Баҳорги юмшоқ буғдой рақобатли нав синаш кўчатзори ўсимлик ўсув даври
Рақобатли нав синаш кўчатзорида нав намуналарнинг вегетация даври
Download 470.32 Kb.
|
Бахорги буғдой
- Bu sahifa navigatsiya:
- Намуналарнинг касалликларга чидамлилиги.
- Ўсимликнинг бўйи ва маҳсулдор тупланиши.
Рақобатли нав синаш кўчатзорида нав намуналарнинг вегетация даври
Баҳорги юмшоқ буғдой навларини ўрганилган тадқиқотлар натижасига кўра “униб чиқиш-бошоқлаш” даври энг қисқа бўлган БКР-1/1, БКР-7/2, БКР-2/1 баҳорги юмшоқ буғдой намуналарининг ҳосилдорлиги андоза Санзар-4 навига нисбатан 6 кун паст бўлганлиги тажрибамизда кузатилди. Баҳорги буғдойнинг "бошоқлаш-пишиш" даври 31 кундан 38 кунгачани ташкил этди. Энг қисқа пишиш муддатлари тажрибамизда ўрганилганда БКР-2/2, БКР-6/1, БКР-6/3 намуналарида андоза Санзар-4 навига нисбатан 4-6 кун қисқа бўлиб, 36 кунни ташкил этди. Тўлиқ вегетаця даври баҳорги буғдой намуналарида 108 кундан 114 кунгачани ташкил қилди. Энг эрта пишган БКР-2/1, БКР-7/2, БКР-7/4 намуналари эртапишар эканлиги аниқланиб, танлаб олинди. Намуналарнинг касалликларга чидамлилиги. Буғдойнинг касалликларга чидамли навларини яратиш селекциянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили экинлар ҳосилининг 20-30 фоизи, баъзи ҳолларда ундан ҳам кўп қисми касалликлар натижасида хирмонга келиб тушмайди ёки маҳсулот сифатини сезиларли даражада пасайтиради. Шунинг учун янги навларни яратиш жараёнида селекцион материалнинг касалликларга чидамлилиги муҳим аҳамиятга эгадир (Аманов А ва бошқалар, 2000). Қишлаб чиққан тирик ўсимликлардаги уредиомицелийлардан тарқалган уредоспоралар баҳорги майсаларнинг ўсиб бошлаётган даврида замбуруғли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлади (Степанов К.М 1975, Абиев С.А, Есенгулова Б., 1982). Шунингдек, (Зейналова Ю, 1975) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, касаллик тарқалишининг асосий манбаларидан бири йўл ва ариқ ёқаларида ҳамда далаларда ўсувчи ёввойи бошоқли ўсимликлар бўлиб ҳисобланади. Вавилов Н.И, (1964) 1911-1939 йилларда Ўрта Осиёда ўстирилаётган юмшоқ буғдой намуналарини ўрганиб, уларда занг касалликларига қарши чидамли иммунлар йўқлиги ҳақида маълумот берган. Лекин сўнги йилларда селекциячи олимларнинг изланишлари натижасида занг касалликларига чидамли иммунлари мавжуд бўлган янги навлар яратилди. Касалликларга чидамлиликни баҳолашда, аввало навнинг биологик хусусиятларига, ўсимликка технологик тадбирларнинг ва об-ҳавонинг таъсири, шунингдек касалланиш рўй берадиган ривожланиш даврларини ҳисобга олиш лозим. Республикамизнинг суғориладиган майдонларида баҳорги буғдой навлари қаттиқ ва чанг қоракуя, барг доғланиш ва илдиз чириш касалликлари билан кам ёки умуман зарарланмайди. Лекин баҳор фаслида ҳаво ҳароратининг нисбатан пастроқ ва ёғингарчилик миқдори кўпроқ бўлган йилларда сариқ ва қўнғир занг касаллиги билан зарарланади. Ҳозирги вақтда дунё миқёсида бошоқли дон экинлари касалликларига қарши курашнинг тежамкор ва энг самарали усулларидан бири бу селекциячи олимлар томонидан касалликларга чидамли бўлган янги буғдой навларини яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этишдир. Касалликларга чидамли нав яратиш иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиши билан биргаликда, касалликка чалинган ғалла майдонларига кимёвий воситалардан фойдаланишнинг олди олиниб, экологияни химиявий ифлосланишидан сақлаб турувчи тадбир ҳисобланади. Тажрибамизда келиб чиқиши жиҳатдан турли экологик жўғрофий жойларга мансуб бўлган биологик баҳорги буғдой намуналарининг касалликларга чидамлилигини ўрганиш бўйича Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтининг карантиш питомнигида сунъий зарарлантириш йўли билан зарарлантириб, занг касаллигига чидамлилик хусусиятига баҳо бериш ишлари ўтказилди (000-жадвал). 000-жадвал Ўрганилган нав намуналарнинг сариқ занг касаллиги билан зарарланиши
Эслатма: * TR-касаллик йўқ, аломатлари кузатилмайди; * R-хлороз ёки никроз бор, уредияспора йўқ; * MR-кам уредияспора, кам хлороз ва никроз бор; * M-ўртача уредияспора, хлороз ва никроз фоизларда хисобланади; * MS-ўртача катталикдаги уредияспора хларозда жойлашган; *S-катта хажмдаги уредияспора, хлороз ва никроз жуда кам ёки йўқ. Жадвалдан кўриниб турибдики, ўрганилган нав намуналари орасида БКР-2/3, БКР-1/2, БКР-6/4, намуналари сариқ занг касаллигига қисман чидамсиз бўлса, БКР-2/1, БКР-2/4, БКР-7/3, БЯН-2017/1, БКР-7/2, БКР-9/2 намуналари чидамли, БКР-9/4 намунаси эса мутлоқ чидамли эканлиги аниқланди. Айтиш мумкинки, тажрибада ўрганилаган бир қанча намуналар занг касалликларига ўта чидамлилик хусусиятларига эга эканлиги аниқланди. Бу намуналар сариқ занг касаллигига ўта берилувчан бўлмаганлиги хамда чидамли ва ўта чидамли бўлганлиги учун танлаб олинди. Танлаб олинган нав ва намуналар келгусида Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида баҳорги буғдой навларини яратишда селекция жараёнларида қўлланилади. Ўсимликнинг бўйи ва маҳсулдор тупланиши. Суғориладиган ерларда ғалла майдонларини кенгайтирилиши хусусан буғдой етиштириш учун ҳозирги замон селекциясида ётиб қолишга чидамли бўлган буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Буғдой поясининг ётиб қолиши тўғридан тўғри ҳосилдорликка салбий таъсир этади. Шунинг учун кўпгина олимлар (Брежнев Д.Д, Дорофеев В.Ф 1976, Василенко И. 1975, Лофенко С.Ф, Кириченко Ф.Г ва бошқалар 1980) таъкидлашича янги калта пояли ва йирик бошоқли маҳсулдор навлар яратиш ётиб қолишга қарши кураш чораларидан биридир. Лукьяненко П.П (1973, 1975), Ремесло В.Н (1976), Удачин Р.А ва бошқалар (1984)нинг таъкидлашича ётиб қолишга чидамли ва юқори сифатли ҳамда бошқа қимматли хўжалик белги ва хусусиятларга эга бўлган буғдой навларигина ҳозирги замон деҳқончилик талабларига жавоб бера олишлари мумкин. Мамлакатимиз ва чет эллик бир қатор селекциячи олимлар хулоса қилишича, ҳақиқатдан ҳам калта пояли шакллар доннинг пояга тўғридан тўғри боғланишга эга эканлигини ўз тажрибаларида аниқлашган, (Удачин Р.А. 1977, Ковалев А.И 1981). Ўсимликнинг бўйи ўсув даврининг нечоғли қулай эканлигини кўрсатувчи муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб, у ташқи муҳитнинг қандай келиши ва қўлланилган агротехник тадбирларга қараб ўзгаради (Лавронов Г.А 1969). Буғдойнинг ётиб қолиши кўп ҳолларда сут пишиши ёки ундан ҳам олдинроқ вегетация даврида рўй бериши мумкин. Бундай ҳолатда ўсимлик бир-бирини соялаб қўяди. ётиб қиолиш натижасида фотосинтезнинг секинлашуви доннинг пуч ёки майда бўлишига сабаб бўлади. Буғдой ўсимлигининг пишиш даврида ётиб қолиши дон ҳосилини йиғиштириб олишни анча қийинлаштиради. Буғдой экинларининг ётиб қолиши қуйидаги сабабларга кўра рўй бериши мумкин: Буғдой экинларининг биологик нав хусусиятларида баъзи бир буғдой навларининг бўйи баланд, аммо мустаҳкам бўлмаган пояга эга бўлиб, бошоғи салмоқли бўлади. Бундай пайтда кучсиз шамол таъсирида ҳам уларнинг ётиб қолиши кузатилади. Баҳорги буғдойнинг интенсив типдаги янги навларини яратишда бошланғич манба сифатида кўпинча калта пояли шакллардан фойдаланилади. Бу маълум майдондаги ўсимликлар сонини ошириш ҳисобига ётиб қолмайдиган, серҳосил ва юқори сифатли дон етиштиришга имкон беради. Буғдой экини ётиб қолиши кучли шамол, дўл, сел ва бошқа табиий ҳолатлар билан ҳам боғлиқдир (Горелов Е., Халилов Н, Ботиров Х.Ф 1990) . Сурганова Л.Д (1968) маълумотига кўра поянинг узунлиги унинг пастки бўғин орасининг узунлиги билан узвий боғлиқ. Иккинчи бўғин оралиғи узунлиги эса поянинг ётиб қолишга чидамлилигини аниқлашда яхши белги ҳисобланади. Буғдойнинг туплаш фазаси бошоқ пайдо бўлишига сабаб бўлувчи ўсимликнинг муҳим ривожланиш даври ҳисобланади ва 4-барг чиқиши билан тупланиш фазаси бошланади. Буғдой ўсимлигининг маҳсулдорлигини ташкил этувчи бир қанча қисмларга бўлиш қабул қилинган. Улардан асосийлари: маҳсулдор поялар, бошоқ узунлиги, бошоқдаги донлар сони ва ҳоказолардир. Т. Ходжакулов (1991) нинг фикрича экинларни етиштиришда маҳсулдор поялар сонига ўсимлик ўстириладиган шароит кучли таъсир этишини таъкидлаган. Маҳсулдор тупланиш умумий тупланишга қараганда 1,5-2,0 баравар камроқ бўлади ва юмшоқ буғдой намуналари узун кунга нисбатан қисқа кунда кўпроқ туплайди (Носатовский В.И 1965). Иссиқ иқлим шароитида доннинг кам бўлишлиги оқибатида ҳосилнинг камаймаслигига маҳсулдор тупланиш сонини кўпайтириш орқали эришиш мумкин (Dieseth J.A 1990). Тупланиш бу ҳосилдорликни белгилашда асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Маҳсулдор тупланиш ва ҳосилдорлик орасида ижобий боғланиш борлиги тўғрисида бир қанча олимлар ўз маълумотларида қайд этган (Лукьяненко П, 1969, Williams R.F ва бошқалар, 1975, Dencic S, and Borojevis SV 1991, Rajaram S ва бошқалар, 1996, Sayre K.D 1996, Van Ginkel M,1998). Аммо бошқа олимларнинг тадқиқот натижаларида келтирилишича, буғдой ўсимлигида маҳсулдор тупланиш юқори бўлганда, ҳосилдорлик эса пасайиб кетиши мумкин деб ҳисоблайди (Артамонов В.Д 1970, Лелли Я 1980, Умиров Н ва бошқалар 2004) яъни ривожланган вегетатив масса бошоқда доннинг сийраклашишига ва доннинг оч бўлишига олиб келади. Юқори маҳсулдор, ётиб қолишга чидамли навлар поянинг юқори анатомик элементлари билан характерланади, ўртача маҳсулдорликка эга бўлган намуналарда эса ўрта ва паст бўлади. Бу кўрсаткич узун ва паст бўйли шаклларда бир хил даражада боғлиқ бўлмайди. Буғдойда ўсимлигининг ётиб қолишга чидамлилигин оширишда асосий эътибор калтабўйли, пояси ва илдиз тизими бақувват бўлган шаклларга берилади. Азотли ўғитнинг меъёрдан кўп берилиши ҳам навнинг ётиб қолишга чидамлилигини камайтиради (Tomm ва бошқалар 2000). Тадқиқотлар натижасига кўра шуни таъкидлаш лозимки, баҳорги муддатда экилган намуналарда хам калта пояли бўлган буғдой навлари маҳсулдор ва ўртача маҳсулдор бўлиши билан бирга ётиб қолишга чидамли бўлиши ҳам кузатилди (000-жадвал). 000-жадвал Баҳорги буғдой нав намуналарининг махсулдор тупланиши ва ўсимлик бўйи
Жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, андоза Санзар-4 навида умумий тупланиш 2,6 тадан 3,2 тагача, махсулдорлик коэффиценити 34,9 % дан 61,5 % гачани ташкил қилди. Энг юқори махсулдор туплниши БКР-6/1 намунаси 3,4 тагача, БКР-6/3, БКР-2/3 намуналари ва БЯН-2017/2 нави 3,2 тагача, БКР-7/2, БЯН-2017/1, БКР-9/3, БЯН-2017/1 намуналари 2,4-2,6 тагача бўлган бўлса, энг юқори БЯН-2017/2 навида 93,3 % гача, БКР-6/1 намуналарида 89,5 % гача, БКР-7/4 намуналарида 78,6 % гача, БКР-2/2 намунаси 75 % гача махсулдорлик кўрсаткичига эга эканлиги аниқланди. Download 470.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling