Бактериологик хавфлар. Ўта хавфли инфекциялар


Меҳнат муҳофазаси соҳасида бошқарув усулларини қўллаш хусусиятлари


Download 0.76 Mb.
bet3/4
Sana27.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1726054
1   2   3   4
Bog'liq
МХБ 7-маъруза

3.Меҳнат муҳофазаси соҳасида бошқарув усулларини қўллаш хусусиятлари.


Меҳнат муҳофазаси фаолияти натижаларини таҳлил этиш ва унинг бошқариш тизимини ўрганиш асосида маъмурий бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:
1] Бошқариш тизимини такомиллаштириш. Уни максимал даражада соддалаштириш, ундаги кўп фаолиятларни марказдан жойларга бериш, малака ва шахсий сифатларини инобатга олиб раҳбарлар ваколатларини аниқ белгилаш ва бошқалар.
2] Ташкилотнинг ривожланиш cтратегиясини ишлаб чиқиш. Ушбу тадбир ташкилотнинг кучли ва бўш томонларини таҳлил этиш асосида ҳамда унинг барча функционал соҳаларини ўз ичига олувчи сиёсати ва фалсафасини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади.
3] Бўғинлар, бўлимлар ва ходимлар ўртасиги самарали коммуникация алоқаларини таъминловчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш. Рағбатлантириш механизми, бошқариш тартиб-қоидалари ва қарор қабул қилиш тизимларини такомиллаштириш.

4] Раҳбар ва ходимларни мунтазам ўқитиш, тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш орқали уларнинг малакасини ошириш бориш, уларда ишга ижодий ѐндашиш, янгиликка интилиш, изланиш, ташаббускорлик, омилкорлик ва уддабуронлик кўникмаларини ривожлантириш.

4] Раҳбар ва ходимларни мунтазам ўқитиш, тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш орқали уларнинг малакасини ошириш бориш, уларда ишга ижодий ѐндашиш, янгиликка интилиш, изланиш, ташаббускорлик, омилкорлик ва уддабуронлик кўникмаларини ривожлантириш.

5] Раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш тизимини такомиллаштириш. Бунинг учун уларни ўқитиш, баҳолаш ва лавозим бўйича ўтгазиш (кўтариш) тизимини ишлаб чиқиш, раҳбарлар лавозим (мансаб)ларини режалаштириш. Ташкилотга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларга мос бўлган раҳбарлик услубларини (автократик, демократик, либерал ва партисипатив) қўллаш.

6] Ходимлар таркибини ишчанлик қобилиятлари ва мослашувчанлик хусусиятлари бўйича шакллантириш, уларни баҳолаш ва танлашнинг энг самарали усулларини қўллаш асосида ташкилотда қулай ижтимоий-психологик муҳитни яратиш.


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling