиб, тадқиқ этилмиш мавзуга оид барча манбаларни ишга жалб этиш бўдажак илмий асарнинг қийматини ва аҳамиятини белгиловчи асосий ва ҳал қилувчи омиллардан биридир.


    1. Download 1.46 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling