Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet49/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

7. 3.21. “Осор ул-боқия”
Ушбу беназир асар ижодкори қомусий олим Абу Райҳон Берунийдир (973-1048). У табиий ва ижтимоий фанлар бўйича 150 дан ортиқ асарлар яратиб, асосан табиий фанлар соҳасида улкан кашфиётларга ва муваффақиятларга эришган бўлса-да, ўзининг ижтимоий фан, айниқса тарих тўғрисидаги чуқур билимларини “Осор ул-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия” (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) ҳамда “Ҳиндистон” ёки “Китаб таҳқиқ молил-Ҳинд мин манқула фи-л-ақл ва-л-марзума” (“Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларининг тадқиқ этиш”) ва “Китоб ул-мусаммара фи ахбори Хоразм” (“Хоразм ҳақидаги ахборотлар ҳақида суҳбатлар”) номли асарлари билан тарих ва маданият тарихига катта ҳисса қўшди.
Айниқса, бўлғуси тарихчилар учун “Осор ул-боқия” ҳар томонлама намуна бўладиган қимматли манбадир. Асар 1000 йили Журжон шаҳрида ёзиб тамомланган. Унда қадимги Ўрта Осиё, Юнон, Эрон, Ҳинд, насроний, яҳудий ва бошқа халқларнинг исломиятгача бўлган тарихи, урф-одатлари, байрамлари ва асосан вақтни ҳисоблаш тақвим-хронология тўғрисида мукаммал маълумот беради. Ушбу асарнинг ХIV асрда яратилган мўътабар қўлёзмасига нодир расмоар ишланган ва бу ноёб санъат обидаси Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳри Университети кутубхонасида 161 рақам остида сақланмоқда.
“Осор ул-боқия”нинг русча ва ўзбекча таржималари Тошкентда 1957 ва 1968 йиллари чоп этилди. Китоб Европада “Хронология” номи билан машҳур. Биз асар тўғрисида артиқча маълумотларни келтирмадик, чунки бизнинг вазифамиз қимматли ёзма манбалар тўғрисида умумий тушунча, билим ва йўналиш беришдир. Ушбу китоб тўғрисида талабалар мустақил иш жараёнида ёки лаборатория иши жараёнида чуқурроқ ва кенг билимга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Берунийнинг Хоразм тарихига оид асари юқорида зикр этилган номдан ташқари, яна “Тарихи Хоразм” ва “Машоҳири Хоразм” (“Хоразмнинг машҳур кишилари”) номлари билан ҳам машҳур бўлиб, унинг айрим лавҳалари – парчалари Абулфазл Байҳақийнинг 1056 йили ёзиб тамомланган “Тарихи Байҳақ” ва Ёқут Ҳамавийнинг “Мўъжам ул-булдон” асарларида сақланиб қолган.
Берунийнинг “Китоб фи ахборот ал-мубаййизот вал-каромита” (“Оқ кийимлилар ва карматларнинг хабарлари ҳақида китоб”) асари ҳам тарих илми учун алоҳида қийматга эга. Унда ўша замонларда Ўрта Осиёда кенг тарқалган ижтимоий ҳаракат – карматлар ҳаракати ҳақида диққатга сазовор маълумотлар бор.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Берунийнинг асарларида тарих илми учун маълумотлар жуда кўп учрайди, аммо улардан ташқари номи зикр этилган асари унинг катта тарихчи олим, этнограф бўлганлигини кўрсатади.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling