1.2.2-жадвал
Товар ва рекламанинг ҳаётий цикллари
Ҳаётий цикл босқичи
|
Ҳаётий цикл босқичи хусусиятлари
|
Реклама учун сарфлар
|
Реклама хабари хусусиятлари
|
Товарни бозорга жорий қилиш
|
Товар ҳақида бехабарлик
|
Катта
|
Янги товар ёки хизматнинг асосий хусусиятлари, қўллаш соҳаси, мақсади, у қачондан сотувга чиқаиши, қаерда сотиб олиш мумкинлиги акс этиши керак. Янги товар фойдасига бозорда илгариги шундай товарга таққослаш билан ҳавола берилиши мумкин.
|
Товарни сотишнинг ўсиши
|
Товарни тан олиш
|
Барқарор бўла боради, фирманинг ўртача кўрсаткичларидан ошмайди.
|
Товар сифатига, обрўсига, хизмат кўрсатишнинг юқори даражасига эътибор бериш, маълум даврдаги сотиш ҳажмини айтиш лозим.
|
Етуклик.
|
Кўпчилик потенциал харидорлар товарни олган ва сотиш суръати пасаяди.
|
Агар сотишни илгариги даражада ушлаб туриш талаб этилса, олдинги даврга нисбатан ортади.
|
Қолган потенциал харидорларни қамраш учун реклама интенсивлиги ўсиши; имтиёз, чегирма билан сотиш ва бошқалардан фойдаланиш лозим.
|
Тўйиниш.
|
Товар ёки хизматларни сотишнинг пасайиши.
|
Олдинги даврларга қараганда паст.
|
Режадаги ва жойланган эълонлар билан чекланиш, товар (хизмат) янгиланса, етуклик босқичига қайтиш мумкин.
|
Пасайиш.
|
Сотишнинг кескин қисқариш.
|
|
|
Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан самарали ойдаланишга таъсир этувчи кейинги омиллардан бири бўлиб сотишни рағбатлантириш саналади.
Сотишни рағбатлантириш – бу реклама, тарғибот-ташвқиот ва шахсий сотишдан фарқ қилувчи, истеъмолчиларнинг харидларини ва дилерларнинг самарадорлигини рағбатлантирувчи кўргазма, тақдимот, намойиш, турли хил тез-тез такрорланавермайдиган тарзда товар ёки хизматларни сотишга бўлган ҳаракатлардир.
Сотишни рағбатлантириш қисқа муддат ичида сотиш ҳажмини ошириш, харидорнинг маълум бир маркага, фирмага мойиллигини қўллаб-қувватлаш, бозорга янгиликни олиб чиқиш, товарни олға суришнинг бошқа дастакларини қўллаб-қувватлаш талаб қилинадиган вақтда самарали бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |