Банк риски тушунчаси ва унинг турлари. Банк рискларини ҳисоблаш ва бошқаришнинг зарурлиги


Download 184.5 Kb.
bet6/7
Sana28.12.2022
Hajmi184.5 Kb.
#1018480
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 MR 7-mavzu bank risklari

Рискларни бошқариш усуллари

Диверсификация сиёсатини ўтказиш;

Депозит сертификатларини жорий қилиш;

Ўзгарувчан, сузиб юрувчи фоиз ставкалари асосида кредит бериш;

Кредитларни ва депозитларни суғурталаш;

Гаров асосида кредитларни кенгайтириш;

Банкларнинг ҳисобга олиш операцияларини кенгайтириш;

Йирик кредитларни фақат консорсионал асосда бериш (банклараро битимларга асосан рискларни тақсимлаш);

Реал шахсий кафолатлар асосида кредитлашни қўллаш;

Ташқи рисклар (тармоқ, тармоқлараро, минтақавий ва бошқ.)ни ҳисобга олиш;

Банк мижозининг молиявий аҳволини мунтазам назорат қилиб бориш, тўловга лаёқатлилиги, рейтингини баҳолаб бориш;

Рискларни бошқаришда еътиборга олиш зарур бўлган тамойиллар ва талабларга риоя қилиш;

Рискларни аниқлаш усуллари ва уларнинг натижаларини рискларни бошқаришда кенг қўллаш ва ҳ.к.

Юқорида таъкидлаганимиздек, фоиз риски фоиз ставкаларининг ўзгарувчанлиги натижасида юзага келиб, бозор иқтисодиётига хос обйектив ҳодисадир. Банк тузилаётган шартномалар бўйича (кредит шартномалари бўйича ҳам, депозит шартномалари бўйича ҳам) фоиз ставкаларини қайд етар екан, кўпинча шундай вазиятга тушиб қоладики, бунда у ё қимматлашган ресурсларни ставкалар молия бозорларининг даромадлилик даражаси пастроқ бўлган вақтда белгиланган актив операцияларни фондлаш учун сотиб олиш, ёхуд илгари сотиб олинадиган қиммат ресурсларини пасайган ставкалар бўйича жойлаштириш мумкин. Чунки уни жойлаштириш муддати ресурслар жалб етилган муддатга қараганда камроқдир.


Фоиз хатарини бошқаришдан мақсад бозор фоиз ставкаларини тебранишларининг банк рентабеллигига салбий таъсирни минималлаштиришдан иборат. Фоиз ставкаларининг ўзгариш хатари фарқлантирувчи хусусияти шундан иборатки, унинг таъсири банк учун ҳам салбий, ҳам ижобий бўлиши мумкин.
Фоиз хатарини бошқариш банкни фоиз шаклида соф фойда олиш вазифаларини қўйишга ва банкнинг фоиз хатарига қанчалик дуч келганлигини чамалаб кўришга мажбур етади. Бунинг учун ё тафовутни таҳлил қилиш усули (инг. GAP -узилиш, интервал), ёҳуд давомийликни таҳлил қилиш усулидан фойдаланилади.
Банк портфелининг шаклланиш доирасида фоиз ставкалари ўзгариш рискини бошқаришда икки хил стратегия бўлиши мумкин:

  • фоиз ставкаларининг динамикасини прогноз қилиш;

  • фоиз ставкалари прогнозланаётган ўзгаришининг салбий таъсирини минималлаштириш мақсадида банк портфели тузилмасини ўзгартириш тадбирларини ўтказиш.

Агар фоиз ставкаларининг ўзгариш тенденсияларини олдиндан айтиб бўлмаса ёки фоиз ставкалари тартибсиз тебраниб турса, у ҳолда тафовутни бошқаришнинг мудофаа стратегиясини қўллаш ўринли бўлади. У банк портфелини бошқаришга пассив ёндашишни билдирмайди ва банк операцияларини бошқаришда ғоянинг юксак фаол бўлишини талаб қилади.
Фоиз рискини қуйидаги усуллар воситасида минималлаштириш мумкин:

        1. Фоиз рискини қуйи бўғиндаги тегишли суғурта ташкилотига ўтказиш йўли билан суғурталаш.

        2. Кредитларни сузувчи фоиз ставкасида бериш. Бу усул банкка берилган кредитларнинг фоиз ставкасига бозордаги фоиз ставкаларининг тебранишини ҳисобга олиб тегишли ўзгартиришлар киритишга имконият беради ва банк ссуда фоизининг бозор нормасининг ошиши натижасида кўриши мумкин бўлган зарарлардан қочиш учун шароит яратиб беради.

        3. Муддатли келишувлар. Банк ва мижоз ўртасида белгиланган сумма ва ўрнатилган фоизда, маълум бир келишилган кунда ссуда билан таъминлаш тўғрисида махсус форвард битими имзоланади. Бундай битимни тузиш ёрдамида банк ссудаларни бериш вақтида бозор фоиз ставкаларининг тушиб кетиши хавфидан ўзини ҳимоялайди. Бунда анча паст тўлов евазига кредит олган мижоз ютади.

        4. Фоизли фючерс шартномалари. Бу усул бозор фоиз ставкаларининг тебранишидаги спекулация (чайқовчи)лар ҳамда фоиз рискини қоплаш учун қўлланилади.

        5. Фоиз опсионлари. Бу опсион егасига қатъий ўрнатилган баҳода келгусида белгиланган кунда ёки унгача қисқа муддатли депозит ёки ссудани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини (мажбурият емас) берувчи келишувидир.

        6. Фоиз своплари. Бу усул битта суммага, лекин турли шартларда тузилган кредит мажбуриятлари бўйича банклар ўртасида бўладиган фоиз тўловлари алмашинуви бўлиб, фоиз рискини минималлаштиришга бир қадар ёрдам бериши мумкин.

Бозор рискини қуйидаги воситалар ёрдамида минималлаштириш мумкин:

  1. Қимматли қоғозлар олди-сотдисига тузилган фючерс шарт-номалари. Улар шартнома егаларига олдиндан ўрнатилган курс бўйича қимматли қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини беради.

  2. Фонд опсионлари. Бу аксияларни (ёки бошқа қимматли қоғозларни, агар улар фонд биржасида айланаётган бўлса) келишилган муддат давомида сотиш ёки харид қилиш ҳуқуқини беради.

  3. Инвестиция портфелининг диверсификацияси. Бу усул қимматли қоғозларни қадрсизланишдан ҳимоя қилишнинг енг мақбул усулидир.

Шундай қилиб, банкларнинг ўз фаолиятлари жараёнида дуч келадиган турли хилдаги рискларни пасайтириш усуллари бўйича тадбирларнинг ишлаб чиқилиши риск соҳасида банк стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бундай турдаги операцияларни банк ўз маблағлари ҳисобидан ҳам ёки мижоз топшириғига асосан ҳам амалга оширади.

3. Банк рисклари бўйича Базел қўмитаси (Базел II) талаблари.


Банк фаолияти натижаларига таъсир етиш даражасига кўра банк рискларини бир нечта тоифаларга бўлиш мумкин. Енг асосий белгиларига кўра улар кичик, ўртача ва тўла рискларга бўлинади. Банк рискининг даражаси банк йўқотишларига олиб борувчи воқеалар еҳтимоли билан характерланади. Улар фоизларда ёки муайян коэффицентларда ифодаланади. Чет ел тижорат банклари, жумладан, Британия банклари рискларни 5 тоифага ажратади. Булар:

  1. А тоифа - кичик ёки нол риск;

  2. Б тоифа - оддий риск;

  3. В тоифа - ошган риск;

  4. Г тоифа - катта ёки юқори риск;

5. Д тоифа - номақбул риск.
Бизда риск тоифаларининг даражаланиши банк активларини риск даражасини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлаш кўринишида намоён бўлади.
Банк рискларини бошқаришда муайян тамойиллар ва талабларга таянилади. Хусусан Халқаро банк амалиётида улар қуйидагича :

  • бирон бир қарз олувчи банк асосий капиталининг 10 фоиз еквивалентидан ортиқча маблағ ололмайди;

  • бир тармоққа бериладиган кредит миқдори банкнинг умумий портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим;

  • бир қарз олувчига тўғри келувчи тахминий риск (гаровга қўйилган мулк баҳолангандан кейин) банк асосий капиталининг 1 фоизидан ошмаслиги керак;

  • тахминий (кутилаётган) риск кўлами мижоздан олиниши еҳтимол қилинаётган йиллик фойда миқдорининг 3 бараваридан ошиб кетмаслиги керак.

Тижорат банклари банк тизими молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари қабул қилишга ўтиши учун рискларни бошқаришни халқаро тажрибаидан фойдаланишни тақозо етади. Ғарб тизимининг, шу жумладан англо-саксон давлатларининг рискларни бошқариш бўйича муҳим елементи бўлиб: аниқ ва ҳужжатлаштируилган тамойиллар, банкнинг савдо сиёсати бўйича қонун ва директивлари, рискларни бошқариш, рискларни бошқариш бўйича банкнинг тижорат бўлинмаларига боғлиқ бўлмаган махсус гуруҳларни ташкил қилиш, бозор ва кредит рисклари бўйича чегараларни ўрнатиш ва улар бўйича амалга оширилган операцияларни назорат қилиш, шунингдек банкнинг алоҳида хизматлари бўйича рискларни бирлаштиртиш, банк раҳбариятини рисклар бўйича ахборотлардан бохабар қилиш муддатларини белгилаш (тартиб бўйича, кунлик), банкнинг тижорат бўлинмаларидан мустақил бўлган рискларни барча турларини бошқариш бўйича кўпсонли бўлмаган гуруҳ ташлик етиш, банкнинг таркибига кирмайдиган аудиторлар томонидан рискларни назорат қилиш ва бошқаришнинг барча елементларини ҳисобга олган ҳолда доимий равишда текшириб бориш ва бошқалар ҳисобланади.
Умуман олганда англо-саксон давлатларида рискларни бошқаришнинг классик назорат услублари тўлдириб ва мураккаблаштириб борилади. Охирги вақтларда швейцария банклари бу борада маълум ютуқларга еришдилар. Швейцария банклари томонидан ишлаб чиқилган рискларни бошқариш бўйича стандартлар бошқа давлатлар учун ҳам қўлланилса фойдали бўлиши мумкин. “Ғарб давлатлари банкларида рискларни бошқариш бўйича асосан иккита қўмита фаолият кўрсатади:”

  • кредит рисклари бўйича қўмита

  • банк актив ва пассивларини бошқариш бўйича қўмита”12

Кредит рисклари бўйича ишлаб чиқилган сиёсатни амалиётда қўлланилишида кредит бўлими жавобгар ҳисобланади.
Амалиётлар бўлими, қимматбаҳо қоғозлар бўлими, халқаро кредит ва ҳисоб-китоблар, банк фаолияти таҳлили ва маркетинги бўйича ишлаб чиқилган сиёсатнинг амалиётда қўлланилишида банк актив ва пассивларини бошқариш қўмитаси жавобгар ҳисобланади.
Кредит рисклларини бошқариш қўмитасининг асосий функсиялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Кредит сиёсатини ва кредитлар рейтингини ишлаб чиқиш ва ҳолатини мониторинг қилиш;

  • Янги кредитларни олиш учун унинг критерияларини ишлаб чиқиш;

  • Ссудаларга чегараларни ўрнатиш;

  • Жами кредит портфели рискларини доимий баҳолаб туриш,

  • шунингдек ссудалар бўйича йўқотишлар рискини, портфел ликвидлигини, барча қарздорликларни назорат қилишни бўйича сиёсат ишлаб чиқиш,

  • тугалланмаган қарздорликларни йечиш бўйича сиёсат ишлаб чиқиш,

  • ишончсиз қарздорликларни қайтариш бўйича сиёсат ишлаб чиқиш,

кредитларни музлатиш йечиш бўйича сиёсат ишлаб чиқиш,

  • Кредит беришга розиликни кўриб чиқиш,

  • кредитнинг баҳосини аниқлаштириш бўйича сиёсат ишлаб чиқиш,

  • Банкнинг ички йўриқномаларини юридик ҳужжатларга мослигини кўриб чиқиш,

  • кредитларни кенгайиши ёки қисқариши бўйича сиёсат ишлаб чиқиш, уларни сифатини ошириш,

  • Кредит маъмуриятини фаолиятини критерияларини меъзонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар ҳисобланади.

Банк актив ва пассивларини бошқариш бўйича қўмитанинг асосий функсиялари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Молиявий рисклар бўйича чекловларни ишлаб чиқиш;

  • Фоиз сиёсатини ишлаб чиқиш;

  • Валютқа рисклари бўйича чекловларни ишлаб чиқиш

  • Балансли операциялари риски бўйича чекловларни ишлаб чиқиш

  • Қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ бўлган сиёсатни ишлаб чиқиш

  • Риск бўйича қонун ҳужжатларига амал қилинишини назорат қилиш

  • банк актив ва пассивларини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш бўйича критерияларни баҳолаш ва бошқалар ҳисобланади.

Кредит рискларини бошқариш қўмита ва Банк актив ва пассивларини бошқариш бўйича қўмиталари рискларни бошқариш бўйича сиёсат мақсадини аниқлаштириб оладилар ва рискларни бошқариш бўйича банк ички низомларини ишлаб чиқадилар. Бироқ, рискларни бошқариш бўйича енг замонавий халқаро тажрибалардан фойдаланиш, уларни бошқариш услубларини қўлланилиши банкларни йўқотишлардан буткул халос қилмайди, албатта. Шунинг учун рискларни бошқариш бўйича ўзбекистон амалиётида янги, нисбатан егилуван ва такомиллашган моделлар ва услубларини ишлаб чиқишни доимо хориж тажрибасини қўллаган ҳолда давом етмоғи лозим.Лекин ўзбекистон банклариниг бозор иқтисодиётидаги миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фойдалиниш албатта мақсадга мувофиқ бўлади.
Банк фаолиятидаги рисклар турли-туман бўлиши қарамай, риск менежментини шакллантиришда Банк назорати бўйича Базел қўмитаси томонидан банк рискларига нисбатан белгиланган талаб ва рисклар таснифини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Чунки, Базел қўмитаси томонидан келтирилган рискларни бошқариш бўйича амалий ҳарактерга ега бўлган методология шакллантирилган. Базел келишуиви банклар рискли операциясини чеклашни рағбатлантиради.
Хусусан, Базел II талабларига кўра, капитал йетарлилигини ҳисоблашда кредит рискидан ташқари, бозор ва операцион рисклар ҳам ҳисобга олиниши лозим. Шу боисдан, ривожланайитган давлатларда банк капиталига нисбатан минимал талабларни белгилшда операцион ва бозор рискларига катта еътибор қаратилмоқда.
1988 йилда Халқаро Базел қўмитаси томонидан банк капитали йетарлигига доир келишув (Базел I) ишлаб чиқилди ва унда капитал йетарлилигини ҳисоблаш мақсадида ругулятив капитал (умумий капитал) тушунчаси амалиётга жорий қилинди.Регулятив капитал асосий ва қўшимча капиталдан ташкил топиб, банк фаолиятини бошқариш ва иқтисодий меъёрларнинг ҳисоб-китобини ўтказиш мақсадида ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган банк капиталидир.
Базел қўмитаси ўзининг 35 йиллик фаолияти давомида банк фаолиятининг турли йўналиашлари бўйича ўнлаб ҳужжатлар чоп етган. Жумладан, банк назоратини ташкил етиш, капитал йетарлилигини таъминлаш, муаммоли ва кучсиз банклар билан ишлаш, банк бошқруви ва бошқа сохаларга оид ҳужжатлар кўпгина давлатлар банк тизими ривожланишини таъминлаб келмоқда. ХХI аср бошига келиб кўпчиик иқтисосчилар фикрига кўра ҳали кўп умр кечирмаган Базел I замоназий банк иши таррақиёти талабларига жавоб бермай қўйди. Чунки, сўнгги йилларда моия бозорида нобарқарорликнинг ўсиши ва уларда банк операциялари активитизациясининг ошиб бориши банк рискларини баҳолашда кўпгина рискларни қамраб олувчи мураккаб ёндашувни ишлаб чиқишни талаб етарди. Шу сабаб, Базел қўмитаси 2004 йил июн ойида капитал йетарлилиги бўйича янги келишув – Базел II ни ишлаб қилди.
2013 йил бўйича республикамиз банк тизимида капиталнинг йетарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил етди. Бу эса, Банк назорати бўйича Базел қўмитаси томонидан белгиланган халқаро меъёрдан 3 баробар юқоридир.
Базел II да янгилик сифатида қуйидагилар киритилган:

  • банкларнинг ўзлари томонидан рискларни миқдорий баҳолашга асосланган янги тизим яратилган;

  • келишувда операцион риск, яъни, ички жараёнлар, ходимлар хатоси ва ташқи ҳодисалардан зара кўриш еҳтимоли инобатга олинган;

  • банклар томонидан маълумотларнинг ҳар томонлама очиқлиги таъминланган.

БазелII нинг тузилишидан кўринадики, Базел II тузилиши 3 компонентдан иборат: банк капитали миқдорига талаб , бозор диссеплинаси ва банк назорати.Асосий кўрсаткич, яъни умумий капитал йетарлилиги (Н1) ўзгармас– 8% лигича қолган. Бироқ кредит ташкилотлари капитал миқдорини мазкур кўрсаткичдан юқорироқ сақлашлари шарт.
Агар умумий капитал йетарлилиги 10% дан пастга тушса, банкротлик тўғрисида огоҳлантирилади, агар 8% дан тушса (3 ой мобайнида) кредит ташкилот лисензияси чиқариб олинади.15
Базел II да уч турдаги рисклар, яъни, кредит, операцион ва бозор риски учун капитал резервлаштирилиши талаб етилади. Банклар рискларни баҳолашнинг оддий ёки такомиллашган вариантидан бирини танлашлари лерак бўлади. Назорат органлари рухсатисиз такомиллашган ёндашувдан оддийсига ўтишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон банк тизимида Базел III стандартларини жорий етиш керак.
Ўзбекистон банк тизимини халқаро молия бозорлари томон интеграциялашуви ва банкларда бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини (БХХС) тўлиқ ўзлаштириш имконини беради. Шу билан бирга банк рискларини баҳолаш ва рискни бошқариш тизимини ривожлантириш ҳамда банк опарациялариданархларни шакллантиришнинг банк капиталига бўлган таъсирини ўрганиш, банк фаолияти самарадорлиги, обрўйи ва барқарорлигининг ошишига олиб келади. Базел III Марказий Банк назоратини ривожлантириб, маъмурий усулларда рискка йўналтирилган (ориентациялашган) усулларни қўллашга ҳамда банк тизими очиқлигини таъминлашга шароит яратади. Маълумки Ўзбекистин банк тизимининг ликвидлик даражасиБазел қўмитанинг талабларига нисбатан3 баробар юқори. Шу сабаблардан Базел III стандарларини жорий етиш банк тизими устидан назоратини самаралироқ тарзда стандартларини жорийқилишга имконият яратади.
Бироқ Базел III стандарларини ўзлаштириш жиддий тайёргарлик ва катта харажат талаб етади. Шунингдек, керакли инфратузилмани шакллантириш учун қонунчилик базасини мослаштириш зарур бўлади.
Хулоса қилиб айтганда Базел III банкларнинг капитали адекватлигини рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали таъминлашга қаратилган тамойилларни ва ўзига хос банк назорати тизимини акс еттиради. Базел IIИстандартларининг амалиётимизга жорий етилиши Ўзбекистон банк тизими ривожланишида янги босқични бошлаб беради.

Download 184.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling