4-босқич
МА учун маркетинг коммуникациялари пакетини танлаш
Умуман олганда, SMC нинг конкретлаштирилган ва урғу бериладиган йўналишлари ифодаланадиган маркетинг коммуникациялари режасини шакллантириш бир нечта босқичдан ўтади (3.1.4-расм).
2-босқич Мақсадни белгилаш
3-босқич Мақсадли аудиторияни танлаш
1-босқич
Таҳлил
8-босқич
Стратегияни амалга ошириш
7-босқич
Бюджетни белгилаш
6-босқич
Маркетинг мурожаатини етказиш воситасини танлаш
5-босқич
Маркетинг мурожаатлари стратегиясини танлаш
3.1.4-расм. Фирманинг маркетинг коммуникациялари стратегиясини ва маркетинг коммуникациялари режасини тузиш босқичлари54.
Фирманинг SMC ни шакллантириш давомида фирма таклиф этаётган товар (хизмат)ларнинг ўзига хосликлари, фирма мижозлари аудиториясининг хусусиятлари ва умуман фирма фаолият олиб бораётган бизнес йўналишидаги бозор ҳолатлари ҳисобга олиниши лозимдир.
SMC ни шакллантиришнинг дастлабки учта босқичи фирманинг умумий маркетинг стратегиясини шакллантириш жараёнида ишлаб чиқилади. Тўртинчи босқичдан бошлаб фирма маркетинг бўлимининг тор ихтисослик йўналишидаги мутахассислари иш олиб бора бошлайдилар. Лекин исталган вазиятда SMC нинг кўрсатиб ўтилган шакллантириш босқичларини ва бу босқичларнинг кетма-кетлигини ажратиш мумкин эмас, чунки улар мантиқан олиб қарагандан бир-биридан келиб чиқади ва бири бошқасини белгилаб беради.
3.2. Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияси асосида тадбиркорлик соҳасининг ривожланиш истиқболлари
Бугунги даврга келиб хизматлар соҳасининг тезкор суръатлар билан ривожланиб кетганлиги натижасида мазкур тармоқнинг амал қилиши ва ривожланишини таъминлайдиган янгича самарали бозор дастакларини қўллаш зарурати пайдо бўлди. Шу пайтларгача бизнес соҳасида қўлланилиб келинган кўплаб бозор дастаклари ривожланган иқтисодиётга эга мамлакатлардаги хўжалик амалиётида оддийгинасига нусха кўчириб олинган эди, ҳозирги пайтга келиб улар ўз долзарблигини йўқотиб улгурди ёки жуда паст даражадаги самарадорликка эга бўлиб қолганлиги сабабли ўз ўрнини замонавий бозор дастакларига бўшатиб беришга мажбур бўлмоқда. Бироқ, мамлакатлар иқтисодиётида айтиб ўтилган мазкур дастакларнинг потенциал имкониятлари хизматлар соҳасининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида, унинг функционал мазмуни тўғрисида билимларнинг йўқлиги сабабли тўлиқ равишда очилмагандир.
Мамлакатмиздаги ва қолаверса, жаҳон амалиётидаги иқтисодий трансформациялар тажрибаси бозор муносабатларининг конкрет шарт-шароитларига мослаштирлиши ва шу асосда уларни қўллашнинг конкрет соҳасини белгилаш зарур бўладиган бозор дастакларини тўғридан-тўғри кўчириб қўя қолишнинг самараси камлигидан дарак беради. Бу ерда шуни ёдда тутиш лозимки, бозор дастакларининг ҳеч қайси бири барча жойда бирдайин универсал бўла олмайди. Бу айниқса, турлари ва йўналишлари жуда кўп бўлган хизматлар кўрсатиш соҳасида яққол кўзга ташланиб қолади.
Ҳозирги жамиятда коммуникацион жараёнлар бўйича кўплаб иқтисодчи-тадқиқотчилар анъанавий маркетинг коммуникацияларининг умри ўтиб бораётганлигини таъкидламоқдалар, буни улар асосан реклама сингари маркетинг коммуникациясининг ўз самарадорлигини сусайтириб бораётганлиги билан боғламоқдалар. Бундай қараш тарафдорлари бўлган иқтисодчи-олимлар (Марков А.П., Писарский И.В., Игнатьев Д., Комиссаренко С.С., Запесоцкий Ю.А., Зимен С. ва бошқалар) рекламанинг яқин даврлар ичида янада маҳсулдор шаклга ўзгариб боришини башорат қилиб, бунда рекламанинг мана шундай илк кўринишлари ҳозирнинг ўзидаёқ муомалага киритилаётганлигини ҳамда у ўз самарадорлигини намоён қилаётганлигини таъкидлаб ўтадилар.
Ҳозирги замон жамиятида мана шундай янги маҳсулдор, олға сурувчи куч бўлиб интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (ИМК)55 саналади. Коммуникацияларнинг бошқа кўплаб воситаларидан фарқ қилган ҳолда ИМК мажмуаси ўзида яхлит бир тизимни намоён қилади ва бу унингэнг муҳим ҳамда самарали жиҳатидир. Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари тизимига реклама, PR (жамоатчилик билан алоқалар – public relations), Direct marketing, сотишни рағбатлантириш, брендинг, сувенирли маҳсулотлар, спонсоринг ва айдентика кабилар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |