- «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасида банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлари шартномалар асосида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, амалиётда банклар ва мижозлар ўртасидаги ҳар бир кредит муносабати шартномавий характерга эга.
КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ. - Банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаси кредит битимининг ҳуқуқий-иқтисодий шартларини аниқлайди. Кредит шартномаси ҳуқуқий ҳужжат сифатида кредит битими билан боғлиқ барча масалаларни тартибга солиш имконини беради.
- Кредит шартномаси юридик ҳужжат ҳисобланиб, унинг барча пунктлари бажарилиши томонлар учун мажбурийдир. Бу Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси билан белгилаб қўйилган.
КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ. - Кредит шартномасининг моҳияти шундан иборатки, унга коʼра банк (кредитор) шартномада коʼрсатилган шартлар асосида ва унда белгиланган миқдорда қарз олувчига пул маблағларини кредитга бериш, қарз олувчи эса кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтариб бериш мажбуриятини олади.
КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ. - Кредит шартномасида томонларнинг номланиши, шартноманинг амал қилиш муддати, кредит битимининг предмети ва шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
- Кредит шартномаси одатда ёзма шаклда тузилади ва керакли шахслар томонидан имзоланади, ёзма шаклда тузилмаган кредит шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
- Фуқаролик Кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномасига кўра, бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул мабалғлари(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
КРЕДИТ СУММАСИ - Кредит шартномасида кредитнинг суммаси мижознинг гаровга қўйган мулкининг 80 фоизи миқдорида ёки кафолатланган сумма миқдорида белгиланиб кўрсатилади. Тижорат банки мижоз аризасида кўрсатилган суммани ҳар томонлама асослаб бериши керак. Одатда мижозлар ўз имкониятларини максимал даражада баҳолаб келадилар. Тижорат банклари керакли ҳолларда кредитланаётган объектни тўла ўрганиб чиқиш учун мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |