Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet17/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

Public relations функциялари

Тижорат мақсадларидаги тарғибот анча кенг тушунча саналадиган Public relations (инглизчадан сўзма-сўз таржима қилганда – “омма билан алоқалар”) тушунчасининг таркибий қисми бўлиб саналади. Буюк Британия Ижтимоий муносабатлар институти таърифи бўйича Public relations – бу тижорат ташкилоти ва жамоатчилик орасидаги ўзаро тушуниш ва хайрихоҳларча муносабатларни яратиш ҳамда уни қўллаб-қувватлаш бўйича режалаштириладиган давомли ҳаракатлардир. Ҳозирги даврда Public relations функциялари қуйидагилардан иборат:







Ташкилот ходимларида фирма ишларида маъсулият ва манфаатдорлик ҳисларини уйғотиш

Ташкилот
обрў-эътиборини сақлаш

Ташкилот
“ижобий” қиёфасини яратиш

Мос ҳолдаги тарғибот ва реклама воситалари билан ташкилот таъсир доирасини кенгайтириш

Ташкилот ва жамоатчилик ўртасида ўзаро тушунишва ўзаро ишончли муносабатларни ўрнатиш


1.2.7-расм. Public relations функциялари.
Public relations ўз функцияларини инсон фаолиятининг қуйидаги соҳаларида амалга ошириши мумкин:

  • ижтимоий муносабатлар;

  • ҳукуматлараро муносабатлар;

  • халқаро ва миллатлараро муносабатлар;

  • саноат ва молия соҳасидаги муносабатлар;

  • оммавий ахборот воситаларидаги муносабатлар.

Public relations нинг исталган чора-тадбирлари тўртта ҳар хил, лекин ўзаро боғланган қисмлардан иборат бўлади:

  • масалани таҳлил, тадқиқ қилишв а белгилаш;

  • чора-тадбирлар дастури ва сметасини ишлаб чиқиш;

  • мулоқот ва дастурни амалга ошириш;

  • натижаларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва эҳтимолий ишлов бериш.

Public relations нинг бу таркибий қисмлари баъзан RACE деб ҳам юритилади – бунинг маъноси эса қуйидагичадир: Research (тадқиқ қилиш), Action (ҳаракат), Communication (мулоқот), Evaluation (баҳолаш).
Ходимларни товар сотиш ва хизматлар кўрсатишга ўргатишда кўп қўлланиладиган дастурлар эса ўз ичига учта асосий – маркетинг, бошқарув ва ташкил этиш, сотиш-хизмат кўрсатиш жараёнида мулоқот қила олишни йўналишларини олади.
Баён этилганлардан кўриб турибмизки, мамлакатимизда хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларини жорий этиш кичик бизнес субъектлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, иқтисодий фаолиятнинг бу соҳасини сифат жиҳатидан янги ривожланиш босқичига олиб чиқишга қодир бўлиб ҳисобланади. бунда фақат кичик бизнес субъектлари маркетинг коммуникацияларининг реклама, сотишни рағбатлантириш, шахсий сотиш ва Public relations каби элементларидан ўз ўрнида фойдаланишни йўлга қўя билишлари лозимдир. Мана шу йўл билан Ўзбекистонда нафақат хизматлар кўрсатиш соҳасида, балки кичик бизнеснинг исталган барча соҳалари ва йўналишларида замноавий усулларда фаоляит юрита оладиган кичик бизнес субъектлари қатламини юзага келтириш мумкин бўлади.
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда шуни таъкидлаш мумкинки, минтақадаги хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларининг янги тизими механизмини такомиллаштириш орқали маркетинг коммуникациялари самарадорлигини ошириш имкониятини юзага келтириш мумкин (1.2.8-расм).

Хизматлар соҳаси субъектларида савдо-хизмат кўрсатиш аппаратини бошқариш жараёни









Хизматлар соҳаси субъектларида самарали хизмат кўрсатиш босқичлари

Хизматлар соҳасида реклама ва сотишни рағбатлантириш




Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling