Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш бўйича сонли шартнома термиз ш. «­» 202 й


Download 0.92 Mb.
bet11/25
Sana31.01.2024
Hajmi0.92 Mb.
#1818053
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
Комплекс договор узб 08.10.2021й

11. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
11.1. Мижоз Банкдаги ҳисобварақда турган ўз пул маблағларидан мустақил равишда фойдаланади. Банк Мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз ҳоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ва мазкур Шартномада назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас
11.2. Мижоз ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга ошириш тартиби томонлар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
11.3. Банк қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, Банк Мижозга ҳисобварақ очишни рад этишга ҳақли.
11.4. Мижознинг ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғига, шунингдек, мижознинг ҳисобварағи ёпилган ва қолдиқ маблағларни 29842-ҳисобварағига - (Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари) ўтказилганда, кўрсатилган қолдиқлар суммасига фоизлар ҳисобланмайди.
11.5. Мижозга иккиламчи ҳисобварақ очилганда ва у бўйича банк хизматлари кўрсатилганда нақд пул бериш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) шартлари амал қилмайди. Иккиламчи ҳисобварақни юритиш амалдаги банк қонунчилигига ва ушбу Шартномага мувофиқ амалга оширилади.
11.6. Томонлар тижорат сирларининг махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўришлари шарт.
11.7. Асосий ҳисобварақ бўйича операциялар фақат ҳисобварақ эгасининг фармойишига кўра ёки ҳисобварақдаги пул маблағлари терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади.


12. I-Key ЭЛЕКТРОН КАЛИТДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ
12.1 Масофавий хизмат кўрсатиш тизимида (МХТ) мавжуд маълумотларни ҳимоя қилиш учун Банк қуйидаги мулкдан вақтинча бепул фойдаланишга бериш, Мижоз эса уни қабул қилиб олиш ва ўз вақтида қайтариб бериш мажбуриятини олади:


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling