Бакалаврлар учун
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3.12. У (ХУДО), ЯГОНАДИР!
- 12.3.13. (ҲУКМНОМА)
12.3.11. У (Худо) ғанийдир!
Абулғози Имомқули Баҳодирхон сўзимиз! Бахтиёр биродарлар, саодатли фарзандлар, зилиқтидор56 амирлар, кифоят асар вазирлар, Самарқанд вилоятининг анъёнлари, арбоблари ва калонтарлари57 билсинларки, шу кунларда бахтиёр хоқоннинг арзига етдиким, амирлар суянчиғи, Ялангтўшбийнинг зикр этилган вилоятнинг (Самарқанднинг) туманларида сотиб олган ерлари бор. Шариат қоидаларига кўра унинг бир қисмини давлат ҳисобига ўтказганлар, икки қисмини эса мулки хурри холисга58 айлантирган ва бу ҳақда унинг қонуний ҳужжати (чеки) бор. Бинобарин, биз мазкур амлокни59, юқорида тилга олинган ҳужжатларга асосан, унга иноят қилдик. Мазкур амлокни унинг мулки хурри холис деб ҳисобласинлар ва ҳеч ким унга дахл қилмасин, ундан бирон нарса талаб қилмасин. Моли жиҳот, ихрожот60 ва бошқа олиқ-солиқ талаб қилинмасин.61 12.3.12. У (ХУДО), ЯГОНАДИР! Ҳукми олий содир бўлдики, Тобон деган ердаги лаҳяк ер Муҳаммад Замонхожанинг мулки ва ўғли Чангакнинг мерос мулки бўлганлиги, шу кунларда Чакчак вафот этганлигини эътиборга олиб, .қорида зикр этилган ерни юқорида исми шарифи тилга олинган шахсга (Муҳаммад Замонхожага) инъом қилдик. Девон хизматчилари ушбу ерни дафтарга, Муҳаммад Замонхожа номига ёзиб қўйсинлар ва мазкур иноятномага ҳурматсизлик қилмасинлар. Имомқули Баҳодирхон (ҳижрий) 1036 йил 12.3.13. (ҲУКМНОМА) Ҳу, Аллоҳ ал-мустаъин! Абулмузаффар ва-л-мансур Убайдулла Баҳодирхон сўзимиз! Бухоронинг Пойариқ (тумани) ҳокимлари, омиллари(омил-қишлоқ оқсоқоли), кадхудолари(оила бошлиғи), элликбошилари, ўнбошилари, шунингдек Шомуҳаммад қишлоғининг кадхудоларига маълум бўлсинким, Работак қиглоғидаги 46 таноб ер мулла Мир Шофкъга тааллуқли эканлиги ҳақида берилган шаръий чекка асосан уч қисмга бўлинган эди. Шу кунларда у вафот этган. (Шунинг учун) мазкур ерлар мерос сифатида унинг ўғли Ўзбекхожага тааллуқли деб томилган ва унинг тарафидан тасарруф қилинмоқда ва ҳамма солиқлардан озод этилган. Шунинг учун бирон важҳ билан дирҳам, ёки динор тўламаган. Шу сабабдан буюрамиз. Ушбу ерларни қадимдан мулки хурри холис ҳисоблаб, ундан танобона, аворизот ва бошқа олиқ-солиқ талаб қилинмасин. Айтилганлардан ташқарига чиқмасинлар ва ундан янги ҳужжат талаб қилмасинлар. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling