«банк иши» кафедраси


Download 378.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana09.03.2023
Hajmi378.26 Kb.
#1255369
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КУРС ИШИ Банк иши 2022




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ 
 
 
«БАНК ИШИ» кафедраси 
 
 
 
“БАНК ИШИ” 
фанидан курс ишини бажариш бўйича 
 
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА 
Самарқанд
2023 



Тузувчилар: 
Ниёзов З.Д., Бекмуродов А.А., Маликова Д.М. 
“Банк иши” фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатма.
Самарқанд, СамИСИ, 2023 йил, 34 бет.
Тақризчилар:
Р.М.Ғайбуллаев – “Банк иши” кафедраси профессори, и.ф.д. 
С.С.Алиева – “Молия” кафедраси доценти, и.ф.н. 
“Банк иши” фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатма 
«Банк иши» кафедрасининг 2023 йил 25 январдаги йиғилишида муҳокамадан 
ўтган ва институт ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия 
этилган (6-сон баённома). 
Кафедра мудири, и.ф.д. проф. А.Я.Абдуллаев __________ 
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқув-услубий кенгашининг 
2023 йил ___ ________даги йиғилиши қарори билан чоп этишга тавсия 
этилди (__-сон баённома). 
© Ниёзов З.Д., Бекмуродов А.А., Маликова Д.М. СамИСИ. - Самарқанд 2023 
йил, 34 бет 



МУНДАРИЖА 
Кириш ....................................................................................................................... 4 
I. Умумий қоидалар .............................................................................................. 5 
II. Курс иши бўйича мавзуни танлаш ва у бўйича иш режасини тузиш .......... 7 
III. Курс ишига раҳбарлик қилиш ...................................................................... 7 
IV. Курс ишининг таркибий тузилиши ва моҳияти. ........................................ 8 
V. Адабиётлар ва амалий маълумотларни танлаш ҳамда уларни ўрганиш ..... 9 
VI. Курс иши матнини тайёрлаш ва уни расмийлаштириш .......................... 10 
VII. Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш қоидалари .................. 13 
VIII. Курс ишини тақриз этиш ва ҳимоя қилиш ................................................ 13 
IX. Курс ишининг баҳоланиши ........................................................................ 14 
1- Илова .................................................................................................................. 16 
2 - Илова ................................................................................................................. 33 



Кириш 
«Банк иши» фанидан курс ишини бажаришдан мақсад мамлакат 
иқтисодиётини ривожлантиришда банк тизимининг роли, банкларнинг 
операциялари ва уларнинг ташкил этилиши, банкларнинг кредитлаш 
жараёнини ташкил этиш асослари, тижорат банкларининг замонавий 
хизматлари, банкларнинг лизинг ва факторинг операциялари, банк рисклари 
ва уларнинг турлари, банкларнинг ликвидлилиги ва уларни самарали 
бошқариш, банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, банклар 
томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини 
баҳолаш усуллари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари, тижорат банкларининг 
валюта операциялари, банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари 
ва уларнинг турлари, тижорат банкларининг даромад ва харажатлари, 
банкларнинг балансдан ташқари операциялари, банклар фаолиятини 
тартибга солиш ва бошқариш масалалари, уларни ривожлантириш 
истиқболлари ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотларнинг устувор масалалар юзасидан мустақил илк илмий 
ёзма иш сифатида бажарилиши асос қилиб белгиланган. 
Курс ишида банк тизимини ислоҳ қилиш ва янада эркинлаштиришга 
йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
фармонлари, 
асарлари, 
Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари ҳуқуқий асос бўлиб ва улар тижорат банклари 
ресурс базасини мустаҳкамлаш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган банк 
хизматлари сифатини ошириш борасида амалий ишларини самарасини чуқур 
ўрганишни тақозо этади. 
Молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш, банкларнинг 
ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш ва барча аҳоли пунктларида бир 
хил турдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлашга катта эътибор 
берилаётганлигини талабалар ўзларининг курс ишларида акс эттиришлари 
асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. 




Download 378.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling