Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши
Икки уруғпаллали ўсимликлар баргларининг тузилиши
Download 278.63 Kb.
|
Xojiboyeva Zinira
Икки уруғпаллали ўсимликлар баргларининг тузилиши. Барглар устки ва остки томонидан юпқа тиниқ кутикула билан қопланган этидерма тукимаси билан ўралган. Кутикула барг мезофиллини куёш киздириб юборишидан саклайди. Барг эпидермасида ўсимликларнинг турларига яшаш шароитига қараб, хар хил сондаги оғизчалар учрайди. Эпидерма тўқимасинииг баъзи хужайралари оддий ва мураккаб тузилишдаги тукларни хосил қилади. Оғизчалар баргларда газлар алмашиниши ва транспирация жараёнларини бошқариб туради.
Баргларнинг устки ва остки эпидермалари ўртасида барг эти мезофилли жойлашган. Барг мезофилининг типлари ассимиляцион, сув сақловчи ва ўтказувчи тўқималарнинг ўзаро муносабати ва баргда жойлашишига қараб аниқланади. Хозирги кунда барча мезофилл типлари 2 гурухга булинади: И Кранс хужайрасиз барг типлари (дорсивентрал, изолатерал-палисад, изопалисад, сентрик) ИИ Кранс хужайрали барг типлари (Кохиоид, сведоид, атрикликоид ва бош.). Кране хужайрасиз барг мезофилли бир ёки икки типдаги ассимиляцион тўқималардан, яъни устунсимон (палисад) ва унинг тагида жойлашган, кенг хужайра ораликларига эга бўлган говак булутсимон тўқималардан ташкил топтан бўлади. Устунсимон ва ғовак (булутсимон) хужайралардан ташкил топган барг мезофиллига дорсовентрал тип деб, мезофилли бир хил тўқималардан (устунсимон) тузилган бўлса, изопалисад деб аталади. Агар барг мезофиллининг юқориги ва пастки қисмларида устунсимон тўқималар, улар оралигида ғовак тўқима жойлашган бўлса, изолатералпалисад типдаги мезофилл деб аталади. Устунсимон тўқиманинг хужайралари узунасига чўзилган бўлиб, хужайра оралиқсиз ёки унча катта бўлмаган оралиқлар хосил қилиб жойлашган ва кўп миқдорда хлоропластлар тўплашга мослашган. Устунсимон тўқиманинг хужайралари ўсимликларнинг яшаш шароитларига қараб бир неча қатор бўлиши мумкин. Говак (булутсимон) тўқиманинг хужайралари юмолок, овал ва бошка шаклларда бўлиб, йирик хужайра оралиқларига эга. Бу хужайраларда хлоропластлар кам миқдорда тўпланиб фотосинтез сустрок боради. Ғовак паренхима хужайралари фотосинтездан ташкари газлар алмашинишида ва транспирацияда қатнашади. Атмосфера хавосидаги карбонат ангидрид баргларнинг остки томонидаги эпидерма оғизчалари орқали мезофиллнинг булутсимон парнхимасининг хужайра оралиқларига кириб баргнинг ички томонидаги хужайраларга тарқалади. Кундузи фотосинтез натижасида ажралиб чиққан кислород оғизчалар орқали атмосфера хавосига тарқалади. Коронгида фотосинтез жараёни тўхтаганда баргларнинг нафас олиши давом этади. Яъни кислород оғизчалар орқали яна мезофилл тўқималарига яна киради. Баргларнинг остки эпидермасидаги оғизчаларнинг вазифаси фақат мезофиллдаги булутсимон хужайраларни газ билангина таъминлаш эмас, балки транспирация жараёнида сув буғлатишга хам қатнашишдир. Транспирация жараёнида сув йўқотиш, остки эпидермада устки эпидермага нисбатан сустрок боради. Ёруғлик етарли бўлган жойларда ўсган ўсимликларнинг баргларини остки эпидермасида устки эпидермасига нисбатан оғизчаларнинг сони кўпрок бўлади. Ёруғлик баргларнинг остки ва устки томонига баравар тушса оғизчаларнинг сони икки томонида деярлик бир хилда бўлади. Сувда сузиб юрувчи ўсимликларнинг баргларини эпидермасида оғизчалар факат устки томонида жойлашади. 1882 йили Хаберланд шурадошлар оиласи вакиллари баргларида паренхимадан устунсимон ва булутсимон хужайралардан ташқари ўзига хос хусусиятга эга бўлган хужайраларни хам борлигини аниклаб кранс-хужайралар яъни ўраб турувчи хужайралар (кранс-тож) деб номлади. Бу хужайралар жуда кўп хлоропластлар сақлайди, кранс-хужайралар хар доим мезофилл тўқималари билан ўтқазувчи найлар бойлами оралиғида жойлашади. Улар палисад паренхима, сув сақловчи хужайралар, ксилема ва сирак флоэма билан алокада бўлади. Кранс хужайраларда хлоропластлар, чўзинчок, эгри-бугри бўлиб, фаол крахмал тўплайди. Уларда кўпинча гранлар бўлмайди, лекин ассимилятларни харакатида қатнашадиган найлар системаси ва пуфаклар жуда яхши ривожланган бўлади. Шу билан биргаликда уларда митохондрия, мезосомалар, пероксисомалар каби органоидлар хам мезофилл хужайраларига нисбатан кўпрок учрайди. Кранс хужайраларнинг деворларида жуда кўп тешиклар ва плазмодесмалар жойлашган. Кранс хужайралар ўсимликларни сув танқислигига, шўрга ва бошка ноқулай шароитларга чидамлилигини оширади. Хозирги кунда кранс хужайралар 11 та ойлага мансуб турларнинг (Граминеаэ, Сйперасэаэ, Ченоподиасэаэ, Сомпоситаэ, Портуласасэаэ, Зйгопхйлласэаэ, Лилиасэаэ ва бошқа) ойлаларда баргларида учраши аниқланган. Кранс хужайраларининг шакларини турлича бўлиш ва уларнинг барг мезофиллининг турли қисмларида жойлашганлиги хар-хил типлардаги барг мезофиллининг пайдо бўлишига олиб келади. Икки уруғпаллали ўсимликларни баргларида ўтказувчи найлар (барг томирлари) очиқ типда бўлиб, бир қанча вақт камбий туқимаси сақланиб туради. Бойламда ксилема найлари баргнинг устки томонига, флоэма найлари эса остки томони томон жойлашади. Баьзи ўсимликларда ўтказувчи найлар боғламлари махсус паренхима туқимаси билан ўралган бўлади. Кўпинча қирғокчил минтақаларда ўсган ўсимликларнинг баргларида механик тўқима склеренхима боғламларни бир ёки икки томонидан ёки туташ халқа шаклида ўраб баргни мустахкамлигини саклайди. Бундай боғламларга найтолали боғламлар дейлади. Баъзи ўсимликларда устки ва остки эпидерманинг тагида, асосий боғлам тўғрисида турли типдаги колленхима тўқимаси жойлашган бўлади (лавлагида баргида). Download 278.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling