«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Download 381.56 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2023
Hajmi381.56 Kb.
#1228393
  1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

«Банк менежменти ва маркетинги» фани

5 – мавзу. Тижорат банклари фаолиятида молиявий менежмент

Дарс режаси

  • 5.1. Банкларнинг актив ва пассивларини бошқаришнинг назарий асослари ва унинг банк фаолиятидаги аҳамияти
  • 5.2. Актив ва пассивларни бошқаришнинг банк ликвидлилигини таъминлашдаги ўрни
  • 5.3. Банкларнинг кредитлаш фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш
  • 5.4. Банкларнинг фойдасини бошқариш усуллари

Банк операцияларини бошқариш

  • Пассив операциялар тижорат банкларининг ресурсларни жалб қилиши билан боғлиқ бўлган операциялари ҳисобланади. Буни депозитлар, банклараро кредитлар, қапрз қимматли қоғозларини чиқариш ва бошқалар орқали амалга ошириши мумкин.
  • Актив операциялар-юқорида қайд этилганидек, бу банк томонидан фойда олиш мақсадида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағларни самарали йўналтиришдир. Бунга бозорда юзага келган ҳолатни, банкнинг жорий ҳолатини тизимли тарзда таҳлил қилиш, банк активлари ҳаракати ва таркибига доимо зарурий ўзгартиришлар киритиш орқали еришилади.
  • Тижорат банклари активлари ва пассивларини бошқаришнинг вазифалари қуйидагилар:
  • банкнинг ликвидлилигини таъминлаш;
  • банк фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш;
  • банк капитали етарлилигини таъминлаш;
  • банк харажатларини бошқариш ҳисобланади.

Банк пассивларини бошқариш хусусиятлари

  • Банк пассивларини бошқаришнинг алоҳида белгилари қуйидагилар ҳисобланади:
  • Қиска муддатли сармоя бозорида пассивларни сотиш ёрдамида фондларни сотиб олиш;
  • Ўз мижозларининг кредитга бўлган эхтиёжларига банкнинг сезгирлик билан жавоб қайтаришини таъминлаш учун тушаётган маблағларнинг бошқарув ричаги сифатида баҳо олишидан (фоиз ставкасининг таклиф этилаётган баҳоси) фойдаланиш.
  • Хулоса қилиб айтганда, банк пассивларини бошқаришнинг ўзи мураккаб жараён бўлиб, активларнинг даромадлилигини белгиловчи бирламчи омил ҳисобланади.

Банк активларини бошқариш хусусиятлари

  • Тижорат банклари активлари биринчи навбатда қисқа муддатли келажакни назарда тутади ва ҳар кунги банк балансини бошқариш иши билан боғлиқдир. У банк фаолиятида даромадни ошириш ва риск­ларни чегаралашга йўналтирилган. Чунинг учун активларни бошқаришнинг молиявий жихатдан асосий мақсади, даромадларни ошириш ва банк фаолиятидаги рискларни пасайтиришдан иборат.
  • Шунингдек, узоқ муддатли стратегик режалаштиришда ҳам муҳим рол ўйнайди. Тижорат банклари активларини таҳлил қилиш учун муаммоли кредитларни таснифлаш асосида берилган ссудалар ва бошқа актив­ларни баҳолаш зарур. Активларни андозавий, шубҳали ва зарар келтирадиган турларига таснифлаш тизими барча активлар рейтингини миқдор жиҳатдан аниқлаш, шунингдек, кредитлардан зарар кўриш ҳолларида мўлжалланган захиралар етарлилигини баҳолаш имконини беради. Асосан узоқ муддатли кредитлар, накд пуллар ва вакиллик ҳисобварақлари, ссуда ва бошқа активлар ҳолатига эътибор қаратилади.

Download 381.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling