Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши


Баргларнинг экалогик турли


Download 278.63 Kb.
bet5/8
Sana07.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1244565
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Xojiboyeva Zinira

Баргларнинг экалогик турли - туманлиги. Баргларнинг шакли ва ўлчамлари ўсимликларнинг экологик хусусиятларини кўрсатади. Асосан йирик кам кирқилган баргли ўсимликлар хаво ва тупрок намлиги етарли, озуқага бой, ёруғлик ўртача тушадиган ерларда (урмонларда, дарахтлар атрофида) ўсади. Ёруғлик тугри тушадиган, намлик камроқ бўлган жойларда ўсадиган ўсимликларнинг барглари майда, барг япроклари қалами семиз бўлади. Ташқи мухит таъсирида ўсимликларнинг баргларини шакли ўзгариши мумкин: масалан сувда яшовчи айиктавон ўсимлигида икки хил шаклдаги барг япроқлари учрайди: поянинг сувга ботиб турган қисмидаги барглари кирқилган, сув юзасидан юқорига чиқиб турган поя барглари қирқилмаган. Кучли қирқилган сув тагидаги барглар сувда эриган карбонат ангидридани енгил ўзлаштиришга мослашган. Битта ўсимликда турлича шаклдаги ва типдаги баргларнинг учрашига гетерофиллия дейилади. (юнон. Гетерос-турли). Битта буғимда турлича шаклдаги ва ўлчамдаги баргларнинг учрашига анизофиллия дейилад. (юнон. Анизос- тенг эмас.)
Баргларнинг яшовчанлиги. Баргларнинг ўсимликларда яшовчанлиги турлича бўлади. Кўпчилик ўсимликларда барглар бир неча ой яшайди ва қишда тўкилади. Доимий яшил баргли ўсимликларнинг баргларини факат бир қисмигина тўкилади, шунинг учун доим яшил бўлиб, барглари тўкилмаганга ўхшаб кўринади. Баргларнинг яшовчанлиги турли ўсимликларда турлича масалан: карағай 2-йил, кора қарағай - 6-7 йил, зарноб- 6-10 йил, араукария - 15 йил, Африка чўлларида яшайдиган велвичия барглари эса 100 - йилдан ортиқ хаёт кечиради.
Баргларнинг шакл узгаришлари (метаморфози). Баргларни шакл ўзгаришлари табиатда тез-тез учраб турадиган жараёндир. Баргларнинг шакл ўзгаришларига жингалак (рус нухати, бурчок), тикон (кактус), филлодия (Австралия акацияси), тангачасимон ва бошкалар мисол бўлади. Баргларнинг шакл ўзгариши уларнинг сув кам буғлатишига мослашганлигидадир. Кўпчилик ўсимликларнинг баргларини учки қисми жингалаклар хосил қилиб, атрофдаги нарсаларга илашиб ингичка поясини кўтаради. Баъзи ўсимликларнинг барг учлари тиконга айланиб ўзини химоя қилади (зирик).Баъзи ўсимликларнинг барг банди кенгайиб сув танқис йиллари ўзини қуриб қолишидан саклайди (акациянинг баъзи бир турлари). Чўл адирларда ўсадиган баъзи ўсимликларнинг барглари қисқариб тангача баргларга айланиб қолган, ўсимлик баргсиз каби кўринади (эфедра, анабазис).

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling