Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши
Баргларнинг пайдо булиши ва пояда жойлашиши
Download 278.63 Kb.
|
Xojiboyeva Zinira
Баргларнинг пайдо булиши ва пояда жойлашиши
Ўсимликларнинг биринчи барг органлари - уруғпалла барглар бўлиб, уруғ куртагида муртак бошлангичининг меристематик танасини дифференциацияси натижасида пайдо бўлган. Барча қолган барглар асосий ва ён новдаларининг апексидаги меристематик бўртмаларидан пайдо бўлади. Барглар келиб чиқиши жихатидан ён орган бўлиб, деярли ясси шаклга эгадир. Баргларнинг учки меристемаси узоқ вақт сақланадиган бошка органларга - новдаларга, илдизларга нисбатан ўсиши чеклангандир. Барглар ўзидан хеч қачон бошқа органларни хосил қилмайди. Баъзи ўсимликларнинг баргларида қўшимча куртаклар ва илдизлар пайдо бўлиши мумкин (бегония, бриофиллюм в.б.), лекин барглардан хеч қачон яна янги барглар пайдо бўлмайди. Барглар факат новданинг ўқ органи бўлган И, ИИ, ИИИ ва хк. тартибидаги поялардаги куртаклардан пайдо бўлади ва новданинг поясида жойлашади. Баргларнинг учки меристематик апексини сакламаганлиги сабабли тез бўйига ўсишидан тўхтайди. Энига ўсиши эса четки меристема хисобига бўлади. Барглар ўзининг аниқ ўлчамига етгандан кейин ўсишидан тухтаб, умрининг охиригача ўзгармасдан қолади. Баргларнинг ясси шаклда, яшил рангда бўлиши унинг хаводан озикланишига ёки фотосинтезига ва транспирациясига (сув буғланишини тартибга солиш) мослашганлигидадир. Ясси шаклдаги барглар бифатсиал яъни устки ва остки томонларга эга. Бу асосан поянинг учки қисмига нисбатан белгиланади. Баргларнинг устки юзасини яна ички томони ёки адаксиал, остки юзасини абаксиал деб аталади (ад-томон, ав-ундан,ахис-ўқ, адахиалис-ўқ қисмига қараган, абахиалис-ўқ қисмга тескари). Барг - барг япроғидан, асосидан, учки қисмидан ва барг бандидан иборат. Новданинг ўсиш конусидаги барг буртмалари узунасига ва энига ўсади. Бандли барглар шаклланганда барг япроғи билан унинг асоси оралиғида поясимон юмалок, ярим ой ва бошқа шаклларга эга бўлган баргбанди пайдо бўлади. Купинча барг асосида иккита бўртма пайдо бўлиб ёнбаргчаларни хосил қилади ва тез суръатлар билан ўса бошлайди. Ён баргчалар эркин ёки барг банди билан қўшилиб ўсган бўлади. Kўпинча ён баргчалар барг япроғидан аввалрок ўсиб, тангачасимон барглар шаклида куртакни ташки томонидан ўраб химоя вазифасини бажаради. Барг ёзилганда улар қуриб қолади баъзида ён баргчалар яшил бўлиб фотосинтезга қатнашади. Баргнинг учки кисмининг ўсиши натижасида аввал барг япроғининг ўрта қисми, кейинчалик унинг ён томонлари ўсади. Барг банди жуда узун (ток терак) ёки жуда калта (тол) бўлиши мумкин. Бундай баргларга бандли барглар дейилади. Баъзида барглар бандсиз пояга бирикади ва ўтроқ барглар дейилади (бошоқдошлар). Баъзи ўсимликларнинг баргларини асоси узунасига ва энига ўсиб найсимон шаклга эга бўлади ва барг нави деб аталади. Барг нави пояни қисман ёки бутунлайига ўраб олиши мумкин (бошоқдошларда, соябонгулдошларда). Барг нави барг қўлтигидаги куртакларни ташқи таьсирлардан сақлайди, таянч вазифасини бажаради ва фотосинтезда қатнашади. Баргларнинг ўлчамлари турлича бўлиши мумкин. Баъзи ўсимликларнинг барглари мм билан улчанса, баъзи ўсимликларнинг барглари метер билан ўлчанади. Масалан: Бразилия палмаси рафиянинг баргини узунлиги 22 м, эни 12 м, бандининг узунлиги 4-5 м. Сувда яшовчи Виктория региянинг доира шаклидаги баргларининг диаметри 2 м га етиб, 30-40 кг юкни кўтариши мумкин. Download 278.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling