Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


1-боб бўйича хулоса 63


Download 0.88 Mb.
bet2/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

46




1-боб бўйича хулоса

63

2-боб.

Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида хизматлар соҳасидаги маркетинг коммуникациясини ташкил этишнинг замонавий ҳолати таҳлили

65

2.1.

Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясини жорий этиш тенденциялари



65

2.2.

Хизматлар соҳасидаги кичик бизнес корхоналарида маркетинг фаолияти кўрсаткичлари таҳлили



81

2.3.

Минтақадаги хизматлар соҳасининг маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш салоҳиятини баҳолаш



103




2-боб бўйича хулоса

110

3-боб.

Қорақалпоғистон Республикаси хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш истиқболлари

113

3.1.

Минтақада хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияси стратегиясини ривожлантириш



113

3.2.

Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияси асосида тадбиркорлик соҳасининг ривожланиш истиқболлари



122

3.3.

Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари







3-боб бўйича хулоса

132




Хулоса

135




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

136




Иловалар




КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XIX асрнинг дастлабки чорагига келиб дунё мамлакатлари иқтисодиётида ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ҳар бир мамлакатда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланииши бевосита равишда уларда хизматлар соҳасининг қанчалик ривожланганлик даражасига боғлиқ тенденцияси юзага келди. Хизматлар соҳасининг бунчалик катта салоҳиятга эга бўлишида маркетинг коммуникациялари ва уни ривожлантиришнинг ўрни жуда катта бўлди. Маркетинг ва хизматлар соҳасининг ўзаро бир-бирларини ривожлантира бориши натижасида охирги 20 йил давомида маркетинг коммуникацияси мустақил фаолият соҳасига айланиб, бунинг исботи сифатида Европа иқтисодиётининг локомотиви саналадиган Германияда ходимлари сони 3 кишидан ошмайдиган 120 нафардан зиёд ташкилотлар маркетинг коммуникацияси масалалари билан шуғулланадилар. Бундай муассасалар Францияда 100, Англияда 200 ва АҚШ да 800 тадан ҳам кўп бўлиб, уларнинг йиллик маблағлари айланмаси жами ҳисобда 1 млрд.доллар атрофидадир, бу соҳада банд бўлганларнинг умумий сони жаҳон бўйича 100 млн кишидан ҳам ортади1.
Ҳозирги кунларда халқаро миқёсда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш учун йирик брендлар томонидан ҳамкорликдаги хизматлар соҳасига кичик бизнес вакилларини кўпроқ жалб қилиш, хизматлар соҳаси билан коммуникацияларни йўлга қўйиш доирасида офлайн-ивент (инглизчадаги “event” – воқеа, ҳодиса, тадбир) ва онлайн-ивент каби жараёнларни бошқариш бўйича тадқиқотлар, хизматлар кўрсатиш соҳасини рақамлаштириш, унинг инновацион йўналишларини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар амалга ошириб келинмоқда2.
Ўзбекистонда маркетинг коммуникацияларининг ривожланиши ўзининг илк босқичида деб ҳисоблаш мумкин, сабаби мамлакатимизда умуман маркетинг фаолиятига тааллуқли бўлган тушунчаларнинг ўзи нари борса 30 йиллик тарихига эга – бунинг сабаби эса кундек равшандир. Лекин шунга қарамасдан мамлакатимиздаги хизматлар соҳасининг вакиллари ҳам ўз фаолиятларини ривожлантириш йўлида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, маркетинг коммуникацияси имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш борасида бирмунча ишларни амалга оширишга интилмоқдалар. Бу кўпроқ реклама, брендинг каби маркетинг тадбирларини ўтказиш тусида намоён бўлиб, маркетинг коммуникацияларининг замонавий шаклларидан фойдаланишга ўтишга уринишлар эндигина амалга ошириб келинмоқда.
Амалга оширилган мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “”Хизматлар соҳасини жадал ривожлатириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сон қарори, 2020 йил16 июндаги ПҚ-4752-сонли “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 22 январдаги ПФ-53-08-сонли 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Фармонлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳжжатларда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши йўлида маълум бир даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ҳамда маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling