Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Коммуникацион хабарни узатадиган шахсни танлаб олиш


Download 0.88 Mb.
bet19/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

Коммуникацион хабарни узатадиган шахсни танлаб олиш
Товар (хизмат)ларни бозорда олға суриш учун самарали кампанияни амалга оширишда қуйидаги чизмада кўрсатилганидек бир нечта ҳаракатларни амалга ошириш зарур бўлади (1.3.1-чизма):

Товар (хизмат)ларни олға суришдаги ҳаракатлар

Коммуникацион мурожаатни ишлаб чиқишга ўтиш



Коммуникацион кампания мақсадалри



Исталаётган жавоб реакциясини белгилаш



Мақсадли аудиторияни аниқлаш









1.3.1-расм. Фирманинг товар (хизмат)ларни бозорда олға суриш дастури бўйича ҳаракатлари алгоритми.

Бу ҳаракатлар алгоритми бўйича исталаётган жавоб реакциясини белгилаш деганда мижоз (харидор)ларнинг харид қилишга тайёрликларининг турли хил ҳолатлари – масалан, фирма ишлаб чиқарадиган товар (кўрсатадиган хизмат)ларидан хабардорлик, билим, хайрихоҳлик, мойиллик, ишонч, харидни амалга ошириш ёки бир марталик (ёки доимий) харидорга айланиш кабилар тушунилади.


Коммуникацион кампания мақсадлари белгилаб олинганидан сўнг коммуникацион мурожаатни ишлаб чиқшга ўтилади – бунда мурожаат мазмуни, унинг тузилмаси, формати белгиланади, коммуникацион мурожаатнинг шахсий ва шахссиз каналлари танлаб олинади.
Ҳаракатлар алгоритмининг охирги босқичида эса мурожаатни тарқатадиган шахс танлаб олинади, мақсадли аудитория билан қайтар алоқа ўрнатилади, мазкур ҳаракатлар алгоритмини амалга оширишнинг умумий бюджети аниқланади – бунинг учун имкониятлар методи, “сотиш ҳажмидан фоизлар” методи, бозорда улушли иштирок этиш методи, рақобатли паритет методи, “мақсад ва вазифалардан келиб чиқиш” методи кабилардан фойдаланиш мумкиндир. Шунингдек, бу босқичда товар (хизмат)ларни бозорда олға суриш методларини танлаб олиш, бу жараён бўйича фаолиятнинг натижалари баҳоланиши амалга оширилади.
Чет эл компаниялари ҳар доим реклама фаолиятига катта эътибор бериб келадилар, лекин улар фаолиятида кейинги даврларда рекламанинг аҳамияти бирмунча камайди, чунки, талабни рағбатлантиришнинг бошқа методлари анча ривожланиб кетди, бу эса потенциал истеъмолчиларнинг жуда катта оммасини топишга, улар онгига таъсир ўтказишга имкон ҳосил қилади. Реклама сотишни рағбатлантириш билан бирга ахборот, ундаш, эслатиш, мустаҳкамлаш функцияларини бажариши мумкин, шунингдек, фирма товарининг асосий рақобатчиларда мавжуд бўлмаган афзалликларини кўрсатиши мумкин.
Реклама асосан коммуникацияларнинг ҳақ тўланган бир шакли бўлиб ҳисобланади, рекламада берилаётган хабарлар эса спонсор (ҳомий)ларни идентификациялайди. Коммуникацион алоқаларнинг бу шакли ўз мақсадлари йўлида аудиторияга кенгроқ ва яхшироқ таъсир кўрсатиш мақсадларида оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланади. Бунда реклама биринчи ўринда сотувчилар ва харидорлар ўртасида ўзаро тушунишга эришиш учун йўналтирилган маркетинг ахборотларининг турли хилдаги типларини узатади. Лекин бу жараёнда реклама нафақат маҳсулот ҳақида ахборот етказади, балки бир вақтнинг ўзида бу ахборотларни харидор онгида реклама қилинаётган товарларнинг сифатида ҳақидаги ҳақиқий маълумотлардан ажралмас бўлиб қоладиган маълум бир қиёфага ўтказади.
Рекламанинг иқтисодий вазифаси унинг иқтисодий тизимга кўрсатадиган таъсиридан иборат бўлади – харидорларни ишонтиришдаги бу коммуникацион дастак маҳсулот нархига белгиланган нарх қийматидан харидорларнинг диққатини чалғитишга хизмат қилади. Шу билан бирга, реклама харидорларнинг нархга бўлган сезгирликларини орттирадиган ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади ва рақобатни рағбатлантиради. Рекламанинг иқтисодий вазифаси тўғрисидаги айнан мана шу масала чет эл фирмалари ва компанияларининг ўз товар (хизмат)ларини бозорда олға силжитиш йўлларини баҳолашдаги энг муҳим бўлиб саналади.
Хорижий мамлакатларда реклама шунингдек, аҳамияти катта бўлган ижтимоий вазифани ҳам бажаради. Шу нуқтаи-назардан реклама янги ва яхшиланган маҳсулот (хизмат)лар ҳақида дарак бериши керак, илмий-техник тараққиёт ва моданинг кўзгуси бўлиб ҳисобланади, истеъмолчиларнинг товар (хизмат)лар ҳақидаги эстетик тасаввурларига маълум бир ҳисса қўшади.
Маркетинг коммуникацияларининг хорижий тажрибаларида реклама борасида яна шу нарса яққол кўзга ташланадики, бунда товар (хизмат)лар рекламаси ва корпоратив реклама орасида маълум бир фарқлар мавжуддир. Масалан, товар (хизмат)лар рекламаси харидорларга товар (хизмат)лар ҳақида ахборот етказади ва бозорни рағбатлантиради. Бундай рекламанинг мақсади аниқ ва содда бўлади – бу ерда конкрет маҳсулот (хизмат)ни сотиш, унга рақобатчиларнинг худди шундай товар (хизмат)ларидан ўз маҳсулот (хизмат)ларига диққатни тортиш кўзда тутилади.
Рекламанинг бу туридан фарқ қилган ҳолда копоратив реклама шундай амалга ошириладики, бунда мазкур реклама тури компания ёки фирмага, ишлаб чиқарувчига ва сотувчига нисбатан ижобий муносабатларни юзага келтириши зарур бўлади. Бу турдаги рекламанинг вазифаси унинг ортида турган компания (фирма)га бўлган диққатни кучайтиришдан иборат бўлади.
Шундай қилиб, маркетинг коммуникацияларининг муҳим таркибий элементи сифатида хорижий мамлакатлардаги реклама тажрибаси бизнинг мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари учун катта мактаб вазифасини ўтаб бериши мумкин. Хорижий кичик бизнес субъектларининг интеграциялашган маркетинг коммуникациялари ўзида товар (хизмат)ларни бозорда олға суришнинг барча рекламавий таркибий қисмларини, ОАВ ларнинг барча воситаларини, компания ўз аудиториясини қамраб олишга эришишдаги барча ҳаракатларни намоён қилади – бунда у хорижий кичик бизнес субъектларининг ривожланиш стратегияси ва дастурларини ўзида бирлаштиради.
Бугунги кунда хорижий мамлакатлардаги реклама фаолиятининг сақланиб қолаётган ва келажакда янада кучаядиган тенденцияси бўлиб унинг глобал хусусияти саналади. Ҳозирги давр реклама агентликлари жуда йирик кўп миллатли конгломератларни юзага келтириб ,улар илмий-тадқиқотчилик ишларининг катта халқаро имкониятларига ва ОАВ га кириб боришнинг кенг дастакларига эгадир. Лекин шунга қарамасдан, глобал ва локал реклама ўзаро бир-бирини тўлдирган ҳолда ривожланиб боришлари эҳтимоли ҳам каттадир. Шуларни ҳисобга олиб, стандартлаштирилган ёки маълум бир истеъмолчиларга йўналтирилган реклама айни кунларда хорижий кичик бизнс оламидаги реклама стратегиясининг асосий масаласига айланди.
Товар (хизмат)ларни бозорда олға суришнинг яна бир муҳим методи сифатида хорижий фирмалар марка стратегиясини ишлаб чиқишдан фойдаланадилар. Маркалар барча бозорларда ҳам албатта бўлиши зарурлиги тартиби мавжуд эмас. Ҳатто агарда марка ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд бўлса ҳам у ҳар доим ҳам харид ҳақидаги қарор қабул қилишда бирон-бир ролни ўйнамайди. Марка нафақат ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади, балки унинг жозибадорлиги ва харидорлар томонидан қадрига етилганда унинг пул қайтимини оқлайдиган функцияларни ҳам бажаради. Бундай функциялар қонун бўлиб саналмайди ва автоматик равишда бажарилавермайди, уларни фақат қўллаб-қувватлаб туриш керак. Фақат айрим маркаларгина ўз бозорларида сифат, тадқиқотлар, ривожланиш, унумдорлик, коммуникатив алоқалар ва талабнинг олдиндан айтиладиган ўзгаришларини тадқиқ қилишга жиддий маблағлар сарфлангандагина муваффақиятга эришадилар.
Савдо маркаси муаммоси хорижий кичик бизнес амалиётида товар стратегиясинин ҳаётий муаммоларидан бири саналади. Маркани ишлаб чиқиш жиддий капитал қўйиламалар ва вақт сарфини талаб қилиб, унинг тўғри амалга оширилиши ёки оширилмаслиги товарни яратиши ёхуд барбод қилиши ҳам мумкиндир.
Энг қадри баланд хорижий маркалар ўзларида марка капиталини намоён қиладилар ва хорижий компанияларнинг энг муҳим активларидан бири сифатида олиб қаралади. Энг яхши савдо маркалари товар (хизмат)ларнинг афззаликлари, сифати ҳақида маълум бир ахборотларни беради.
Шубҳасизки, бизнинг мамлакатимиздаги кичик бизнес корхоналари, айниқса, ҳали ўзининг тўлиқ ривожланиш йўлига ўтиб улгурмаган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун маркалардан фойдаланиш асосида хорижий компаниялар тажрибасини ўрганиш катта имкониятларни очган бўлар эди. Бунинг учун Ўзбекистон бозорида хизматлар соҳасида кичик бизнес субъектлари учун кенг имкониятлар яратилмоқдадир. Ҳозирги кунда жаҳон бозорида 20 млн атрофида товар белгилари (маркалари) амал қилади, ҳар йили эса 800 минг атрофида савдо маркалари рўйхатга олинади. Бизнинг мамлакатимизда эса миллий миқёсдаги маркаларнинг ўзи, айниқса, хизматлар соҳасида ҳали жуда камдир. Шунинг учун кичик бизнес субъектлари ўз савдо маркаларининг позицияларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида бош қотиришлари лозим бўлади.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling