Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"
Download 0.88 Mb.
|
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудудлар (туманлар) номи 2016 й
- Фарқи 2019 й Фарқи
- 2.2. Хизматлар соҳасидаги кичик бизнес корхоналарида маркетинг фаолияти кўрсаткичлари таҳлили
- Минтақа хизматлар бозори
2.1.3-жадвал
Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари ҳақида маълумот:
Қолаверса, бу кичик корхона ва тадбиркорлик субъектларини ташкил этган шахсларнинг бизнесда маркетинг стратегияси ва коммуникацияси элементларига етарлича эътибор қаратмаганликлари, менежмент борасида билим ва тажрибалари етарли эмаслиги, бозорда ва бизнесда ўз фаолият йўналишини тўғри танлай олмаганликлари каби объектив ва субъектив омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу борада мураккаб вазият минтақанинг Бўзатов (кичик бизнес субъектлари сони жуда кам), Амударё (ўз ишини тўхтатган корхоналар сони 73 та), Тўрткўл (72 та), Беруний (63 та) туманлари ва Нукус шаҳри (119 та) кузатилади. Минтақа бўйича мазкур кўрсаткичларни умумий тарзда олиб қараганда ҳам вазият худди туманлардагидек бўлиб чиқади – ўрганилган даврнинг дастлабки тўрт йилида фаолиятини тўхтатган кичик бизнес субъектлари сони муттасил камайтириб келинган (ўртача 70-90 % лик диапазонда) бўлсада, лекин 2020 йилда бундай корхоналар сони деярли 2,5 баравардан ҳам зиёдроқ ортиб кетиб, жами ҳисобда 635 та кичик бизнес субъекти ўз тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган. Бу эса минтақада кичик бизнеснинг, хусусан, хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожланиши суръатларини сусайтириб, оқибатда аҳоли турмуш даражаси, минтақадаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг паст бўлишига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Мана шу маълумотлардан ҳам кўриш мумкинки, минтақада кичик бизнес субъектлари фаолиятини тартибли ривожлантириш учун мазкур диссертация ишининг бундан олдинги бўлимларида кўрсатиб ўтилган омиллар, тажрибалардан фойдаланиш зарурдир. Бунинг учун минтақадаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазиятни чуқур таҳлил қилиш, аниқланган ҳолатларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш, кичик бизнес ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожланишидан жамиятнинг барча аъзолари манфаатдор эканлигини ҳисобга олган ҳолда уни юксалтириш учун керакли шарт-шароитларни яратиш лозим бўлади. 2.2. Хизматлар соҳасидаги кичик бизнес корхоналарида маркетинг фаолияти кўрсаткичлари таҳлили Ҳозирги кунда дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлидаги орттирган тажрибаларидан маълум бўлиб қолдики, иқтисодиёт ривожланишидаги муҳим қонуният бўлиб миллий иқтисодиётда хизматлар кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ортиши ва иқтисодий ўсиш орасидаги ўзаро алоқадорлик ҳисобланади. Бу ўз навбатида хизматлар кўрсатиш соҳасида фойдаланиладиган меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг улуши ортишида ўз ифодасини топади. Шундай экан, жамият ривожланиши ва ишлаб чиқариш кучларининг ортиши билан хизматлар кўрсатиш соҳасининг ҳам маълум бир даражада тараққий этиши рўй беради. Бунда хизматлар кўрсатиш соҳасида банд бўлган сонининг кўпайиши, бу соҳадаги меҳнатнинг техник жиҳозланганлиги такомиллашиши, янада мукаммал технологияларнинг жорий қилиниши кабилар кузатилади. Хизматлар соҳаси – бу ўз ичига корхона ва ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган турли-туман хизматларнинг такрор ишлаб чиқарилишини олувчи йиғма умумий категориядир. Мазкур соҳани кўпинча унинг замонавий инфратузилмаси анча ривожланганлиги сабабли постиндустриал иқтисодиётга мансуб деб ҳисоблашади. Хизматлар кўрсатиш соҳаси ўз ичига ҳар хилдаги фаолият турларини олиб, улар меҳнат сифатини оширишга ва ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади. Бугунги кунга келиб хизматлар кўрсатиш соҳаси гигант индустрияни намоён қилиб, у ўз ичига халқаро корпорациялар, банклар, авиакомпаниялар, компьютер марказлари, телекоммуникациялар, суғурталаш, ҳуқуқий ва консалтинг фирмаларини, давлат ва нодавлат тузилмаларни, шунингдек, нотижорат ташкилотларни олади. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг умумжаҳон тенденцияларига мос равишжа бизнинг мамлакатимизда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам мазкур соҳа иқтисодиётимизнинг жадал суръатлар билан ўсиб бораётган йўналиши саналади. Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар соҳасининг 12 та йирик гуруҳи бўйича хизматлар кўрсатиб келинмоқда (2.2.1-расм): Минтақа хизматлар бозори Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари Молиявий хизматлар Транспорт хизматлари Уй-жой ва коммунал хизматлар Савдо хизматлари Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар Таълим соҳаси хизматлари Соғлиқни сақлаш соҳаси хизматлари Ижара хизматлари Маиший ва ташкилий техника хизматлари Индивидуал хизматлар Бошқа хизматлар Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling