«банк иши» кафедраси


II. Курс иши бўйича мавзуни танлаш ва у бўйича иш режасини


Download 378.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana09.03.2023
Hajmi378.26 Kb.
#1255369
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КУРС ИШИ Банк иши 2022

II. Курс иши бўйича мавзуни танлаш ва у бўйича иш режасини 
тузиш 
Курс иши бўйича долзарб мавзуни тўғри танлаш ва уни тайёрлаш 
ишнинг самарадорлигини ошириш бўйича муҳим шартлардан ҳисобланади. 
Талабаларга мавзулар кафедра томонидан ишлаб чиқилган ҳамда 
тасдиқланган намунавий мавзуларга мос асосида бириктирилади. Талабалар 
кафедра билан келишган ҳолда курс иши мавзусини мустақил тарзда 
танлайдилар. Курс иши мавзусини мустақил тарзда танлаш вақтида талаба 
ўзини қизиқишларига, тасдиқланган ва шу куннинг долзарблигига мос 
келадиган мавзуни танлаши мақсадга мувофиқдир.
Курс иши мавзусини танлангандан сўнг талаба унинг дастлабки 
режасини тузади ва бу режага ишнинг бажарилиши жараёнида қўшимча 
ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Курс ишининг режаси танланган 
мавзуда кўрсатилиши лозим бўлган масалалар доираси ва курс ишининг 
мазмунини белгилайди. У курс ишининг мавзу маълумотлар йиғиш 
жараёнида умумий йўналиш олишга имкон беради, унинг тўғри танланиши 
ва кенгроқ баён қилиниши иш мантиқини ва сифатини таъминлайди. 
Ҳар бир бандда қатъий танланган материал билан таъминланган 
пухта ўйланган режа курс ишининг муваффақиятли ва сифатли ёзилиши ва 
бу ўз навбатида талабани фикрини кенгроқ ёритилиши учун ғоят муҳим 
шартидир. Шунинг учун талаба курс иши бўйича режани тузгандан сўнг уни 
илмий раҳбар билан келишиши лозим.
Илмий раҳбар зарурият бўлса режага 
керакли ўзгартириш киритиш бўйича маслаҳат бериши мумкин. Имконият 
даражасида курс иши режасини ортиқча саволлар билан тўлдириб 
юбормаслик зарур. Курс иши режасига мавзунинг асосий мазмунини 
белгилайдиган 4-5 масалаларни киритиш ва бир нечта таклифларни бериш 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
III. Курс ишига раҳбарлик қилиш 
Курс ишини бажариш учун ҳар бир талабага кафедра томонидан 
раҳбарлик қилиш учун малакали профессор-ўқитувчилардан тайинланади. 
Илмий раҳбар қуйидаги вазифаларни амалга ошириши лозим:
1. Талабага курс ишини бажариш учун унинг мақсади ва 
вазифаларини аниқлаб олишида амалий ёрдам кўрсатиш; 



2. Талабага танланган курс иши мавзу режасини тузишда ва 
фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини тузишда амалий ёрдам кўрсатиш;
3. Курс иши бўйича режадаги масалалар бўйича талабага маслаҳат ва 
йўналишлар бериш; 
4. Курс ишидаги материаллар асосида таҳлилларни етарли 
шакллантириш ва қўшимча фикрларни яратиш учун имкон яратиш;
5. Курс ишини бажарилиш даражасини, савиясини, илмий янгилигини 
ва муддатини назорат қилиш; 
6. Тайёрланган курс иши бўйича тақриз ёзади ва уни ҳимояга қўйиш 
ёки қўймаслик юзасидан тавсия этади.

Download 378.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling