Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet123/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

12.3.16. АМИР НАСРУЛЛО69 ҲУКМНОМАСИ
Ҳукми олий содир бўлдики, Қоракўл вилоятидаги Зиёрат ариғи бўйларида жойлашган ва Абдураҳим миробга тегишли тахминан 100 таноблан иборат даҳяк ер юқорида исми шарифи зикр этилган Аблураҳим миробга тегишли деб билсинлар ва олий ҳукмга биноан унинг мулки деб билсинлар. Солиқ йиғувчилар ва доруғалар70 унга дахл қилмасинлар ва олиқ-солиқ хусусида аралашмасинлар; мазкур олий ҳукм асосида иш юритсинлар.
Ҳижрий 1212 йил зулҳижжа ойида
(1798 йилнинг май ойида) ёзилди.71


12.3.17. (ИЖАРА АКТИ)
Ушбу ҳодиса ҳижрий зулқаъда ойида (1856 й. июл ойида) содир бўлди. Бухоронинг Сомжин туманида, Ҳоки мулло Мирза деган жойдаги ва мулла Мир маҳрамга ёзилган тахминан 5 таноб даҳякий ернинг ўндан бир қисмига бериладиган даромаддан ажратиб мулла Абдураҳим мулло Аблураҳмон ўғлига (бир йил муддатга) ижарага берилди.
Мазкур ҳужжат қуйидаги гувоҳлар иштирокида тузилди:
Мулла Аваз;
Боқмйхожа;
Арбоб Абдузоҳир;
Арбоб Йўлдош;
Аллоҳбердиюой;
Ҳодибой;
Ҳакимбой ва бошқалар.72


12.3.18. РАСМИЙ ЁЗИШМАЛАР
Расмий ёзишмалар, яъни хонлар, подшоҳлар, амирлар, тариқат етакчилари ва шоирлар ўртисидаги ёзишмалар ҳам тариъий манба бўлиб хизмат қилади ва унинг ҳам ижтимоий-сиёсий тарихни ўрганишдаги аҳамияти каттадир. Улар айниқса мамлакатдаги ички вазият ва мамлакатлараро муносабатларни ўрганишда тадқиқотчиларга катта материал беради. Шундай мактублардан кўплари ўз вақтида кўчирилиб китобат қилинган ва улардан бирмунчалари бизнинг замонимизгача етиб келган. “Мактуботи Темурия” (“Темурийларнинг мактублари”), “Мажмуайи муросилот” (“Мактублар тўплами”) ва бошқалар шулар жумласидандир.


12.3.19. “Мактуботи Темурия”
“Мактуботи Темурия” ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 2278 рақам остида сақланаётган, 191 варақли ХУ1 асрда китобат қилинган мактублар мажмуасининг номидир.
Эронлик олим Абулҳусайн Навоий мазкур мажмуага Эрон, Туркия, Охарбайжон ва Форс ҳукмдорларининг хатларини ҳам қўшиб, 1991 йили “Иснод ва мактуботи тарихи Эрон (аз Темур то шоҳ Исмоил” номи билан нашр этган. Мазкур тўпламга Амир Темур ва темурийлар (Шоҳруҳ, Султон Ҳусайн ва бошқалар)нинг Форс, Озарбайжон, Ироқ ва Туркия ҳукмдорлари билан ёзишмалари жамланган.
Бу ёзишмалар Амир Темур ва темурийларнинг мазкур мамлакатлар билан бўлган сиёсий муносабатлари тарихини ўрганишга, хусусан Амир Темурнинг 1381-1404 йиллари Эрон, Ироқ, Озарбайжон, Сурия ва Туркия устига қилган ҳарбий юришларининг сабоқларини тўғри англашга ёрдам беради.
Мазкур тўплам Ҳайдар ва Эр ўғлининг “Мажмуайи муншаот”, хожа Шаҳобиддин Абдулла Марвариднинг “Муншаот”, Фрудунбекнинг “Муншаоти Фридунбек” асарларига ҳам асосланган.
“Мактуботи Темурия” хуросонлик машҳур шайх, Амир Темурнинг пирларидан бири Зайниддин Абубакр Тайбодий (1395 йили вафот этган0нинг ўз муриди амир Темурга йўллаган бир тарихий мактуби билан бошланади. Амир Темур бу мактубни “Темур тузуклари”нинг “Тадбирлар ва кенгашлар” деб аталган биринчи мақоласида келтирган. “Тузуклар”да келтирилган мазкур мактуб ҳақида, хусусан, мана буларни ўқиймиз: “Пирим Зайниддин Абубакр Тайбодий менга ёзмишларким, “Абулмансур Темур салтанат юмушларида тўрт ишни қўлласин, яъни 1) кенгаш; 2) машваруту маслаҳат; 3) ҳушёрлигу малоҳазакорлик; 4) эҳтиёткорлик. Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатнинг барча қилган ишлари ва (подшоҳнинг) айтган гаплари хато бўлган. Ундай подшоҳни жоҳил одамга қиёслаш мумкин. Унинг сўзлари ва қилмишлари бошга пушаймонлик ва надомат келтирган. Шундай экан, салтанатни бошқаришда, машваруту маслаҳат ва тадбир билан иш юритгин, токи оқибатда надомат чекиб, пушаймон бўлмагайсан. Яна шуни ҳам билгинким, салтанат ишларининг бир қисми сабру тоқат билан бўлгай, яна бир қисми эса билиб-билмасликка, кўриб-кўрмасликка солиш билан битур. (Хуллас) тадбирлардан огоҳ қилингандан кейин шуни ҳам айтиш жоиздурким, қатъийлик, сабр-тоқат, чидамлилик, ҳушёрлик, эҳтиёткорлик ва шижоат билан барча ишлар амалга оширилгай. Вассалом.”Амир Темур пирининг бу ўгитларига умр бўйи, бутун фаолияти давомида амал қилди. “Бу мактуб,-деб ёзади ҳазрат соҳибқирон,-менга йўл бошловчи янглиғ раҳнамолик қилди. У менга салтанат ишларининг тўққиз улушини машварат, тадбир ва кенгаш билан, қолган бир улушини эса қилич билан бажо келтирилишини англатади”73.
“Тўплам”даги қуйидаги мактублар Амир Темурнинг Эрон(Форс), Озарбайжон ва Туркияга нисбатан 1381-1404 йилларда олиб борган сиёсатини ва номлари санаб ўтилган мамлакат ҳукмдорларининг Амир Темурга қарши ҳарбий иттифоқ тузиш хусусида олиб борган сиёсатини тушунишда ёрдам беради:
Ироқ ҳукмдори Султон Аҳмад жалоир (1382-1410)нинг Форс ҳукмдори Музаффарий Шоҳ Шужоъ (1359-1384 йй.)га ёзган мактуби;
Озарбайжон ҳукмдори Қора Юсуф (1389-1420)нинг Йилдирим Боязид I (1389-1402) га йўллаган мактуби;
Йилдирим Боязид I нинг Қора Юсуфга жавоб мактуби;
Шоҳ Шужонинг биродарзодаси Шоҳ Мансур (1387-1393) нинг Йилдирим Боязид I га ёзган хати;
Йилдирим Боязид 1 нинг Шоҳ Мансурга жавоб мактуби;
Амир Темур кўрагоннинг Гилон ҳокими Мир Саид Алига мактуби;
Султони Аъзам Амир Темур кўрагоннинг Саййид Али Киё бузургга (Гилон) юборган хати;
Саййид Али Киё бузургнинг Амир Темурга ёзган жавоб хати;
Амир Темур кўрагоннинг Бағдод подшоси Султон Аҳмад Жалоирга йўллаган мактуби;
Бағдод подшоси Султон Аҳмад Жалоирнинг ҳазрат Амир Темурга жавоб мактуби;
Амир Темур кўрагоннинг Миср подшосига ёзган мактуби;
Султон Аҳмад жалоирнинг Йилдирим Боязид 1 номига йўллаган мактуби;
Йилдирим Боязид 1 нинг Султон Аҳмад Жалоирга юборган жавоб хати;
Қора Юсуф қорақўюнлунинг Йилдирим Боязид 1га юборган номаси;
Амир Темурнинг Йилдирим Боязид 1га йўллаган йўллаган биринчи мактуби;
Султон Йилдирим Боязид 1 нинг Амир Темурга густохона жавоб хати;
Амир Темурнинг Рум қайсарига ёзган иккинчи мактуби;
Рум подшоси Йилдирим Боязид 1 нинг Амир Темурга ёзган жавоб хати;
Амир Темурнинг Рум қайсари Йилдирим Боязид 1га йўллаган учинчи мактуби;
Йилдирим Боязид 1 нинг Амир Темурга жавоб мактуби;
Амир Темурнинг Султон Боязидга йўллаган тўртинчи мактуби;
Султон Йилдирим Боязид 1 нинг ҳазрат Амир Темурга йўллаган жавоб мактуби;
Амир Темурнинг Йилдирим Боязид 1га сулҳ таклиф қилиб Мароғадан жўнатган мактуби;
Султон Боязиднинг Амир Темурга юборган жавоб хати74.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling