«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Кредитлаш фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш


Download 381.56 Kb.
bet3/4
Sana25.02.2023
Hajmi381.56 Kb.
#1228393
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

Кредитлаш фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш

  • Банк тегишли китоблар, баланс ва балансдан ташқари ҳисоб рақамларда қарздорлар ва контрҳамкорлар, шунингдек ўзаро боғлиқ контрҳамкорлар даражасида турли турдаги рискларни таққослаш ва аҳамиятини аниқлаш асосида умумий кредит меъёрларини белгилаши зарур.
  • Банкянги кредитларни тасдиқлашнинг ҳамда мавжуд кредитларга тегишли ўзгартиришлар, янгиликлар киритишнинг аниқ ўрнатилган тизимига эга бўлиши керак
  • Банкда турли кредит портфеллларини бошқариш тизими бўлиши керак.
  • Банкда резервларга ажратмалар ва резервлар адекватлигини аниқлашни ўз ичига олувчи алоҳида кредитлар ҳолати юзасидан мониторинг тизими бўлиши лозим.
  • Банккредит риски бошқариш учун кредитларнинг ички рейтинги тизимини ишлаб чиқиши ва ундан фойдаланиши зарур. Рейтинг тизими банк фаолиятининг тури, кўлами ва мураккаблигига мос келиши керак.
  • Банкда раҳбарият томонидан баланс ва балансдан ташқари фаолиятга оид кредит рискини бошқариш имкониятини берувчи информацион тизимлар ва аналитик технологиялар бўлиши керак.
  • Банкда кредит портфелининг умумий таркиби ва сифати мониторингини ўтказиш тизими бўлиши лозим.
  • Алоҳида кредитлар, шунингдек умуман кредит портфелини баҳолашда банк келажакда иқтисодий шароитнинг ўзгаришини ҳамда ноқулай шароитда юзага келиши мумкин бўлган кредит рискини ҳисобга олиши зарур.

Банкларнинг фойдасини бошқариш усуллари

  • Молиявий натижалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий молиявий натижада олинган даромад қилинган харажат суммадан юқори бўлади ва уни фойда сифатида тан олинади. Молиявий натижада қилинган харажат олинган даромад суммасидан ортиб кетса, у зарар ҳисобланади. Фаолиятдан олинган молиявий натижанинг қатор кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ўз аксини топади ва ушбу ҳисобот давридаги даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги оралиқ ва якуний маълумотлар билан таъминлайди.

Молиявий ҳисоботлар

  • Биринчидан, ҳисоб сиёсати ўзгаришининг ўтмишга ёки келажакка нисбатан қўлланиши 8-сонли МҲХС талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Ўтмишга нисбатан қўллашда янги ҳисоб сиёсати ходисалар ва операцияларга аввалдан мавжуд бўлган сиёсат каби, яъни шу ходисалар ва битимлар пайдо бўлган пайтдан қўлланилади. Келажакка қўллашда янги ҳисоб сиёсати у қабул қилинган санадан кейинги ҳодисаларга қўлланилади, ўтмишга, масалан давр бошига тақсимланмаган фойда нисбатан қўлланмайди. Лекин янги ҳисоб сиёсати мавжуд қолдиқларга нисбатан у жорий этилган санадан бошлаб қўлланилади (45-пункт).
  • Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар ўтмишдаги қўлланиши агар аввалги даврларга тааллуқли ҳар қандай якуний тузатишнинг суммаси етарли даражада аниқланиши имкони бўлсагина амалга оширилиши лозим. Тузатиш ҳисоботда давр бошига тақсимланмаган фойда қолдиғининг тузатилиши сифатида тақдим этилади. Давр бошига тақсимланмаган фойда қолдиғи тузатиш суммасини асосли равишда аниқлаб бўлмаса, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш келажакка нисбатан қўлланилади (52-пункт).
  • Агар ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш жорий даврга ёки аввалги ҳисобот даврларининг ҳар қандайига ёки келгуси даврларга муҳим таъсир етиши мумкин бўлса, компания қуйидаги жихатларни очиб бериши лозим:
  • А) ўзгаришнинг сабаблари;
  • Б) жорий давр учун, шунингдек тақдим этилаётган даврларнинг ҳар бири учун тузатиш суммаси;
  • В) таққосланувчи ахборотга киритилган даврлардан олдинги даврларга тааллуқли тузатиш суммаси;
  • Г) таққосланувчи ахборот қайта ҳисоблаб чиқилганлиги ёки бундай қилиш амалда мумкин эмаслиги ҳақидаги ахборот (53-пункт).
  • Ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш бошқа усулда, яъни жорий давр учун соф фойда ёки зарарга киритилган ҳолда ҳам ҳисобга олиниши мумкин, лекин бунда ҳам юқоридаги қоидаларга риоя этилади (54-57-пунктлар).

Download 381.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling