Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet50/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

7. 3.22. “Китоб тажориб ул-улум”
“Китоб тажориб ул-улум” (“Халқларнинг тажрибалари ҳақида” номли улкан машҳур асар ижодкори Ибн Мискавайхдир. Унинг тўла номи Абу Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мушкуя (ваф. 1030 й.) бир вақтлар Бувайҳийлар (932-1062) саройида аввал хазинадор, сўнгра вазир бўлиб хизмат қилган.
“Китоб тажориб ул-улум” асари олти жилддан иборат бўлиб, унда мусулмон мамлакатларининг қадим замонлардан 983 йилгача тарихини ўз ичига олади.
Китобнинг 1-4- жилдлари компиляция, яъни аввал ўтган тарихчилар, асосан Табарийнинг “Тарихи ар-русул ва-л-мулук” асари асосида ёзилган.
Унинг 5-6- жилдлари эса муаллифнинг ўзи яратган ва IХ аср тарихи бўйича муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Унда ўз даври расмий ҳужжатларидан кенг фойдаланган.
“Китоб тажориб ул-улум”нинг Амедроз ҳамда Марголиус (1920-1921) ва Каэтани (1909-1917) тарафидан амалга оширилган иккита тўла нашри мавжуд.


7. 3.23. “Девону луғат ат-турк”
“Девону луғат ат-турк” (“Туркий сўзлар луғати”) Маҳмуд Кошғарий номи билан машҳур бўлган ХI аср йирик тилшунос олимининг ноёб асаридир. Олимнинг тўла исми Маҳмуд ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Кошғарий бўлиб, Қорахонийлар хизматида бўлган турк бекларидан бирининг оиласига мансуб. У 1029-1038 йиллар орасида тахминан Барсғонда туғилган, лекин умрининг кўп қисмини Боласоғун, Кошғар, Бағдод ва бошқа шаҳарларда ўтказган.
Маҳмуд Кошғарий ёшлигида яхши маълумот олган ва ўрта аср фанининг кўп соҳаларини, хусусан, араб тили, туркий тилларни, тарих ҳамда география фанларини чуқур билган. Униннг қимматли “Девону луғат ат-турк” асарининг дунёда ягона қўлёзмаси ҳозир Истамбулда (Туркия) сақланмоқда.
Ушбу асарнинг арабча матни 1915-1917 йиллари уч жилдда Истамбулда, мукаммал ўзбекча шарҳли таржимаси С.М.Муталлибов томонидан амалга оширилди ва 1960-1963 йиллари Тошкентда чоп этилган.
“Девону луғат ат-турк” асарининг усмонли туркча 1939-1941 йиллари Б.Атали, инглизча 1982-1985 йиллари Р.Данкофф билан Ж.Келли, уйғурчаси эса 1981-1984 йиллари бир гуруҳ таржимонлар томонидан амалга оширилиб, чоп эттиришган.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling