Баҳорги юмшоқ буғдой рақобатли нав синаш кўчатзори ўсимлик ўсув даври
-расм. Баҳорги буғдой навларининг туплаш даражаси
Download 470.32 Kb.
|
Бахорги буғдой
- Bu sahifa navigatsiya:
- 000-расм. Баҳорги буғдой навларининг махсулдорлик даражаси ва ўсимлик бўйи
- Баҳорги буғдой намуналари ҳосил унсурларининг тузилиши ва ҳосилдорлик
000-расм. Баҳорги буғдой навларининг туплаш даражаси
Тажрибадаги маълумотларидан кўриш мумкинки, баҳорги эрта муддатларда экилаган баҳорги буғдой навларининг бўйи 67 см дан 92 см гача, андоза Санзар-4 нави эса 70-80 см эканлиги кузатилди (4.3.2-жадвал). 000-расм. Баҳорги буғдой навларининг махсулдорлик даражаси ва ўсимлик бўйи БЯН-2017/1 намунасининг бўйи 80-91 см, БЯН-2017/3 намунасининг бўйи 76-88 см, БКР-7/3 намунасининг бўйи 81-87 см, БКР-2/2 навининг бўйи 84-92 см бўлиб, баҳорги эрта муддатда экилганда энг узун бўйли навлар эканлиги аниқланди. Энг юқори махсулдор туплнишга эга бўлган БКР-6/1 намунаси 70-80 см гача, БКР-6/3 намунаси 77-84 см гача, БКР-2/3 намунаси 80-86 см гача, БЯН-2017/2 нави 83-84 см гача, БКР-7/2 намунаси 79-84 см гача, БКР-9/3 намунаси 72-84 см гача ўсимлик бўйига эга бўлди. Агар ўсимлик бўйи 70 см дан паст бўлса ҳосилдорлик пасайишига, бу асосан 1000 та дон вазнининг пасайиши ва механик ўрим қийин кечишига олиб келади. Баҳорги буғдой намуналари ҳосил унсурларининг тузилиши ва ҳосилдорлик Ҳосилдорлик-бу навнинг энг муҳим белгиси бўлиб, селекция муаммоларини ечишда асосий омилдир деб таъкидлайди (Richards ва бошқалар 1996, Fisher ва бошқалар 1993, Reynolds ва бошқалар 1994). Селекция ишида бошланғич манбани таърифлайдиган асосий кўрсаткичлар ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатидир. Бу кўрсаткичлар мураккаб жараён ҳисобланиб, уларни ўрганиш бир қанча қимматли хўжалик белги ва хусусиятлари билан ифодаланиб, бу экинни ўстириш шароити таъсирида ўзгариб туриши мумкин. Буғдойнинг янги навларини яратишда ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этишда йил сайин юқори ва сифатли маҳсулот бериши учун уларни қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳолаш лозим: Маҳсулдорлик ва ҳосилдорлик; тезпишарлик; қурғоқчиликка ва иссиқликка; қишга ва совуққа; касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик; механизация воситасида ҳосилни йиғиштиришга мослашганлик ҳамда маҳсулот сифати ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобанади (Абдукаримов Д.Т ва бошқалар, 1989). Селекция жараёнида бошланғич манбалардан танлаб олинган нав намуналари фақат маҳсулдорлик бўйича баҳоланади, чунки улар оз ва кичик майдончаларга экилади. Кейинчалик коллекция намуналарининг ҳосилдорлиги аниқлангандан сўнг ҳам маҳсулдорлик бўйича баҳолаш ўз имкониятини сақлаб қолади(Потокина С., Шахмедов И, 1992).Буғдойнинг ҳосилдорлиги маҳсулдор поя сони, бошоқдаги дон сони, 1000 дона дон вазни каби кўрсаткичлар билан белгиланиб, кўп ҳолларда ўсимликнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари навнинг ҳосилдорлигини белгилашни Бельтюков Л.П. (2002) ўз маълумотларида келтирган Кўпчилик ҳолларда ҳосилдорлик бир хил бўлганлиги билан, унинг структуравий тузилиши ҳар хил бўлиши мумкин ва маҳсулдорликни оширишда бошланғич манбаларга қўйилаётган талаблар ҳам ўзгача бўлади. Download 470.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling