2.2.1-диаграмма. Минтақада 2016 йилда хизматлар кўрсатишнинг энг паст улушига эга йўналишлар25.
2.2.2-диаграмма. Минтақада 2017 йилда хизматлар кўрсатишнинг энг паст улушига эга йўналишлар26.
2.2.3-диаграмма. Минтақада 2018 йилда хизматлар кўрсатишнинг энг паст улушига эга йўналишлар27.
2.2.4-диаграмма. Минтақада 2019 йилда хизматлар кўрсатишнинг энг паст улушига эга йўналишлар28.
2.2.5-диаграмма. Минтақада 2020 йилда хизматлар кўрсатишнинг энг паст улушига эга йўналишлар29.
Келтириб ўтилган диаграммаларда ижара хизматлари ўзининг энг кам улушга эгалиги билан ажралиб туради – 2016 йилда улар бор-йўғи 1,1 % ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда -1,16 %, 2018 йилда – 1,14 %, 2019 йилда ҳам – 1,14 %, 2020 йилда эса 1,01 % ни ташкил қилган. Қолган иккита йўналиш – компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари ҳамда савдо хизматларининг мос йиллардаги улушлари ижара хизматлари улушидан бироз кўпроқ бўлсада, лекин умумий жиҳатдан олиб қараганда бу икки йўналиш ҳам мамлакатимизнинг бошқа минтақаларидаги худди шу йўналишларникига қараганда анча пастдир. Шунинг учун ҳам минтақадаги тегишли давлат органлари ҳамда кичик бизнеснинг хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритиб келаётган субъектлар бу йўналишларга қўшимча равишда диққатни қаратишлари, бунда мақсадга эришиш учун маркетинг коммуникациялари элементларини ишга солишлари талаб қилинади.
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишнинг яқин йиллар ичида ривожлантиришнинг устивор йўналишлари нималардан иборат эканлигига диққат қаратадиган бўлсак, у ҳолда 2.2.3-жадвалда келтирилган мақсадли параметрлар асосида минтақа ва бутун республика бўйича 2021-2023 йилларга мўлжалланган истиқбол кўрсаткичларини таҳлил қилиб чиқишимиз лозим бўлади. Бу жадвалда эътибор бериш муҳим бўлган жиҳат шундаки, мамлакатимизда ва минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари 13 та йўналиш бўйича келтириб ўтилган бўлиб, таҳлил қилинаётган давр учун базис йили бўлиб саналадиган 2020 йилда бутун мамлакат бўйича хизматлар соҳасида жами 218 853,5 млрд сўм хизматлар кўрсатилишига эришиш мақсад қилинган бўлса, Қорақапоғистон Республикаси бўйича шу йилда жами 6 508,9 млрд сўм хизмат кўрсатилиши белгиланган. Бу ўтган 2019 йилдагидан мос ҳолда 2,3 % ва 5,9 % га ўсишга эришишни кўрсатади.
Жадвалдан кўриниб турибдики, ҳар иккала таҳлил қилинаётган ҳудуд кеисимида ҳам хизматлар соҳасининг башорат қилинаётган ҳажмлари ҳам миқдор, ҳам фоиз нисбатида муттасил ошиб бориши башорат қилингандир. Бунда республика миқёсидагига қараганда Қорақалпоғистон Республикасида кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг ўсиш суръатлари республика миқёсидагига қараганда бирмунча юқорироқдир. Бу минтақада хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга устивор йўналиш сифатида алоҳида диққат қаратилаётганидан дарак беради.
Таҳлил қилинаётган 2.2.3-жадвалда келтириб ўтилган кўрсаткичлар ичида айрим хизмат турлари бўйича 2020 йилги кўрсаткичлар 2019 йилга нисбатан коронавирус пандемияси таъсири натижасида паст бўлганлигини кўриш мумкин. Мамлакат миқёсида бундай пасайиш тенденциясига хизматлар йўналишлари 10 та бўлса, минтақа миқёсида 8 тани ташкил этган. Кейинги 2021 йилдан бошлаб эса хизматларнинг барча 13 та йўналиши бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини олдинги йилга нисбатан ошириб бориш кўзда тутилмоқда. Умуман олганда, башорат қилинаётган давр охири – 2023 йилда хизматлар соҳасини 2020 йилга нисбатан ўртача олганда деярли 2,0 мартадан зиёд ривожлантириш белгиланган.
Энди кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари бўйича кўрсаткичларни қараб чиқадиган бўлсак, мамлакат миқёсида савдо, транспорт, молиявий ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари катта ҳажмга эгадир. Жумладан, 2020 йилда савдо хизматлари 56 553,9 млрд сўм (шу йилдаги жами хизматлар ҳажмининг 25,8 %и) ҳажмида кўрсатилган бўлса, транспорт хизматлари 53 772,5 млрд сўмни (24,5 %и), молиявий хизматлар 45 817,2 млрд сўмни (20,9 %и), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари эса 12 885,9 млрд сўмни (5,88 %и) ташкил этган.
Лекин минтақа миқёсида 2020 йилда транспорт хизматлари жами хизматларнинг энг йирик улушига эга бўлиб (26,1 %), мутлоқ ҳажми 1 700,2 млрд сўмга етган. Кейинги ўринда эса савдо хизматлари (22,9 %) эга бўлиб, уларнинг ҳажми 1 494,0 млрд сўмдан иборат бўлган. Молиявий хизматларнинг 2020 йилги ҳажми эса минтақа бўйича 1 284,9 млрд сўм бўлиб, улуши 19,7 % ни ташкил қилган.
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишида хизматлар соҳасининг аҳамияти катталигини эътиборга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий ўсишда юқори суръатларга эришишини таъминлаш мақсадларида барча хизматлар йўналишлари бўйича 2023 йилда олдинги йилга нисбатан камида 5-6 % га ўсишни таъминлаш мақсад қилиб қўйилмоқда.
Айниқса, соғлиқни сақлаш (республика миқёсида 42,0 %, минтақа миқёсида эса 41,5 % га ўсиш), молиявий хизматлар кўрсатиш (мос ҳолда 40,7 % ва 40,8 %), яшаш ва овқатланиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш (мос ҳолда 39,8 5 ва 38,7 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (мос равишда 38,6 % ва 36,6 %) соҳаларини жадал ривожлантириш башорат қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |