Бактериологик хавфлар. Ўта хавфли инфекциялар


Меҳнат муҳофазаси соҳасида бошқарувининг ташкил қилинишининг асосий хусусиятлари


Download 0.76 Mb.
bet2/4
Sana27.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1726054
1   2   3   4
Bog'liq
МХБ 7-маъруза

1. Бошқарувни ташкил қилиш борасидаги назарий қарашлар.

2. Меҳнат муҳофазаси соҳасида бошқарувининг ташкил қилинишининг асосий хусусиятлари.

Меҳнат муҳофазасини бошқариш. Меҳнат жараёнида ишчиларни соғлиғини сақлашга хизмат қиладиган санитар-гигиеник техникавий ҳамда ташкилий, тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда тадбиқ қилиб, бажарилишини таъминлашни назорат килиб боришдан иборатдир.

Меҳнат хавфсизлигини бошқаришни ташкилот бўйича бош муҳандис, биригада бўлимларида ва меҳнат майдонларида эса мутасадди раҳбар ходимлар амалга оширадилар. Услубий ишларни бу борада хавфсизлик муҳандиси олиб боради.

Меҳнат бош бошқармасининг хавфсизлик муҳандиси юқоридаги кўрсатмалар асосида иш кўламини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг хавфсизлик меъзонларини ишлаб чиқади. Булар эса меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизимларини тайёрлаш ва жорий қилишда асосий дастур вазифасини ўтайди.

Меҳнат бош бошқармасининг хавфсизлик муҳандиси юқоридаги кўрсатмалар асосида иш кўламини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг хавфсизлик меъзонларини ишлаб чиқади. Булар эса меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизимларини тайёрлаш ва жорий қилишда асосий дастур вазифасини ўтайди.

МХБТ - Меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизимини тузиш учун асос бўлиб, меҳнат қонунлари мажмуаси ва хавфсизлик меъзонлари тизими хамда қурилишда меҳнат хавфсизлиги меъёрлари ва коидалари (КМК 3.01.02-00) хизмат қилади.

Меҳнат хавфсизлигини бошқаришда қуйидаги 4-та вазифаларни бажариш шарт ҳисобланади.

1.Хавфсизликни таъминловчи тадбирларни режалаш ва ташкиллаштириш;

2.Меҳнат хавфсизлиги устидан назорат олиб бориш;

3.Хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

4.Меҳнат муҳофазасини таъминловчи ишларни моддий рағбатлантириш.


Меҳнат муҳофазасини бошқариш
    • меҳнат хавфсизлигини бошқариш гуруҳини тузиш ва ундаги аъзоларни бурчларини аниқлаб бериш ҳамда корхона бўйича хавфсизликнинг беш йиллиқ бир йиллик ва 4 ойлик режаларини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Биринчи вазифа
    • жами назорат турлари (уч поғонали, маъмурий, юқори ташкилот назоратлари ва махсус давлат хавфсизлик назоратлари) ни қамраб олган ҳолда меҳнат хавфсизлигини таъминловчи хизмат бўлимларининг иш сифатини назорат қилиш, камчиликларини ўз вақтида аниқлаб зарур чораларни тузишни ва уларни амалда бекаму-кўст бажарилишини талаб қилишдан иборат.

Иккинчи вазифа
    • содир бўлган бахтсиз ҳодисалар бўйича ҳужжатларни таҳлил қилиб, барча кўрсаткичларни аниқлаб, меҳнат хавфсизлиги бўйича баҳо беришдир.Меҳнат муҳофазасикўрсаткичлари доимий равишда ҳарбир қурилиш майдонида "Меҳнат муҳофазаси" махсус кўргазма тахтасида ойма-ой йил давомида ёритилиб борилиши зарур.

Учинчи вазифа
Тўртинчи
вазифа
ишчи ва хизматчи ходимларни иш жойларида меҳнат хавфсизлиги талаб ва қоидаларини ўз вақтида тўғри бажаришлари учун уларда моддий қизиқиш уйғотишдан иборатдир. Буни корхона маъмурияти, касаба уюшмаси аъзолари билан биргаликда қандай ва қайси шаклда рағбатлантириш йўлларини ишлаб чиқадилар.
Меҳнат хавфсизлигини бошқариш қуйидаги 10 та шартларни тўлиқ бажарилиши билан амалга оширилади:
1) Хавфсиз меҳнат қилишга ўргатиш ва тарғибот қилиш;
2) Ускуналарнинг хавфсизлигини таъминлаш;
3) Хавфсиз иш услубини танлаш;
4) Бино ва иншоотларни устуворлигини таъминлаш;
5) Меҳнат шароитини соғломлаштириш;
6) Ишчиларни хавфсиз ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
7) Энг кулай меҳнат шароити ва дам олиш тартибини таъминлаш;
8) Касб касаллиги омилларини назорат қилиш ва даволашни ташкил этиш;
9) Ишчиларни ихтисоси ва малакасига қараб ишга жалб этиш;
10) Хавфсизлик талаблари тўлиқ бажарилганда рағбатлантириш.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling