«банк иши» кафедраси


IV. Курс ишининг таркибий тузилиши ва моҳияти


Download 378.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana09.03.2023
Hajmi378.26 Kb.
#1255369
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КУРС ИШИ Банк иши 2022

IV. Курс ишининг таркибий тузилиши ва моҳияти 
Курс ишлар илмий тадқиқот яратишга тайёргарлик, ҳатто, уларнинг 
баъзилари чинакам илмий тадқиқот даражасида ёзилади. Умумий қабул 
қилинган сўзлардан бошқа сўзларнинг қисқартирилишига, шунингдек 
хатолар, ноаниқликлар, услубий нуқсонларга йўл қўйилмайди. Курс иши 
раҳбарга тақдим этиладиган вақтга келиб хамма жихатдан мақомига 
етказилиб пухта ва асосан илмий асосда ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Курс ишининг таркибий тузилиши қуйидагилардан иборат бўлади. 
Кириш (умумий ҳажмнинг 5-6 %).
Асосий қисм
1. Танланган мавзу бўйича назарий ва методологик масалалар ( –20-25 
%)
2. Тадқиқотнинг саволлари ва муаммоларининг холатини тахлил 
этиш (– 20- 25 %)
3. Муаммони ҳал этишга таъсир этувчи омиллар ва йўналишлар ( –20-
25 %) 
4. Муаммони хал этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ( –20-25 %)
5. Хулоса ( 6-7 %)
6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (–1 %) 
Киришда танланган мавзунинг назарий ва амалий жиҳатдан 
долзарблиги, бажариладиган курс ишининг мақсади ва вазифалари 
ифодаланади. Танланган мавзунинг долзарблигини асослашда Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Фармонлари 
ва 
асарлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Махкамасининг қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларидан
фойдаланилади. 
Курс ишининг биринчи бобида талаба мавзунинг умумий назарий 
асосларини таҳлилини, муаммони ўрганувчи иқтисодчи олимларнинг илмий 



қарашларини ҳамда улардаги қарама-қаршиликларнинг қисқача изоҳини 
келтириши лозим.
Курс ишининг иккинчи бобида талаба мавзу бўйича амалдаги ҳолат 
маълумотлари таҳлил этиши ва қайта ишлаши лозим. Маълумотларнинг 
таҳлил этиш жараёни – бу хулосаларнинг узлуксиз тизими бўлиб, улар 
бирлаштириб мантиқий, муайян манзарани ҳосил этиши лозим. 
Курс ишининг хулоса қисмида талаба ишнинг асосий қисмида 
келтирилган ўрганишлар, амалдаги ҳолати ва амалга оширилиш тартиби 
бўйича билимлар умумлаштиради.
Иловада курс иши мавзунинг моҳиятини ёритиш мақсадида 
шакллантирилган чизмалар, диаграммалар, схемалар, жадваллар ва 
йўриқномалар ҳамда маълумотлар олинган манбалар келтирилади.

Download 378.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling