2.1.1-диаграмма. Қорақалпоғистон Республикасида кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилган савдо хизматлари ҳажми.
Кичик бизнес корхоналарининг минтақа иқтисодиётида эгаллаган кейинги тармоғи хизматлар соҳасига тегишли бўлиб, бу соҳа бўйича эришилган кўрсаткичлар ҳам доимий ортиб борганлигига гувоҳ бўламиз. Бу хизматлар соҳасининг 2016 йилдан то 2020 йилгача йиллик ўсиш диапазони 21,6 % билан 10,4 % оралиғида бўлган.
Қолган кўрсаткичлар ичида худди юқоридаги икки соҳа каби беш йил давомида фақат ўсиш хусусиятига эга бўлган кўрсаткичлар юк айланмаси бўйича йиллик кўрсаткичларга тегишли бўлиб, юк ташиш, йўловчи ташиш ва йўловчи айланмаси кўрсаткичларида бу ҳолат кузатилмайди.
Минтақа иқтисодиётида кичик бизнес соҳасининг мамлакатимиздаги бошқа минтақаларидагига қараганда бирмунча суст ривожланганлиги омилларидан бири сифатида биз Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудлари кесимида давлат рўйхатига олинган, лекин турли хил сабаблар билан ўз фаолиятини олиб бормаётган кичик бизнес субъектлари сони асосидаги маълумотларни келтириб ўтамиз. Бу маълумотлар минтақанинг маъмурий таркибига кирувчи 16 та туман ва 1 та пойтахт шаҳар (Нукус шаҳри) бўйича тўпланиб, 2.1.3-жадвалда жамланган ҳолда келтирилди.
Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, деярли барча туманлар ва шаҳарларда фаолият юритаёган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга улар фаолиятини тартибга солиш бўйича минтақа миқёсида ҳал кўп ишлар қилиниши лозимлиги мазкур жадвалда келтирилган маълумотлардан ҳам яққол кўзга ташланиб қолади. Чунончи, ўрганилган беш йил давомида минтақанинг фақатгина битта субъектида – Тўрткўл туманида беш йил давомида ўз тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган кичик корхоналар сонини камайтириб боришга эришилган (2016 йилда – 140 та, 2017 йилда – 105 та, 2018 йилда – 103 та, 2019 йилда – 88 та, 2020 йилда – 72 та).
Минтақанинг қолган ҳеч қайси бир субъектида турли хил сабаблар билан ўз фаолиятини юритмаётган субъектлар сонини бир текисда қисқартириб боришга эришилмаган. Фақатгина 5 та субъектда – Амударё, Беруний, Шуманай, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳридагина 2019 йилгача фаолият юритмаётган ва бу билан минтақа иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сонини қисқартириб боришга ҳаракат қилинган бўлсада, лекин бу субъектларда ҳам тадқиқ қилинаётган давр охири, яъни, 2020 йил якуни бўйича фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони кескин ортиб кетишига йўл қўйилган. Бунинг сабаблари сифатида кичик бизнес соҳасини ривожлантириш ва тартибга солиш бйўича маъсул бўлган маҳаллий органлар фаолиятида сусткашликка йўл қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |