Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Айрим ҳолларда реклама хабарини узоқ кутишга тўғри келади


Download 0.88 Mb.
bet13/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

Айрим ҳолларда реклама хабарини узоқ кутишга тўғри келади




1.2.3-расм. Рекламанинг камичилик томонлари.

Рекламанинг юқоридаги расмларда кўрсатиб ўтилган афзаллик ва камчилик томонлари реклама тарқатишнинг барча воситалари учун умумий бўлиб ҳисобланади. Ўз навбатида, рекламани тарқатишнинг ҳар бир воситаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларни қуйидаги 1.2.1-жадвалда қисқача тавсифлаб берамиз.


1.2.1-жадвал
Рекламани тарқатиш воситаларининг хусусиятлари

Рекламани тарқатиш воситаси

Реклама аудиторияси

Реклама берувчи

Афзалликлари

Камчиликлари

Кундалик газеталар

Кенг аудитория,
индивидуал истеъмолчилар

Чакана савдо; маълум бир жойда жойлашган чакана савдо нуқтаси; хизмат кўрсатиш соҳаси.

Ўз вақтидалик; маҳаллий бозорни кенг қамраб олиш; англашнинг юқори даражаси; жойлашган жойидаги аниқлик.

Қисқа вақтлилик (иккиламчи ўқувчиларнинг кам сони); танламайдиган (дидсиз) аудитория; реклама хабарини такрор беришнинг кам сонлилиги

Журналлар

Индивидуал стеъмолчиларнинг кенг аудиторияси;
воситачилик ташкилотлари;
у ёки бу мутахассислар.

Чакана савдо; кенг истеъмол товари ишлаб чиқарувчилар;
мутахассислар учун товар ишлаб чиқарувчилар.

Рекламанинг юқори сифати;
иккиламич ўқувчилар сони кўплиги;
аудиториянинг юқори диди.

Рекламани жойлаштириш қимматлиги;
реклама хабарини бериш ва унинг журналда пайдо бўлиши орасида вақтнинг узоқ давом этиши.

Телефон маълумоти

Маълум бир ҳудудда яшовчи кенг аудитория.

Чакана савдо; хизмат кўрсатиш соҳаси.

Реклама берувчининг истеъмолчига яқинлиги.

Потенциал истеъмолчига таъсир ўтказишнинг паст даражаси.

Почта рекламаси

Таркиби ва миқдори бўйича реклама берувчи томонидан назорат қилинадиган адитория.

Чакана савдо;
хизмат кўрсатиш соҳаси;
кенг истеъмол товари ва саноат товарлари ишлаб чиқарувчилар.

Аудиторияга шахсан мурожаат қилиш;
берилган товар ёки хизмат ҳақида анча тўлиқ ахборотларни бериш;
янги ривожланаётган бизнес учун самарали.

Ҳар бир 1000 та реклама алоқаси учун юқори сарф-харажатлар.

Радио

Радиостанциянинг ишлаш ҳудудида жойлашган аудитория.

Чакана савдо; хизмат кўрсатиш соҳаси; жамоатчилик ва сиёсий ташкилотлар.

Оммавийлик;
юқори демографик қамров;
паст қийматлилик.

Танлашнинг юқори бўлмаган даражаси;
фақат овозли воситалар қўлланилиши; диққатни жалб қилишнинг юқори бўлмаган даражаси.

Телевидение

Кенг аудитория

Чакана савдо;
хизмат кўрсатиш соҳаси;
жамоатчилик ва сиёсий ташкилотлар; кенг истеъмол товари ишлаб чиқарувчилар.

Қамров кенглиги; диққатни жалб қилишнинг юқори даражаси; тасвир, овоз, ҳаракатдан фойдаланиш билан реклама мурожаатининг юқори сифати.

Рекламани тайёрлаш ва жойлаштиришнинг қимматлиги; реклама алоқасининг қисқа вақтлилиги; аудиториянинг танлов даражаси юқори эмаслиги; реклама тиғизлиги.

Ташқи реклама

Реклама нуқтаси яқинида ёки кишилар тўпланадиган жойда реклама тури билан алоқага киришадиган кенг аудитория.

Чакана савдо; хизмат кўрсатиш соҳаси (қоидага кўра, ўзлари берган реклама ҳудудида жойлашган бўладилар).

Қайта алоқаларнинг юқори частотаси;
англашнинг юқори даражаси;
арзон қийматлилиги.

Аудиториянинг танлов даражаси юқори эмаслиги;
ахборот ва ижодий хусусиятларнинг чекланганлиги.

Кўргазмалар


Исталган турдаги товарлар ва хизматларни таклиф этувчи корхоналар

Янги товарни тақдим этиш ва унга талабни ўрганиш имконияти; кўргазма вақтида битим тузиш имконияти; маҳсулотни ва рақобатчилар сиёсатини ўрганишнинг, улар билан шахсан алоқа қилишнинг қўшимча имкониятлари; рекламанинг юқори бўлмаган қиймати

Чекланган аудитория.

Реклама хабарининг мазмунига шунингдек, бир қатор қуйидаги омиллар – товар (хизмат)нинг қайси гуруҳга мансублиги, хусусиятлари, мақсадли сегмент белгилари, мақсадли сегментнинг сиёсий-иқтисодий хусусиятлари, реклама предмети (товар, товар маркаси ёки фирма), товарнинг ҳаётий цикли таъсир қилади.
Товар ҳаётий циклига атрофлича тўхталамиз, чунки бир хилдаги ҳаётий циклда бўладиган товарлар рекламаси умумийликка эгадир (1.2.2-жадвал).

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling