Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши
Бир уруғпаллали ўсимликларнинг баргларини тузилиши
Download 278.63 Kb.
|
Xojiboyeva Zinira
Бир уруғпаллали ўсимликларнинг баргларини тузилиши. Бир уруғпаллали ўсимликларнинг барглари оддий бўлиб, диярли барча ўсимликларда бир хилда тузилган. Лекин қирғокчил минтақаларда ўсган ксерофит ўсимликларнинг барглари майда қаттиқ бўлиб, баргларнинг устки томонида параллел жойлашган барг томирлари (ўтказувчи найлар боғламлари) ковирғалар шаклида ковариб чиқиб туради. Барглар устки ва остки тамонидан кутикула ва эпидерма тукимаси билан қопланган. Эпидерма икки типдаги қопловчи хужайралардан иборат бўлиб, асосий эпидерма хужайралари узунасига чўзилган, деворлари тўғри чизиқли ёки эгри-бугри, иккинчи типдаги, хужайралар эса қиска тўғри бурчакли бўлиб, чузиқ хужайралар орасида кўндаланг жойлашган.
Оғизчалар баргларнинг узунаси бўйлаб жойлашади ва иккита охирги томонлари юмолоқ, ўрта қисми кучли қалинлашган, хлорофилл доначалардан иборат бўлади. Хужайралар аро бўшлиқ ўрта қалинлашган қисмида тор каналсимон бўлиб, хужайра қобиғининг юпқа қисмида қўшилиб кетади. Кўпчилик буғдойдошларнинг (буғдой, маккажухори) эпидермасини баъзи хужайралари бошқа хужайралардан фарқ қилиб, юпқа қобиқли, катта ва йирик вакуолига эга бўлади. Бундай хужайраларни мотор ёки харакатчан хужайралар дейилади; улар елпиғич шаклида чуқурчалар хосил қилиб жойлашади ва ўсимликларни кучли транспирациядан сақлайди. Сув етишмаганида матор хужайралар тургор холатини йуқотиб бурамалар хосил қилиб шаклини ўзгартиради. Баъзи сув танқис жойларда ўсадиган (чалов, бетага) ўсимликларнинг барг пластинкаси ички томонга ўралган бўлиб, остки эпидермасида оғизчалар учрамайди. Устки эпидермасидаги оғизчалари ўрама ичида колиб сув буғлатишни камайтиради. Барг мезофилли бир хилдаги хлорофиллга бой паренхима хужайраларидан ташкил топган. Баъзи ўсимликларнинг мезофиллида эпидерма тўқимасини тагида ўтказувчи найлар тўғрисида гурух-гурух бўлиб, ёки бир неча қатор туташ холда склеренхима тўқималари жойлашиб, баргларнинг мустахкамлигини сақлайди (ажрикбош, бетача). Ўтқазувчи найлар боғлами ёпиқ коллатерал типида бўлиб, 1-2 та кичик диаметрли протоксилема 2 та катта диаметрли метаксипема ва юлдош хужайралари билан прото ва мета флоэманинг элаксимон найларидан ташкил топтан бўлади. Download 278.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling