Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш бўйича сонли шартнома термиз ш. «­» 202 й


Download 0.92 Mb.
bet10/25
Sana31.01.2024
Hajmi0.92 Mb.
#1818053
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
Комплекс договор узб 08.10.2021й

9. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
9.1. Ушбу Шартнома бўйича келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар ўртасидаги низолар музокаралар йўли билна келишилган ҳолда ҳал қилинади.
Музокаралар натижасида томонлар ўртасида икки томонлама келишувга эришишнинг имкони бўлмаганда, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан Банкнинг хизмат кўрсатаётган филиали жойлашган жой бўйича тегишли судда кўриб чиқилиши лозим.
9.2. Мижоз ва учинчи шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича даъволар ва низолар Банкнинг иштирокисиз қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


10. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАР
10.1. Ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда Томонлар, ҳар қандай ноқонуний устунлик ёки бошқа имтиёзларни олиш мақсадида, уларнинг аффилланган шахслари, ходимлари ёки вакилллари ушбу шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун, ҳар қандай шахсларга ҳақ тўламайдилар, тўлашни таклиф қилмайдилар ва ҳеч қандай пул маблағлари ёки қимматбаҳо буюмларни тўлашга йўл қўймайдилар
10.2. Ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда Томонлар, уларнинг аффилланган шахслари, ходимлари ёки вакиллари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ пора бериш/олиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини ва халқаро ҳужжатлар талабларини бузадиган ҳаракатларни содир этмайдилар.
10.3. Ушбу Шартноманинг Томонларидан ҳар бири бошқа Томоннинг ходимларини бирон-бир тарзда рағбатлантиришдан бош тортади, шу жумладан уларга пул суммалари, совғалар, уларнинг номига ишларни (хизматларни) беғараз равишда бажариш ва бошқа усуллар билан, ходимни маълум қарамликка қўйиб қўядиган ва ушбу ходим томонидан уни рағбатлантирувчи томоннинг фойдасига ҳар қандай ҳаракатларни содир этишга йўналтирилган рағбатлантиришдан бош тортади.
10.4. Агар бирон-бир Томон коррупцияга қарши бирор шарт бузилган ёки содир бўлиши мумкин бўлган гумон юзага келган тақдирди, тегишли Томон ёзма шаклда ёки оғзаки равишда ишонч телефонлари орқали бошқа Томонга хабар беради.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling