Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet125/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

12.3.21. “МУРАҚҚАЪЙИ МИР АЛИШЕР
““Мураққаъйи Мир Алишер” ёки “Мажмуаъйи муросилот”(“Мактублар тўплами”) ўз даврининг нуфузли руҳонийлари – Абдураҳмон Жомий (1414-1492 йй.), хожа Убайдулла Аҳрор (1404-1492 йй.), хожа Арорнинг ўғли хожа Муҳаммад Яҳё (1500 йили ўлдирилган), хожа Аҳрорнинг сафдоши ва куёви Мир Абдулаввал Нишопурий (1495 йили вафот этган) ва бошқаларнинг Султон Абу Саид Мирзо (1451-1469 йй.), Султон Ҳусайн Мирзо ва Алишер Навоийга йўллаган мактубларини ўз ичига олади.
Ушбу тўплам Алишер Навоий томонидан тузилгани учун “Мураққаъйи Мир Алишер” ёки “Навоий альбоми” номи билан ҳам аталади. Тўплам Х1Х аср йирик зиёлиларидан бири Бухоро қози калони Шарийжон Махдум садри Зиё кутубхонасида бўлган ва ундан Алишер Навоий номидаги Халқ кутубхонасининг Шарқ қўлёзмалари бўлимига, ва ундан кейин – 1943 йили Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондига ўтказилган. У 2178 тартиб рақами билан сақланмоқда.
Тўпламда Абдураҳмон Жомийнинг хатлари 334 бўлиб, улар шахсий мазмунда бўлиб, кўпчилиги ҳар хил илтимосномалардан иборат. Уларда солиқ ва жарималарнинг оғирлиги ва солиқ йиғувчиларнинг зулму бедодлиги, Темурийзодаларнинг ўзаро низоси туфайли мамлакат ва халқ аҳволининг оғирлашгани, шунингдек, мадраса талабаларига ёрдам бериш тўғрисидаги Алишер Навоий, Султон Ҳусайнга илтимосномалардан иборат.
Хожа Аҳрорнинг мактубларига келсак, улар 128та бўлиб, улар мазмунан Абдураҳмон Жомий хатларига ўхшашдир. Уларда Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг ХУ асрнинг II- ярмидаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, Самарқанд ҳокими Султон Абу Саид Мирзо(1451-1469 йй.) ва Хуросон подшоҳи (1469-1506 йй.) ўртасидаги оғир муносабатлар, солиқ ва жарималар, хусусан тамға солиғининг оғирлиги ва уни имкони бўлса бекор қилиш масалалари кўтарилади. Тинимсиз ҳарбий юришлар ва ўзаро урушларнинг пировардида фожеага олиб келишини Темурийларга уқдиришга ҳаракат қилинади. Масалан, Хожа Аҳрор Султон Абу Саидга йўллаган бир мактубида уни Озарбайжон устига, унинг ҳукмдори Қора Юсуф устига қилмоқчи бўлган юришига қарши чиқади. Мактубда, “Ҳаргиз аз Марв магузарид” (“Ҳаргиз Марвдан нарига ўтмасинлар”) деб очиқ огоҳлантиргани ёзилган. Маълумки, ўша юриш натижаси Султон Абу Саид учун фожеа билан тугади. 1469 йилги жангда у ҳалок бўлди.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling