Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet9/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

1.1.2-жадвал
Товар ва хизматни илгари суриш комплекси

Усуллар

Изоҳ

Реклама

Турли оммавий ахборот воситаларидаги реклама, ташқи реклама, “товар” рекламаси (брендли ҳамда корхона “шиорлари”га эга маҳсулотни ишлаб чиқариш) ва ҳоказо. Рекламанинг қуйидаги турлари фарқланади: акцентли, инновацион, имижли

Жамоатчилик билан алоқалар

Паблисити, презентациялар, конференциялар, пресс-турлар, бизнес-ланчлар, корпоратив кечалар, семинарлар,

Сотувни рағбатлантириш

Лотереялар, конкурслар, бонуслар, купонлар, сертификатлар, «олтин» карталар, мукофотлар ва ҳоказо

Интернетда илгари суриш

Шахсий сайтларни яратиш, маълум сегмент, виртуал савдога мўлжалланган турли Ин­тернет лойиҳаларида иштирок этиш

Хабарли маркетинг

Оммавий ахборот воситаларида ёритиш орқали маҳсулот ва унинг савдо белгисининг ассоциацияси (теннис­ ёки шахмат турнири, фестиваль, хайрия акцияси

Халқаро савдо кўргазмалари

Мақсадли йўналишдаги халқаро кўргазмаларда иштирок этиш

Шахсий савдолар

Қарор қабул қилиш жараёнида харидорнинг афзалликларини яратиш, унинг заруратга ишончини шакллантириш

Мижозлар билан алоқаларни бошқариш

Доимий ва муҳим мижозлар билан муносабатларда қулай муҳитни яратиш ва қўллаб-қувватлаш

Мақсадли мижозларнинг руҳий-семантик таҳлил ва уларга таъсир этиш усуллари коммуникация сиёсати доирасида маркетинг коммуникациялари тизими комплексини турли воситалар билан бошқариш, мувофиқлаштириш жараёнларини тартибга солади. Коммуникация сиёсатини шакллантириш мақсадли мижозларни аниқлашдан бошланиб, уларни салоҳиятли ва доимий харидорлар, турли ижтимоий гуруҳлар, кенг жамоатчилик, яъни харид бўйича қарор қабул қилувчи кишилар ташкил этади.
Товарлар ҳаракатини амалга оширишда маркетинг коммуникацияси элементларидан фойдаланиб, бевосита ва билвосита етказиб бериш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Товарларни харидорларга бевосита, яъни тўғри восита орқали буюртмачиларнинг берган буюртмаларини шартномада кўрсатилган талабларини ҳисобга олган ҳолда, техник жиҳатдан мураккаб бўлган маҳсулотларни етказиб бериш назарда тутилади ва бу одатда расмдаги каби ифодаланади.
Мақсадли мижозлар аниқлангач, жавоб таъсири устида ишланади. Якуний жавоб таъсири харид қилишдир. Бироқ харид ўз-ўзидан истеъмолчи томонидан қарор қабул қилиш жараёнининг натижаси ҳисобланиб, у таҳлилни талаб этади ва уни маркетинг коммуникациялари комплекси воситалари орқали таъсир этиш билан бошқариш зарур. Бу жараённи амалга оширишда истеъмолчиларга тўғридан-тўғри таъсир кўрстилади (2-расм).


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling