Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


-боб. Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида хизматлар соҳасидаги маркетинг коммуникациясини ташкил этишнинг замонавий ҳолати таҳлили


Download 0.88 Mb.
bet22/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

2-боб. Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида хизматлар соҳасидаги маркетинг коммуникациясини ташкил этишнинг замонавий ҳолати таҳлили
2.1. Қорақалпоғистон Республикасида кичик бизнес субъектлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари таҳлили
Ҳозирги замон жамияти аъзолари маркетинг фаолияти ходимлари (маркетолог)нинг турли хилдаги ташаббусларига етарлича даражада анча бепарволик билан ёки одатий ҳол сифатида муносабатда бўладилар. Шунинг учун ҳам эндиликда кичик бизнес субъектлари, айниқса, хизматлар соҳасидаги тадбиркорлар учун истеъмолчиларнинг диққатини ва қизиқишларини ўзалрига жалб қилиш ҳамда уни кўзланган вақт мобайнида ушлаб туриш жуда қийинлашиб бормоқда. Кичик бизнес корхоналари ўз товарлари ёки хизматларини янада муваффақиятлироқ сота олишлари учун энди оддийгинасига маҳсулотнинг ёки хизмат кўрсатиш жараёнининг аъло даражадаги сифатли бўлиши ёки унга барча томонни бирдайин қониқтира оладиган нархни белгилаб қўйишнинг ўзи етарли бўлмай қолаяпти.
Кичик бизнес корхоналари бунинг учун истеъмолчиларни қизиқтириши ва диққатини жалб қилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматларни ёрқин ва кўзга тез ташланадиган, эсда яхши сақланиб қоладиган маркетинг коммуникациялари элементларидан фойдаланишлари зарур бўлиб қолди. Кўрсатилаётган хизматлар ёки сотилаётган товарларнинг фарқли хусусиятлари маркетинг хизмати ходимларидан махсус билимларга эга бўлишни талаб қилади, ваҳолонки, товар ва хизматларни бозорда олға суришнинг кўплаб методик ёндашувлари кичик бизнес соҳасида яратиладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг деярли барчаси учун мақбулдир, бироқ, улардан функционал тарзда фойдаланиш реал бозор шароитларида кўпинча бир-биридан фарқ қилиб қолади.
Ўзбекистон Республикасида инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида хизматлар соҳасидаги маркетинг коммуникациясини ташкил этишнинг замонавий ҳолати шундай вазиятни намоён қиладики, бунда биз хизматлар соҳасида замонавий маркетинг коммуникацияси элементларини айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятига кенг кўламда жорий қилиш у ёқда турсин, бу борадаги дастлабки билим ва тажрибаларнинг эндигина куртак отиб келаётганини кўришимиз мумкин. Бунинг бир нечта объектив ва субъектив сабаблари бордир:

  • биринчидан, нафақат минтақада, балки бутун мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида маркетинг, маркетинг тадқиқотлари, маркетолог, маркетинг коммуникациялари каби тушунчалар эндигина чорак асрдан бери турмушимизга, иқтисодий илм-фан ва хўжалик фаолиятига кириб келган бўлиб, унинг буткул турмушимизга, кишилар онгига сингиб улгурмаган, бунинг учун ҳали яна маълум бир вақт зарурлиги ойдинлашиб қолди;

  • иккинчидан, маркетинг ва маркетинг коммуникацияларининг ижтимоий-иқтисодий турмушда бунчалик секин илдиз отишига аксарият фуқароларнинг иқтисодий саводхонлик даражаси пастлиги, уни оширишга аҳоли ва айниқса, тадбиркорлик соҳасидаги кишиларнинг саъй-ҳаракат ёки интилишларининг жуда сустлиги ёки деярли йўқлиги ҳам сабаб бўлмоқда;

  • учинчидан, нафақат маркетинг, балки менежмент, банк-молия соҳаси бўйича билимларсиз ташкил этиш мураккаб бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш тажрибаларининг мамлакатимизда энди таркиб топа бошлаганлиги, бу борадаги миллий тажрибаларнинг ҳали унчалик бой эмаслиги, тадбиркорликни ташкил этиш борасида шахсий ташаббускорлик даражасининг нисбатан камлиги (ҳатто шундай тадбиркорлар ҳам борки, улар ўз бизнесларини иложсизликдан ёки бошқаларнинг маслаҳати билан ташкил этгандир) кичик бизнес йўлидаги тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда;

  • тўртинчидан, Қорақалпоғистон Республикасидаги хизматлар соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектлари фаолиятида маркетинг коммуникациялари элементларидан фойдаланиш даражаси пастлигига мазкур ҳудуднинг мураккаб иқлимий, демографик, худудий, иқтисодий ривожланиш каби хусусиятлари ҳам ўз таъсирини ўтказиб, бу кўп жиҳатдан минтақанинг депрессив ривожланганлик даражасини белгилаб беради;

  • бешинчидан, тан олиб айтишимиз керакки, нафақат биз ўрганаётган минтақа, балки мамлакатимиздаги бошқа ҳудудлар аҳолиси орасида ҳам тадбиркорликнинг, айниқса, хизматлар кўрсатиш соҳасида кичик бизнес фаолиятини юритишнинг мураккабликларини тўлиқ тушунмаслик, бу соҳадаги икир-чикирларни тўла ўрганмасдан, имкониятларни ҳисобга олмасдан ишни ҳайбаракалласига бошлаб юбориш кайфияти кучли бўлиб, бу кўпинча тадбиркорлик йўлига ўтган фуқароларнинг аксарият чигал вазиятларда четдан ёрдам кўрсатилишига, “тайёрга айёрлик” тактикаси асосида ишлашга мойиллик, бизнесни истиқболни кўзлаган ҳолда стратегик режалар билан эмас, балки “қандай қилиб бўлса ҳам кўпроқ пул топиш”дек нисбатан қисқа оралиқли тактик жараёнлар билан ташкил этишдек ҳолатлар жуда кўп учрайди. Ваҳолонки, бизнес ҳам кишилик фаолиятининг исталган бошқа соҳаси каби чуқур ўйлаб чиқилган, узоқ истиқбол даврларга мўлжалланган стратегик режалар асосида иш кўрилсагина, барқарор даромад келтирувчи соҳага айланиши кундек равшандир;

  • олтинчидан, кичик бизнес соҳаси учун сув ва ҳаводек зарур бўладиган ташаббускор, ўзига ишонувчи, кўзланган мақсадга интилувчан кадрлар етказиб бериладиган барча бўғинлардаги таълим даражалари билан бизнес, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектлари орасида узилиш, бир-бирининг муаммоларини тушунмаслик ёки тан олмаслик, “алоҳида-алоҳида кун кўриш” каби ҳар иккала томоннинг ҳам муаммолари ҳал бўлишига ҳеч қанақасига ёрдам бера олмайдиган тенденция ҳалигача бартараф этилмаган. На кичик бизнес (айниқса, хизматлар кўрсатиш соҳаси субъектлари), на бирон-бир даражадаги таълим муассасаларининг ўзаро манфаатли ва узоқ даврларга мўлжалланган ҳамкорлик муносабатларининг самарали йўлга қўйилганлиги ҳақида кўзга ташланадиган ютуқлар ёки маълумотларнинг йўқлиги сабаби ҳам мана шундадир.

Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясини жорий этиш тенденцияларини ўрганиб, таҳлил қилар эканмиз, хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациялари элементларидан фойдаланиш борасида минтақадаги мавжуд муаммоларнинг аксарияти кичик бизнес фаолияти қандай йўлга қўйилганлиги билан тўғридан-тўғри боғлиқ эканлигига амин бўламиз. Бунинг сабаби, минтақада кичик бизнес соҳасининг ривожланганлик даражаси ҳудуднинг депрессив эканлигига боғлиқ ҳолда мамлакатимизнинг аксарият етакчи минтақаларига кўп жиҳатдан орқада эканлигидан иборатдир. Шунинг учун Қорақалпоғистон Республикасидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятига тааллуқли асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш лозим деб топдик. Бунда сўнгги беш йиллик даврда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши, уларнинг ўзгариш динамикаси, минтақадаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 2016-2020 йиллар мобайнида иқтисодиёт тармоқларидаги асосий кўрсаткичлари, минтақадаги ҳудудлар кесимида 2016-2020 йилларда фаолият кўрсатмаган кичик бизнес субъектлари ҳақида маълумотлар кабилар таҳлил қилиб чиқилди, бу таҳлил натижалари асосида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Демак, минтақада кичик бизнес соҳасининг эгаллаган ўрни ҳақида энг муҳим маълумотларни берувчи Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши ҳақидаги 2.1.1-жадвал маълумотларига таянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, таҳлил қилинган беш йиллик даврнинг фақат дастлабки уч йилида минтақада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМ (ялпи ҳудудий маҳслулот)ни яратишда худди шу даврда Ўзбекистон Республикаси ЯММ (ялпи миллий маҳсулот)да эгаллаган улушига нисбатан сал пастроқ даражада бўлган. Масалан, минтақа ЯҲМ да кичик бизнес улуши 2016 йилда 53,0 % ни ташкил этган бўлса, шу йили мамлакат ЯММ да эса 64,9 % га етган (мос ҳолда 2017 йилда минтақа бўйича 55,8 %, мамлакат бўйича эса 63,4 %, 2018 йилда эса мос ҳолда 54,3 % ва 60,4 % дан иборат бўлган).

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling