Баҳорги юмшоқ буғдой рақобатли нав синаш кўчатзори ўсимлик ўсув даври
Download 470.32 Kb.
|
Бахорги буғдой
- Bu sahifa navigatsiya:
- 000-расм. Бахорги буғдой навларининг бошоқ ўлчамлари
- 1000 дона дон вазни
Битта бошоқдаги дон вазни. Селекционер олим Лукьяненко П.П (1973) таъкидлашича битта бошоқдаги дон вазни ҳосилдорликни белгилашда муҳим кўрсаткичдир. Селекцияда битта бошоқ вазнини ошириш эвазига дон ҳосилдорлиги кўтарилади. Битта бошоқ вазни 1000 дона дон вазни билан ижобий коррелятив боғланишдадир ва сермаҳсул навларнинг битта бошоқ вазни 2,0 граммдан ошиши керак.
Бошоқдаги дон вазни ва 1000 та дон вазни, битта ўсимликдаги маҳсулдор бошоқ ҳосилдорлиги билан ўзаро боғлиқлиги юқори даражада бўлади (Воробьев, Каратаева1982). Бошоқдаги дон вазни буғдойнинг қайси навга мансублигини белгилашга имкон беришдан ташқари, дон тўлишиш даврида ташқи муҳит омиллари қандай бўлгани ҳақида тасаввур беради. Бошоқнинг вазни бошоқдаги доннинг тўлишишига ўзаро узвий боғлиқ ва дон тўлишиш даврида ҳаво ҳарорати 200С бўлиши бошоқ вазнига ижобий таъсир этади (Ginke.M.Van. 1998). Бошоқдаги дон оғирлиги бўйича андоза Санзар-4 навида 1,2-1,4 гр гачани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич БЯН-2017/2 навида 1,5-1,8 гр гача, БКР-2/2 навида 1,4 гр гача, БЯН-2017/3 намунасида 1,3-1,7 гр гача, БКР-2/3 намунасида 1,4-1,5 гр гача, БКР-7/4 намунасида 1-1,4 гр гача, БКР-1/2 намунасида 0,9-1,5 гр гача ва БКР-9/2 намунасида 1-1,3 гр гача эканлиги кузатилди. Баҳорги эрта муддатда экилган баҳорги нав намуналарнинг ҳосилдорлигига бошоқ узунлиги ва зичлиги, бошоқ оғирлиги, бир бошоқдаги дон вазни каби муҳим кўрсаткичларнинг таъсири ўрганилди (000-жадвал). 000-жадвал Баҳорги эрта муддатда экилаган нав намуналарнинг ҳосил унсурлари ва ҳосилдорлиги
Баҳорги муддатда экилган тадқиқот натижаларига кўра ҳосилдорлик БЯН-2017/2 ва БКР-2/2 навлари, БЯН-2017/3, БКР-2/3, БКР-7/4, БКР-1/2 ва БКР-9/2 каби нав намуналарида энг юқори эканлиги аниқланди. 000-расм. Бахорги буғдой навларининг бошоқ ўлчамлари Тажрибамизда бошоқ узунлиги андоза Санзар-4 навида 10,3-10,5 см гачани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич БЯН-2017/2 навида 8,8-11,6 см гача, БКР-2/2 навида 8,4-9,9 см гача, БЯН-2017/3 намунасида 9,1-10,1 см гача, БКР-2/3 намунасида 9,4-10,5 см гача, БКР-7/4 намунасида 9,3-9,7 см гача, БКР-1/2 намунасида 8,9-9,6 см гача ва БКР-9/2 намунасида 9,1-9,3 см гача эканлиги қайд қилинди. Доннинг технологик сифат кўрсаткичлари. 1000 дона дон вазни. El-Shazi et.al (2000) ва Amsаl, Tarekgne (1996) ларнинг фикрича ҳосилдорликни белгилашда 1000 дона дон вазни муҳим кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич буғдойнинг қайси навга мансублигини белгилашга имкон беришдан ташқари, ўсув даври давомида айниқса дон тўлиш пайтида ташқи муҳит омиллари қандай бўлганлиги тўғрисида тасаввур беради, (Носатовский 1965). 1000 та дон вазни доннинг йириклиги ва тўлалигини билдирадиган кўрсаткичдир.Бу навдорлик белгиси бўлиб, шунинг билан биргаликда кучли даражада тўлишиш давридаги иқлим шароитга боғлиқдир деб таъкидлайди (Удачин Р.А.1984). Буғдой донининг катталиги ўсиш даврининг давомийлиги хусусан, бошоқлаш, пишиб етилишнинг чўзилиш даврига боғлиқ бўлишини илмий тарзда аниқланган, (Зикин В.А., 1967). Тадқиқотларимиз натижаларига кўра андоза нав Санзар-4 навида 1000 дона дон вазни 33,6 г ни ташкил этди. Баҳорги муддатда экилган тадқиқот натижаларига кўра 1000 дона дон вазни энг юқори ҳосилдорликка эга бўлган БЯН-2017/2 навида 38,5 гр дан 28,9 гр гача, БКР-2/2 навида 36,8 гр дан 25,8 гр гача, БЯН-2017/3 намунасида 35,4 гр дан 24,1 гр гача, БКР-2/3 намунасида 36,9 гр дан 27,8 гр гача, БКР-7/4 намунасида 37,5 гр дан 30,6 гр гача, БКР-1/2 намунасида 35,5 гр дан 27,5 гр гача ва БКР-9/2 намунасида 35,7 гр дан 26,8 гр гача экиш муддатларининг кечикиб боришига кўра камайиб бориши кузатилди. Буғдойнинг сифатини аниқлайдиган муҳим белгилардан бири бу ундаги оқсил миқдоридир. Оқсил миқдорининг кўп ёки кам бўлишига навнинг биологик хусусияти, етиштириш услуби ва иқлим шароитлари таъсир этади (Конарев В.Г, Чмелева З.В., 1977, Минеев В ва Павлов А.Н 1981). Аманов А (2004)нинг таъкидлашича буғдой донларининг сифатини баҳолашда қуйидагилар: оқсил миқдори, седиментация кўрсаткичи, эркин тушиш сони, ноннинг ҳажми ва шаклини сақлаш хусусияти ҳамда клейковина сифати кўрсаткичи нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида энг асосий кўрсаткич ҳисобланади. Шунинг билан биргаликда дондаги клейковина миқдори ва сифати буғдой донининг технологик ва озуқавий бойлилигини баҳоловчи биринчи омил бўлиб ҳисобланади. Айни пайтда буғдой донларининг технологик сифат кўрсаткичларига кенг кўламда тавсифномалар беришда буғдой етиштириладиган муҳит ҳам оқсил миқдорига, клейковина миқдори ва сифатига етарли даражада таъсир кўрсатади. Буғдойнинг эрта ва кеч экилиш муддатига қараб, униб чиқиши ва ривожланиши ҳам ҳар хил бўлади, бу эса доннинг технологик сифатига ҳам таъсир кўрсатади. Буғдойнинг етилиш даврида ҳарорат юқори бўлиб, ёғингарчилик кам бўлса, бу ҳолда дондаги оқсил ва клейковина миқдори юқори бўлади. Пишиш даврида ёғингарчилик бўлса доннинг клейковинаси паст даражада бўлади (Носатовский А.Н., 1965; Аманов А 2004). Доннинг сифати, ялтироқлилиги ёки қаттиқлилиги буғдой навига хос белгилардан биридир. Шунга қарамай бу белгилар буғдой ўсимлигининг ўсиш шароитига кўра ўзгариши мумкин. Доннинг ялтироқлик сифати намлик ортиқча бўлган, азот етишмаган шароитда пасаяди. Седиментация кўрсаткичи ўсимликнинг минерал ўғитланиш даражасига боғлиқ бўлсада, аммо ҳар бир нав учун алоҳида кўрсаткичини аниқлайди. Маълумки, ўсимлик ўз вақтида ва етарли даражада озиқлантирилса нафақат ҳосилдорлик ошади, балки доннинг сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади (Аманов А 2004). Носатовский А.Н., (1965) хулосаларига кўра, тупроқда намлик кўп бўлиб, азот тахчил, тупроқ эритмасининг қуюқлиги (концентрацияси) қанчалик паст бўлса, буғдой донининг шишасимонлик даражаси ҳам шу қадар паст бўлади. Шишасимонлик хусусияти, доннинг таркибидаги оқсил миқдорига бевосита боғлиқ бўлиб, сероқсил донда шишасимонлик даражаси ҳам юқори бўлишини таъкидлаш билан биргаликда, азотли ўғитларни буғдойга ўсимликнинг ривожланиш фазасига қараб, баҳор фаслида гектарига соф ҳолда 30-40 кг дан берилса, дондаги оқсил миқдори 2,5-3,0 фоизга ошиши аниқланган (Лавронов Г, 1969; Эшмирзаев қ., ва бошқалар 1996). Дон қуруқ моддани мум пишиш даврининг охиригача ҳосил қилади ва дон тўлиқ пишгандан сўнг дондаги қуруқ модда ўзгармас бўлади, 1000 дона дон вазни эса оқсил миқдори билан ўзаро боғлиқ (Ekiz Н, ва бошқалар 1996). Тупроқ эритмалари нечоғлик қуюқ (тўйинган) бўлса, доннинг ялтироқлик сифати шу қадар ортади (Носатовский А.Н 1965). Download 470.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling