«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Download 381.56 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2023
Hajmi381.56 Kb.
#1228393
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

Молиявий ҳисоботлар

  • Иккинчидан, банклар ва улар каби молиявий ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари учун 30-сонли МҲХС “Банклар ва улар сингари молиявий муассасаларнинг молиявий ҳисоботларида ахборотнинг очиб берилиши” қўлланади.
  • 30-сонли МҲХС “банк” атамаси билан банклар ҳақидаги қонунчилик ёки шунга ўхшаш қонунчилик билан тартибга солинадиган барча молиявий муассасаларни атайди, улар фаолиятининг асосий турларидан бири қарз бериш ва инвестициялаш мақсадларида депозитлар қабул қилиш ва қарз олишдир. Бу муассасаларнинг номидан “банк” сўзи бўлмаса ҳам мазкур стандарт уларга нисбатан қўлланаверади (2-пункт).
  • 1-сонли МҲХС “Молиявий ҳисоботларнинг тақдим этилиши” талаблари бажарилиши ва шу тарзда фойдаланувчиларнинг банкнинг молиявий ҳисоботлари шакллантириш методини тушуниб олишлари таъминланиши учун, ҳисоб сиёсатининг қуйидаги йўналишлар бўйича очиб берилишига эҳтиёж туғилиши мумкин:
  • А) даромадлар асосий турларининг тан олиниши;
  • Б) инвестициялар ва қимматли қоғозлар қиймати баҳоланиши;
  • В) балансда активлар ва мажбуриятларнинг тан олинишига олиб келувчи операциялар ва ҳодисалар билан фақат шартли мажбуриятлар ва келишувларни келтириб чиқарувчи операциялар ва ҳодисалар ўртасидаги тафовутлар;
  • Г) умидсиз ссудалар ва бўнаклар бўйича зарарларни аниқлаш ва уларни ҳисобдан чиқариш усули;
  • Д) умумий банк рисклари бўйича ажратмаларни аниқлаш ва бу ажратмаларни ҳисобга олиш усули (30-сонли МҲХС, 8-пункт).

Молиявий ҳисоботлар

  • Учинчидан, халқаро амалиётда молиявий натижаларни аниқлаш бухгалтерия стандартлари бўйича Халқаро Комитети ҳамда Европа Ҳамжамиятининг тўртинчи Директиваси томонидан тавсия этилган «Харажатлар ишлаб-чиқариш» усули асосида аниқланади. Бу усулда молиявий натижалар молиявий бухгалтерияда ишлаб чиқаришни таққослаш орқали аниқланади. Молиявий бухгалтерияда харажатлар элементлар бўйича ҳисобга олинади ва бу икки хил усул билан амалга оширилади:
  • 1. Чизиқли усул - ишлаб чиқарилган маҳсулотни ўтган йилги харажатлар билан солиштириш ва қўшимча (янги ҳосил қилинган) маҳсулотни деталлаштирилган ҳолда акс эттириш.
  • 2. Бухгалтерия ҳисоби харажатлар ҳисобварақлари дебетда барча харажатларни акс эттириб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос ҳолда қўшимча маҳсулот элементлари бўйича кўрсатилади. Бунда иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация ажратмалари ва бошқа эксплутацион харажатлар элемент сифатида ажратиб кўрсатилади.
  • Молиявий натижаларни «харажатлар-ишлаб чиқариш» асосида аниқлашнинг асосий хусусиятларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:
  • молиявий бухгалтерия маълумотларга кўра янги ҳосил қилинган қийматни аниқ ҳисоблаш;
  • корхона молиявий бухгалтерияси маълумотларига асосланиб «сотувчилар-харидорлар» ва «харажатлар-ишлаб чиқариш» матрицаларини тузиш ҳамда улар ёрдамида БМТ тавсия қилган услубият бўйича молиявий натижаларни аниқлаш;
  • корхона молиявий натижаларини ишлаб чиқилган, жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар таннархини ҳисобламасдан аниқлаш. Натижада ҳисобнинг талабчанлиги анча камаяди, аммо унинг тезкорлиги ортади ва молиявий таҳлил даражасига кўтарилади.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 381.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling