«банк иши» кафедраси
Download 378.26 Kb. Pdf ko'rish
|
КУРС ИШИ Банк иши 2022
I. Умумий қоидалар
Талабалар тасдиқланган ўқув режага асосан «Банк иши» фанидан курс ишини тайёрлайдилар. Курс ишини муваффақиятли тайёрлаш даражаси талаба томонидан ушбу ишларни бажаришга қўйилган талабларни билишлиги ва уни қатъий бажаришлиги муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5847-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сонли Қарори ва бошқа бир қатор қонунчилик ҳужжатларида олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно- мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсад қилиб қўйилган. Шу борада мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилашни изчил давом эттириш борасида қўлга киритилаётган ютуқлар, устувор йўналишлар, соҳага оид мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари тўғрисидаги масалаларни курс ишида атрофлича ёритилиши вазифа қилиб қўйилган. Курс ишини тайёрлаш жараёнида талаба фаннинг маъруза ва амалий (семинар) машғулотлари учун масъул этиб бириктирилган профессор- ўқитувчи билан биргаликда танлаган мавзу бўйича иш режасини тузиши, мавзуга тегишли адабиётларни чуқур ўрганиши, мавзу бўйича шу кунги муаммоларни замонавий омилларни ҳисобга олган ҳолда етарли ўрганиш, ва танқидий таҳлил этиши, амалий маълумотлардан кенг фойдаланиши ва уларни етарли таҳлиллар асосида ёритиш ҳамда маълумотлар асосида турли жадваллар, диаграммалар ва чизмалар орқали акс эттириш лозим. Шунингдек тахлиллар якунларига тўлиқ ва етарли бўлган илмий ва инновацион ҳисобланган таклифлар ва хулосаларни бериши лозим. Талаба махсус ўқув режалари, дастурлари асосида чуқур билимларга эга бўлиб туриб, курс ишини бажариб, ҳимоя қилишга тайёр бўлиши керак. Ушбу кўрсатма юқоридагиларни умумлаштириб, тартибга солиб ва йиғилган тажрибага асосланган ҳолда талабаларга аниқ ёрдам ва кўрсатмалар бериш мақсадида яратилди. Курс иши рефератларга нисбатан кўпроқ мустақиллиги, унинг илмий янгилиги ва таҳлиллар учун маълумотларнинг етарли таъминланганлиги, танланган мавзунинг чуқурроқ ўрганилганлиги ва бажарилган ишнинг 6 сифати ва хажмини кўплиги ҳамда мустақил фикрлай олиши билан характерланади. Талаба томонидан ҳар бир курс ишини тайёрлаш учун бир семестр ёки ўқув йили билан тенг вақт ажратилади. Бундан асосий мақсад талабага курс иши тайёрлаш учун қўйилган барча саволлар бўйича фикрни жамлаштириш орқали уни кенгроқ ёритиш, мавзу бўйича назарий ва методик саволларни ўрганиш, назарияни амалий вазифаларини ҳал этиш учун қўлланиш имкониятларини ўрганиш ва миллий иқтисодиётдаги ролини кўриб чиқиш, жаҳон тажрибаларини кенгроқ ёритиш, зарурат бўлса экспримент ўтказиш, амалий маълумотларни жамлаш ва умумлаштириш ҳамда шу асосда тайёрланган курс иши мавзуси юзасидан ўзининг илмий қараши асосида хулоса ва таклифларни ишлаб чиқишга имконият яратишдир. Курс иши бўйича мавзулар кафедранинг мутахассис профессор- ўқитувчилари томонидан «Банк иши» фанининг хусусияти, шакли ва унинг моҳияти, жумладан; ҳозирги кунда Ўзбекистон банк тизимидаги амалиётларга чуқурроқ кириб бориш орқали аниқланиб чиқилади. Курс иши бўйича илмий раҳбар зиммасига талабага мавзуни танлашда, мавзу бўйича иш режасини тузишда, керакли адабиётларни танлашда, ажратилган муддат давомида ишнинг ҳажми бўйича маслаҳат бериш, таҳлилларни етарли шакллантириш, замонавий омилларни чуқурроқ ўрганиш ва услубий томондан ёрдам кўрсатиш киради. Келтирилган адабиётлар рўйхатидан ташқари талабаларга луғатлар билан ишлаш, мантиқ, таҳлил, таҳрир, экспертиза, илмий изланиш, услубиётлар билан танишиб чиқишлари маслаҳат берилади. «Банк иши» фанидан курс ишлари ўқув-тадқиқот характерга эга бўлиши лозим. Курс ишини тайёрлашда талаба мавзу бўйича турли графикларни, чизмаларни, жадвалларни илова қилиши зарур. Талаба томонидан тайёрланадиган курс ишларида фойдаланилган адабиётлардан тўлиқ кўчириб олиш тақиқланади. Иш асосан назарияни амалиёт билан боғлаган ҳолда ҳар бир назарияни таҳлиллар орқали баён қилиш тавсия этилади. Тўлиқ оммавий ахборот воситалардан олинган шарҳлар ҳаддан ташқари кўп фойдаланишлик ҳам тавсия этилмайди. Курс ишида келтирилган барча шарҳлар, статистик маълумотлар, албатта олинган маълумот манбаларига изоҳ (ҳавола) тарзида кўрсатилиши шарт. Шундай қилиб, талабалар курс ишини тайёрлаш жараёнида адабиётлардан, амалий маълумотлар билан ишлаш кўникма ва тажрибасига эга бўлади, ўз илмий қарашларини, мавзуга мос иқтисодий атамаларга таъриф ва изоҳ бериш, мантиқан фикрлаш ҳамда мавзу бўйича энг зарур ҳолатларни аниқлай олиш қобилиятини кучайтириш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, курс ишини тайёрлаш жараёнида талаба назарий 7 ва амалий маълумотларни чуқур таҳлил этиш асосида методологик мажмуани яратиш ва етарлича таҳлиллар натижасидаги масалаларни хал этиш бўйича аниқ амалий таклифларни ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади. Download 378.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling