Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


-расм. Товарлар ҳаракатининг бевосита (тўғридан-тўғри) йўли


Download 0.88 Mb.
bet10/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

2-расм. Товарлар ҳаракатининг бевосита (тўғридан-тўғри) йўли.

Иккинчидан, билвосита товар ҳаракати, одатда ҳамма товарни бир ердан, яъни йирик улгуржи дистрибюторлар орқали ҳарид қилиш асосида йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда сотишдан кейинги хизмат ҳам амалга оширилади ва унинг ифодаси 3-расмда ўз аксини топган.


Ишбилармон харид бўйича қарор қабул қилиш жараёнида истеъмолчи мотивациясини ўрганишга алоҳида эътиборини қаратади. Маҳсулот харид қилиш қарорини қабул қилиш жараёнида харидорга таъсир этувчи қуйидаги асосий мотивлар фарқланади: фойда олиш, вақтни тежаш, қаноатланиш, қулайлик, пухталик, яхши муносабат, ўзига хослик, нуфуз. Бу сабабларни билиш ва уларга тўғри таъсир эта олиш муваффақиятли савдонинг зарур шартидир.

3-расм. Товар ҳаракатининг билвосита йўли.

Харидорнинг харидни амалга оширишдаги хатти-ҳаракатини қуйидаги босқичлар: муаммони англаш, ахборот излаш, муқобилларни баҳолаш, харид қилиш қарори, харид амалга оширилгандан кейинги хатти-ҳаракатни ўз ичига олувчи муаммоларни ҳал этиш жараёни сифатида кўриб чиқиш таклиф қилинади. “Баҳолаш” ва “харид қилиш” маркетинг коммуникациялари нуқтаи-назаридан янада муҳимдир. Айнан шу босқичларда истеъмолчи “танлов”ни амалга ошириб, “қарор” қабул қилади, бу унга баъзи коммуникация воситалари орқали таъсирни заруратга айлантиради.



1.2. Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясини ташкил этиш ва уни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар
Бугунги кунда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши турмушимизда рақамли иқтисодиётнинг қанчалик самарали жорий этилишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Чунки, яқин вақтларгача илмий-техник ва технологик жараёнларнинг бу даражада катта суръатлар билан олға қараб ривожланиб кетишини дунё аҳолисининг кўпчилик қисми ҳатто тасаввур қила олмаган бўлса, бугунги кунда жаҳон мамлакатларининг аксарият қисмида рақамли технологиялар кириб бормаган соҳа деярли қолмади, бунинг натижасида кундалик турмушимизда ўзимиз фойдаланаётган рақамли технологиялар намуналари биз учун оддий ҳолга айланиб бормоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда бизнес ва унинг жадал ривожланиб бораётган тармоқларидан ҳисобланувчи хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳам бир қанча омиллар таъсири остида ривожланиб бормоқда.
Ҳозирги замон маркетинги эндиликда товарларни ишлаб чиқаришдан кўра кўпроқ бўлган мижозларнинг талаб-эҳтиёжларини қондирадиган, улар учун қулай бўлган нархни белгилаш ва мақсадли истеъмолчилар учун уларни енгил тасарруф этилиши кабиларнинг амалга оширилишини талаб қилади. Бунда маркетинг коммуникациялари мазмунида бирон-бир ногаҳоний нарса бўлмаслиги керак, акс ҳолда фирмаларнинг ўз обрў-эътиборига бехосдан берилган зарба натижасидаги ортиқча сарф-харажатлар оқибатида фойданинг қисқариши кузатилади.
Маркетинг коммуникациялари мажмуаси мижозларга таъсир кўрсатишнинг қуйидаги асосий тўртта – реклама, тарғибот, ташвиқот, сотишни рағбатлантириш, шахсий сотиш воситаларидан иборат бўлади.
Маркетинг коммуникацияларининг бевосита ўзи Филипп Котлер томонидан тасвирлаб берилганидек14, ўз ичига қуйидаги тўққизта элементларни оладиган модел кўринишида бўлади (1.2.1-расм).




Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling